Эр билан чиқишишнинг олтин формуласи

Қўшни аёлнинг эри Туркияга оилавий дам олишга олиб кетганмиш. Қайнисинглингиз куни кеча куёв бола олиб берган яп-янги машинани миниб суюнчисини олиб кетди. Сиз эса бундай орзуларга берилишдан фойда йўқ эканини тушунасиз. Йўғ-э? Нега бефойда бўларкан? Ахир айтишади-ку яхши ният ярим давлат деб. Севгилингизни қўлидан ҳамма иш келишига ишонсангиз бас. У сиздан «қачон биз ҳам одамга ўхшаб яшаймиз», қабилидаги гапларни эмас, балки «менга бундан ҳам зўридан олиб берасиз, шунақами?» деган қатъий ишончни эшитсин.

«Нимангизга учибман?»

Турмуш ўртоғингизни бошқалар билан солиштиришни бас қилинг.

У билан яшаяпсизми, демак қайсидир жиҳати учун севиб қолгансиз. Ушбу севгининг сўниб қолмай ҳамиша ёниб туриши эса ўз қулингизда. Камчиликларга келсак...Беайб парвардигор. Камчилик сизда йўқми?

«Бу менинг вазифам эмас»

Оилада ким овқат пишириши-ю, ким пул топишининг нима фарқи бор?

Муҳими бу эмас, ҳар иккалангизнинг оила мустаҳкамлигига беминнат ҳиссангизни қўшаётганингиз. Эркак киши аёлига бундан-да яхшироқ муомалада бўлиши мумкин деб ҳисоблайсизми? Ўзингиз-чи, ҳар доимга ҳам у орзу қилган рафиқа талабига жавоб бера оласизми? Тан олинг жилла қурса умрингизда бир марта ёқмаган гапига жавобан гап қайтаргансиз, кайфияти йўқ пайтда саволларингиз билан жаҳлини чиқаргансиз.

«Сиз мени тушунмайсиз!»

Эркак киши сирли аёлларни ёқтиради деб ичимдагини топ қабилида иш тутманг

Нима истаётганингизни очиқчасига айтганингиз яхшироқ. Компьютер ёки телевизор қаршисидан кета олмаётган эрингизга араз қилгунча бир ўзингиз эплай олмаган ишингиз ҳақида гапириб ундан ёрдам беришини илтимос қилиб кўринг. Яъни аниқ-таниқ гап билан вазиятга ойдинлик киритинг. Масалан, овқат сузмоқчи эдим, реклама пайтида нонга чиқиб кела олмайсизми? Ичимдагини топади деб чучварани хом санаманг. Топиши мумкин, фақат... Ичингиздагини тилга кўчирганингиздан сўнг.


«Яна қаёққа?!»

Бир-бирингиздан дам олиб туринг


У яна дўстлари билан учрашгани кетади. Сиз эса ҳар доимгидек уйда ёлғиз. Шошманг, нега ёлғиз бўларкан? Сизда дугона йўқми? Модомики кечки вақтингиз телевизор қаршисида ўтган тақдирда ҳам нима бўпти? Қайтага шу вақт ичида ўзингизга ёқадиган бирорта фильмни кўриб оласиз. Дўстлари билан икки кунга балиқ овига кетмоқчи? Майли, бораверсин. «Қанақа балиқ ови эканини мен биламан» деб кўнглини совутманг. Ёруғ юз билан кузатганингиздан миннатдор бўлади, ишонаверинг. Қолаверса айрилиқ ҳиссиётларни ўткирлаштиради.

«Қачон қарама, сиз ҳақсиз!»


Эркак киши доим ҳақ. Эҳ, аёл бўлиш нақадар қийин-а. Нима қилишга ҳам ҳайронсиз. Ён босай десангиз ҳақлигингиз кундек равшан. Фикр билдиришга ҳаракат қилсангиз яна тортишиб қолишингиз мумкин. «Хўп» деб уникини маъқуллайверган тақдирингизда ичингизда ўзингиз ва унга нисбатан алам тўпланиб бораверади. Келинг баҳслашиб қўя қолинг. Фақат маданиятли тарзда. ҳақиқатга яқин фактларни келтирган ҳолда, аста, аёллик назокати ила...Баъзида баҳслашиб туриш ҳам фойдали

«Ҳозир йиғлаб юбораман...»

Ортиқча кўз ёшга хожат йўқ!

Эрингиз қайсарлик қилса сиз кўз ёшга эрк беришга тушасиз. Ахир эркакларнинг аксарияти аёлларнинг кўз ёшига дош бера олмаслигини биласиз-ку! Бу усулни тез-тез қўллашдан нари бўлинг! Фақат айрим пайтлардагина иш бериши мумкинлигини ёддан чиқарманг.

«Мени севасизми?»

Севги изҳорига мажбурламанг

Бу сўзларни эшитиш қанчалар ёқимли бўларди-я. У бўлса ҳиссиз, қаранг, сўрасангиз жавоб бериш ўрнига телевизор кўриб ўтиришини...ҳафа бўлманг! Кўпгина эркаклар ширин сўз бобида нўноқ. Афсус, бу сўзлар туфайли аёлда бахт гормони ажралиб чиқишини билишмайди-да. Аммо дил изҳорини ҳадеб ишлатавериш ҳам унинг қадри йўқолишига олиб келади. ҳар куни «севаман» сўзини эшитаверсангиз, ундан ҳаяжонланиш ҳиссини туймаслигингиз аниқ.

«Яна футболми?»

Унга ҳордиқ чиқаришга имкон беринг!

Хўрсинишларингиз ёрдам беради деб ўйлаяпсизми? Нега хафа бўласиз? Уйда оиласи ёнида футбол кўришнинг ёмон томони йўқ-ку. Сиз ҳам футболни бирга ўтириб кўринг, балки қизиқиб қолиб ундан ҳам баландроқ овозда «Го-о-ол!» деб бақирарсиз! Ёқмаса ёнида ўтирганча севимли машғулотингиз билан шуғулланишингиз мумкин. Айтайлик кашта тикиш, тўқиш ва ҳоказо. Шунда ҳар иккалангиз бир-бирингизга ҳалал бермаган ҳолда дам оласиз!

Нигора СОЛИҲОВА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка