Эркаклар климакси сирлари

erectile-dysfunctionАёлларда климакс даври ўртача 45-55 ёшни қамраб олса, эркакларда андропауза (жинсий ҳаётнинг сусайиши) 50-55 ёшдан бошланади. Шу пайтдан бошлаб кучли жинс вакиллари ўзларини қарий бошлагандек ҳис этишади. Сабаби улар қонида энг асосий эркаклик гормони —тестостерон миқдори камая бошлайди. Бежиз бу гормонни «гормонлар қироли» деб аташмайди-да!

Ушбу жисмоний жараён аёллардан фарқли ўлароқ, эркакларда руҳий тушкунлик, заифлик каби ҳислар билан кечади. 40 ёшдан эркакларда ҳар йили тестостероннинг қондаги даражаси 1 фоиздан камая боради. 60 ёшга етганда организм аввалги тестостерон миқдорининг бешдан бир қисмига ҳам эга бўлмай қолади. Бу эса депрессияни келтириб чиқаради, диққат ва хотирани пасайтиради, уйқу бузилади, кўп терлаш, жинсий майлнинг сусайишига олиб келади.

Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ!

Бу жараён қанчалик эрта бошланиши ва қай тахлит кечиши кўп жиҳатдан эркакларнинг ўзига боғлиқ. Масалан, спиртли ичимлик ичиш, танани ёғ босиши, холестериннинг организмдаги миқдори ортиб кетиши, чекиш ва стресслар ҳам эркакларда климакс бошланишини тезлаштиради. Агар эркакнинг вазни меъёрдан 30 фоиз ортиқ бўлса, эндокрин тизим тестостерон гормони ишлаб чиқаришни тўхтатади. Эстроген ва прогестерон гормонларини эса кўпроқ ишлаб чиқара бошлайди. Шунга боғлиқ равишда эркакларнинг қомати аёлларникига ўхшаб қолади. Уролог ва андрологлар фикрича, бу борадаги қаришни орқага суришнинг энг яхши усули доимий ва тартибли жинсий яқинликда бўлиш экан.

Андропаузанинг ёрқин белгилари

Жинсий функциянинг сусайиши;

эрекциянинг пасайиши;

жинсий майлнинг камайиши;

оргазмнинг бузилиши;

эякуляция (уруғ ажратиш)нинг ўзгариши;

фертиллик (уруғлантириш қобилияти) даражасининг пасайиши.

Соматик бузилишлар:

ёғ тўқималари миқдорининг ортиши;

пешоб чиқаришда муаммолар юзага келиши;

мушак кучи ва массасининг камайиши;

суяк тўқимасининг сийраклашуви, бел ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши;

ишчанлик қобилиятининг сусайиши;

тез чарчаш, уйқусираш;

уйқу жараёни билан боғлиқ муаммолар;

жисмоний силла қуриши, қувват камайиши;

кўп терлаш.

хотира ва диққатнинг сусайиши.

жиззакилик.

асабийлик, депрессия, серташвишлилик.

Эркакларнинг «иккинчи юраги»

Бу гапни Гиппократ айтиб кетган. Простатит ёшу қари эркакни безовта қилиши мумкин. Ушбу касалликнинг йигирмага яқин омиллари бўлса-да, бетартиб жинсий ҳаёт кечирадиган эркаклар бу касалликка кўпроқ чалинади. Ундан ҳам ёмони простатит ўз кетидан жинсий йўл орқали юқадиган бошқа касалликлар — хламидиоз, гарднереллёз, гонорея ва трихоманиаз кабиларни ҳам келтириб чиқаради. Бундан ташқари, простатитни қорни доимий дам бўладиган, ўтириб ишлайдиган, кам ҳаракатда бўладиган эркаклар ҳам орттириб олишади.

Простатит кишини бироз чалғитади. Сабаби касаллик белгилари ноаниқроқ кечиши билан бирга бошқа хасталиклар аломатларини ҳам ўзлаштирган ҳолда кечади. Бунда ўша белгиларни даволашга зўр бериб, простатит хаёлга ҳам келмаслиги мумкин. Сўнг касалликнинг оғирроқ белгилари пайдо бўлади: тез-тез ва оғриқли пешоб ажралиши, эрекциянинг пасайиши ёки йўқолиши... Агар бу ҳолатлар шу босқичда ҳам тегишлича даволанмаса, импотенция келиб чиқиши мумкин.

Сўнгги йилларда «эректил дисфункция»ни (импотенция ҳақоротловчи атамага айлангани учун касаллик ҳолатини шундай аташ қабул қилинди) келтириб чиқарувчи омиллар қаторида юрак ва томир билан боғлиқ хасталиклар ҳам борлиги аниқланди. Қандли диабет, юракнинг ишемик касаллиги, гипертония (қон босимининг ошиши) ҳам эркакларда муаммо юзага келишини тезлаштириши мумкин.

 

Мақола Европа урологлар резиденциясининг Ўзбекистондаги вакили Мақсудхон РАШИДОВ билан ҳамкорликда тайёрланди.

Дилноза УМАРОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка