Ким-кимни ноғорасига ўйнатади?

1305650628 idealЭрни эр қилгунча…

ёхуд

ким-кимни ноғорасига ўйнатади?

Турмушга чиқишдан аввал эр-хотинларнинг «айб мендаму, айб сендаму», деб талашиб-тортишиб юришганини кўрсам, энсам қотарди. Кимдан ўтган бўлса ҳам, энди нима аҳамияти бор, деб ўйлардим. Мана энди, эрлик тўкис бўлиб, ўша қувлашиб юрганларни оз-оздан тушуна бошладим. Аммо менинг тажрибам саааал бошқачароқ...

«Бу ёғига менинг чилдирмамга ўйнайсан!»

Янги келинлик пайтларим ўзим туғилиб ўсган ҳовлини, ота-онамни соғиниб кечалари йиғлаб чиқардим. Дадам турмушимизга розилик бераётганида, бўлажак қайнотамга «фақат ҳар ҳафта келиб туради», деганди. Бу гап эсимга келдию, чеҳрам ёришиб кетди. Энди ҳар ҳафта индамай уйимга бориб келадиган одат чиқардим.

– Сен жа-а-а ғалати одатлар чиқарибсанми? – деди эрим бир куни.

– Нима қилибди, дадам тўйимизга шу шарт билан розилик берган. Ана ишонмасангиз, сўранг.

– Мен бу келишувда иштирок этмаганман. Сўраб ҳам ўтирмайман. Бу ёғига мен билан келишиб яшайсан.

Футболни ким чиқарган ўзи?!

Эрим дўстлари билан тўпланиб, компьютерда футбол ўйнайдиган қилиқ чиқарди. Ишдан келса, 2 соат “вой,вой”лаб юради-да, бирорта дўсти “ҳуйт” деса, боши оғиригани ҳам эсидан чиқиб югуради. Ўйнаса, ўйнаб кетмайдими, ярим кечаси кириб келиши ёмонда. Эртаси яна саҳардан иш, яна ўша “чарчаб кетдим, онаси”! Қайтага “живой” футбол яхши эди. Югуриб чарчаганидан тезроқ тугарди ўйин. Айниқса, ютқазиб қўйган бўлса, худди кинодагидек, онасидан қолган тошойнани қидириб қолади. Охири чидолмадим, навбатдаги “матч”дан қайтган эримга ётиғи билан тушунтирдим. Болам билан қўрқиб чиқаётганим, бизни ўйламаса, ўзининг соғлиғи ҳақида қайғуриши кераклиги ҳақида чакакларим осилгунча жаврабман. “Ҳаа, кўзим шунинг учун хиралашаётган экан-да! Айтдим-а, ўзимам” деганида, тўғриси кўнглимда қўёш порлагандек бўлди. Аммо у футболчасидан бутунлай воз кеча олмади, фақатгина бироз эрта келишга ваъда берди. Шунисига ҳам шукур, дедим ичимда.  

Эртасига кечаги “шартнома”дан хотиржам эримни кузатдим. Мени, боласини деб севимли футболидан воз кечди-я бечора, деб компенсациясига ўзи яхши кўрадиган паловхонтўрани дамлаб қўйдим. Кеч тушгач, боламни ухлатиб, хўжайнимни кутиб ўтириб, ухлаб қолибман. Бир маҳал чўчиб уйғондим. Уйқу аралаш қарасам, эрим йўқ. Тонг отибди. Ўзимга келиб эътибор берсам, телефонимга “смс” келган экан.

“Онажониси, биламан, жудаям жаҳлинг чиққанидан қўнғироқ ҳам қилмадинг. Фақат, илтимос, уйга кирганимда бир оғиз ҳам гапирма. Ҳаммасини шундоқ ҳам тушуниб турибман. Эшикни оч!”

Мана, йигитнинг “ҳақиқий иқрори”! Эшик орқасида эса, кўзлари қизариб, шишиб кетган эрим деворга суяниб турарди.

133582 izmena2Беайб айбдорим

Умр йўлдошимнинг айбларини бўйнига қўйиш учун тузган ҳамма режаларим акс таъсир этаверганидан ҳафсалам пир бўлди. Телефонидаги соатлаб гаплашилган абонентлар нотўғри тушиб қолганлар бўлиб чиқса, бошлиғини ҳар куни олтидан кейин мажлис қилишни одати борлигини ҳамма билса (ўзининг айтишича, албатта), кеч қолган куни ё соати бузилганига, ё кўчада умуман транспорт юрмайдиган пайтга тўғри келиб қолаверса нима ҳам дея олардингиз?!

Эркакка бирор иш қилдиришнинг 2 йўли бор: биринчиси–кўндириш, иккинчиси–ишни бажаришга  мажбур қилиш. Файласуфларнинг кўпи эрни мажбурлагандан кўндирган тузукроқ дейишади. Лекин баъзан кўндиргунча ҳам жонингиз ҳиққилдоғингизга келиши тайин. “Дўконга чиқиб, болага сут олиб келинг, жоним” десам бошланади: қанақасидан, пастеризация қилинганиданми-йўқми, неча литр ва ҳ.к. Бунча саволларига жавоб бергунча чарчаб кетаман. Айниқса ой-куним яқинлигида қилган ишидан асаб толалалрим узилгудек таранглашган. Қиш, туғуруқхонага кетиш олдидан болага адёл олиш керак эди. Узоқроқ бир қариндошимникидан қайтиб келаётсам, дўконда туя жунидан қилинган чиройли адёл сотилаётган экан. Олай десам, ёнимдаги пул етмади. Ноилож эртасига эримни юборадиган бўлдим: адёлнинг ўлчами, ҳажми, ранги, неччи бурчак остида кесилганигача тушунтириб юборгач келишларини интизор кут-и-и-иб  ўтирибман. Бир маҳал келдилар бойвачча: қуп-қуруқ.

– Сен менга жигарранг девдинг-ку, унингни сариқ-сариқ гуллариям бор экан.

– Оббо, ўшани айтдим-да. Ҳеч бўлмаса, қўнғироқ қилмайсизми? –жиғибийрон бўламан.

– Телефонимнинг “заряка”си ўлиб қолибди.

Эртаси катта қорин билан таваккал бориб адёлни олиб келдим. Шунда ҳам айбини тан олмайди-я: “Ўзинг менга сариқ гуллари бор демадинг-ку!”

– Бекор сизга турмушга чиқибман. Шунча айбларингиздан лоақал биттасини тан олмайсиз-а?

– Яхшиям мен сени олибман. Бўлмаса шунча айбим борлигини қаердан билардим?! – дейди илжайиб.

Дилноза Умарова

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка