Модель бўлишни истайсанми, қизалоқ?

Қанақа касб ўзи?

Мамлакатимизда моделлик бизнесининг ривожланиши 1997 йилга тўғри келади. Айнан мана шу пайтда Ўзбекистонда илк моделлик агентликлари пайдо бўла бошлади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда ўнлаб шунақа ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Бу соҳа ҳали тўла ривожланиб улгурмаган, аммо қўйилаётган атак‑чечак қадамлар ҳам анча салмоқга эга бўлиб қолди.

Моделлик касб сифатида XIX асрнинг охирларида пайдо бўлган. Ўша даврнинг мода салонлари бадавлат харидорларга ўз кийимларини намойиш қилиш учун, давр талабига жавоб берувчи моделларни таклиф қилишган. Уларнинг вазифаси кийимнинг хушбичимлигини кўрсатиш бўлган. Кейинчалик бу соҳа анча ривожланиб моделлик бизнеси даражасига кўтарилди. Энди моделлар нафақат кийим намойишларида ёки мода кечаларида, балки турли маҳсулот рекламаларида ҳам суратга туша бошлашган.

Чирой муҳимми?

Қанчалик кулгили туюлмасин, моделлик касбида чирой фақат 10 фоизгина ролни ўйнайди холос. Қолган 90 фоизи эса бу латофат, меҳнатсеварлик, масъулият ҳисси, ўзини ҳурмат қила билиш ва изланиш бўлиши лозим. Бунда нафақат ҳуснга, балки қизнинг ички гўзаллиги ва фазилатларига ҳам аҳамият берилади. Чиройли, аммо гўзал инсоний хусусиятларга эга бўлмаган, инжиқ, масуълиятсизлар бу соҳада узоқ қолмайдилар. Сабаби рақобат кучли, таклиф эса кам.

Моделларга қўйиладиган талаблар

Моделлик учун энг омадли ёш 13‑15 ҳисобланади, аммо бу қатъий қоида эмас. Асосийси олдингизга тўғри мақсад қўйиш ва унга интилиш. Бу соҳада истаган қиз ўзини синаб кўриши мумкин. Модел деганда фақат бўйи 170 смдан баланд қизларни тушуниш керак эмас. Ҳозирги кунда модель қизларга талаб турлича: кимдир бўйдор бўлса, бошқа кимнингдир қўллари гўзал бўлиши мумкин. 

“Бизга мурожаат қилган қизнинг кўриниши қандай бўлишидан қатъий назар мен уларга ўзларини синаб кўришларини таклиф қиламан. Моделлик олами кутилмаган “сюрприз”ларга шунчалик бойки, қизлардан қай бирининг омади чопиб қолишини баъзан ҳаёлингга ҳам келтира олмайсан. Аммо бунда улар модель бўла олмаган тақдирда ҳам, келажакда асқотиши мумкин бўлган кўп нарсаларни ўрганишади. Бўлажак моделлар билан психолог ишлайди ва ўзининг ички қобилият, қизиқишларини очишга ёрдам беради. Қизлар визаж (ўз-ўзига оро бериш) санъатини ҳам ўрганишади. Чунки намойишларда доим ҳам визажист бўлмаслиги мумкин. Актёрлик маҳорати ва хореография дарсларида ўзларини фото ва видеокамера қаршисида тутишни, мода намойишларида жилва қилишни ўрганадилар. Ўқув курсларида таълим олган қизларнинг кўриниши билан биргаликда ички олами ҳам гўзаллаша бошлайди. Қиз ўз ички оламини қайта кашф этади.

Модель ҳар бир ҳатти-ҳаракати, юриши, ўзини тутиши билан ҳам касб номига муносиб бўла олиши лозим. Бунинг учун эса фақатгина чиройли юз ва қоматнинг ўзи етарли эмас. Моделлик санъати катта машаққат талаб қилади. Ҳара қандай кайфиятда талабдан келиб чиқиб, ўзининг бор чиройини, истеъдодини кўрсата билиши лозим. Бу камида унинг сочларидан тортиб тирноғичага парвариш қилинган бўлиши шарт, 8-9 соатлаб тик оёқда юриши мажбурий дегани. 

Баъзан моделлар тўғрисида турли фикрларни эшитиб қоламиз. Улар айб ишлар билан ҳам шуғулланишади, деган стереотип мавжуд. Бу нотўғри. Ўзини ҳурмат қилган модель ва қонуний фаолият юритаётган агентлик ҳар қандай қора ишлар билан шуғулланмайди! Шахсан ўзим, мижозга ноз карашма қиладиган модель билан ўша заҳотиёқ орани очиқ қиламан. Мен учун агентлигимнинг обрўси муҳим. Биз билан ишлайдиган моделнинг номига бир томчи ҳам доғ тушмаган бўлиши шарт. Бу касб эгаси ўзини эмас, имиджини, ўзи таклиф қилаётган маҳсулот, кийимни сотади”,  – дейди “Asian Style model & event management” модел агентлигининг директори Елена Елизарова.

Алданиб қолманг!

“Агентликка мурожаат қилаётган қизларнинг аксарияти бу ерга ўз истаги билан келади. Баъзи ҳолларда уларни ота‑оналари олиб келишади. Асосийси модель агентлиги танлаётганда, алданиб қолмаслик. Шунинг учун ташкилот ҳақида аввало яхшилаб сўраб-суриштириш ва имкон борича у ерга ҳаётий тажрибага эга бўлган яқинлари билан бориш керак. Агар агентлик чет элга чиқиб ишлашни таклиф қилаётган бўлса, шартномага қўл қўйишдан аввал, уни юридик тарафдан тўла ўрганиб чиқиши даркор. Одатда, чет элдаги мода намойишларида иштирок этувчи моделларга агентлик тарафидан махсус кузатувчи қўйилади. Моделнинг ўз билганича истаган кишиси билан истаган жойига чиқиб кетаверишига изн берилмайди. Чунки ҳар хил вазият бўлиб қолиши мумкин, агентлик эса ўз қизлари учун жавобгар.

Қиз бола модел бўлишига қарамай сипо юриши, ўзига ва ҳаракатларига диққат қилиши лозим. Моделлар ҳақида турли фикрлар мавжуд экан, бу фикрлар ўз‑ўзидан туғилмаганини ҳам ёдда тутиш керак. Шунинг учун модел нафақат ўз агентлигини, балки чет элларда ўз мамлакатининг ҳам юзи эканлигини унутмаслиги лозим”, дейди “ProArt” модел агентлигининг менежери Дарья Котова.

Бу соҳага киришни истаган қизлар, моделлик мактабида таълим олишлари муҳим.

Моделнинг портфолиоси – турли образларда тушган расмлар тўплами бўлиши керак. Агар у бирор модел агентлиги билан ҳамкорлик қилса, агентлик бу каби масалаларни ўзи ҳал қилади ва йўл-йўриқ кўрсатади. Модел мустақил равишда фаолият кўрсатса, расмлари юқори сифатли бўлиши лозим. Турли кастингларда иштирок этаётган модел ҳайъат аъзоларига ўз портфолиосини ҳам тақдим қилса, танловдан ўтиш имконияти ошади. Сифатли ва чиройли расмларсиз моделлик оламида тирикчилик қила олмайсиз.

 Модел атрофдагилар билан тезда тил топишадиган, ҳаракатлари эркин бўлса-да, бошқа тарафдан чегарани билиши ва мижозлар билан ишлашда катта маҳоратга эга бўлиши керак. Қомат ва қиёфасини доим назоратда қилиб туриш эса ҳаммасидан муҳим. Рақобат катта бўлган бу соҳада ўз сиймосини топа билиш, минглаб моделлардан ажралиб туриш катта машаққат ва меҳнат талаб қилади.

Агентлик хизмати шармикан?

Ўз фаолиятини моделликдан бошлашни истаган қизлар олдида муҳим бир савол туради: Мустақил модел бўлиш ёки модел агентлигига мурожаат қилиш.

Бунда модел агентлигига мурожаат қилиш тўғрироқ бўлади. Аввало, ўз ишининг усталари моделнинг образини яратишдан тортиб, қандай иш олиб боришгача йўл‑йўриқ кўрсата оладилар. Энг муҳими, моделлик агентликларида буюртмалар ҳам, мустақил моделникидан кўра кўпроқ бўлади. Улар ўз қизларини иш билан таъминлаб туришга ҳаракат қилишади. Аммо, агентлик кўринишингизнинг баъзи бир тарафларини ўзгартиришингизни талаб қилиши ҳам мумкин.

“Моделларимиз турли чет эл мамлакатлари (асосан, Хитой, Япония, Малайзия, Индонезия, Тайланд) билан ҳамкорлик қилади. Улар турли гўзаллик танловларида, мода намойишларида, маҳсулот ёки хизматла рекламаси, қўшиқ клипларида, кийим каталогларида суратга тушишади” – дейди “Turmalin models” агентлигининг директори Марина Тажиева.

Бу соҳада баъзи бир ютуқларга эришгач, “юлдузлик касалига” учрамаслик муҳим. Бу меҳнатингизга қўйилган нуқта бўлиши мумкин.

Нархлар

Шаҳар моделлик курсларининг бир ойлик ўртача нархи 250 минг сўм.

Портфолио тайёрлаш – 100 минг сўм ва ундан юқори.

Модел агентликлари ҳар бир тузилган шартнома ёки буюртмадан даромад олиб, модел қизларга ойлик ёки гонорарлар тўлайдилар. Қанча таҳминан?

Мадина ЛУҚМОНОВА 

Шархлар   

 
+1 #1 Dilyora 2013-08-27 07:58
Assolomu aleykum. Menga moqola yoqdi. yoshim17da. Men ham model bo'lish istagidaman shunga qayerga murojat qilsam bo'ladi.
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка