Юқори мартабага эришишнинг 18 усули

omad-sari-yolМуваффақият ва эътирофга эришиш учун меҳнатсеварликнинг ўзи камлик қилади. Базан ақлдан кўра кўпроқ фаросатга эҳтиёж сезилади.

1.    Ўзлигингизни сақлаб қолинг. Ҳаёт оқими қайси бир жамоа билан тўқнаш келтирмасин, дарҳол “ўзига хос” бўлишга уринманг. Дастлабки пайтларда сиз феълингизни эмас, пухта мутахассис эканингизни кўрсатишингиз муҳим. Бироқ ўзлигингизни йўқотиб, оқим ичида кўринмай ҳам кетманг. Агар зарурат пайдо бўлса, кейинроқ, хулқ, феъл-атворингизни тўғрилаб оласиз.
2.    Йўлбошчи (пешқадам) нуқтаи-назари. Аниқ натижаларга эришиш учун астойдил ҳаракат қилинг. Спортдаги каби ишда ҳам уриниш, ҳаракатлар эмас, натижалар қадрланади.
3.    Гуруҳ одами. Ишхона (компания) қизиқишларини биринчи ўринга қўйинг. Сизни фойда келтиришингиз учун ишга қабул қилишган. Ҳар ҳолда шахсий хохиш-истакларингиз раҳбариятни камдан-кам ҳолларда қизиқтириши аниқ. Меҳнат шартномасида келтирилган шартлар, қонун-қоидалар амалда бажарилар экан, бу меъёрий ҳолат ҳисобланади.
4.    Жамоа қалби. Яхши кайфиятингизни жамоадошлар билан ҳам баҳам кўринг. Бу ишдаги кўпгина муаммоларни ҳал қилишда қўл келади. Нима дейишларидан қатъий назар, атрофдагилар биринчи навбатда сизнинг инсоний фазилатларингизга эътибор беришади ва фақат кейингина сизга мутахассис сифатида, ўз ишининг устаси сифатида баҳо беришади.
5.    Стол устидаги саранжомлик. Иш столи устида “ижодий тартибсизлик” ва қоғозлар уюми бўлмагани яхши. Єўл остида фақат энг керакли анжомлар бўлсин. Шахсий расмлар, эсдалик совғаларини стол ичига яширган маъқул. Эшикдан кирган кишининг назари тушиши билан кўз қувониши учун эса стол устига гултувакли гуллардан келтириб қўйинг.
6.    Ўзини кўз-кўз қилиш. Ўзингизни омади чопган, ўзига ишонган инсон сифатида тутинг ва вақт ўтиши билан албатта айнан шундай инсонга айланасиз. Єоматни тик тутиш, хулқ-атвор, муомала ва бошқа ташқи омиллар фақат атрофдагилар учунгина аҳамиятли эмас. Бу ўзингизга холис баҳо беришга (қадрингизни билишга) ўргатади.
7.    Маслаҳатсиз ош пишмайди. Мутахассислардан маслаҳатлар олиб туринг. Ўзингизнинг расмий қонун-қоидаларга асосланмаган “экспертлар гуруҳи”нгизни тузинг ва зарурат бўлиб қолганда уларнинг фикрига қулоқ тутинг. Керакли тажриба ва малакага эга бўлганингизда, мурожаат қилиб ёрдам сўраганларнинг илтимосини рад этманг. Ҳеч бўлмаганда руҳан қўллаб туришга тайёр бўлинг.
8.    Муроса қилинг. Имкон борича ўзгалар ён беришини кутмай, ўзаро келишувга рози бўлинг. Агар сиз билан жамоадошингиз ўртасида жиддий зиддият бўлса, у ҳолда мунозарада вақт ва обрў-эътиборни йўқотгандан кўра икки томонлама муросага асосланган ўзаро келишув манфаатлироқдир.
9.    Яхшилаш ва яхшиланишга интилинг. Ишнинг самаралироқ бўлиши бўйича фикрлар, ғоялар айтиб туринг. Бу ҳақда сиздан илтимос қилишларини кутиб ўтирманг. Лекин чегарадан ҳам чиқманг. Иш фаолиятингиз соҳасидан ташқари ниманидир ўзгартиришга интилиб, вақтни бекорга ўтказасиз ва «ақллилик қилиб» ўзингизга душман орттирасиз.
10.    Ҳаммаси ўз вақтида. Муҳим лойиҳалар натижалари бўйича сизга баҳо бериладиган бир пайтда  вазифани бекаму кўст бажариш шарти блан озгина кечикиш мумкин. Кечиктирилган муддат бир неча кундан сўнг ҳамманинг эсидан чиқиб кетади. Аммо ҳамма ишни ўз вақтида бажарсангиз, сизни масъул ходим сифатида қабул қиладиган бўлишади.
11.    Шахсиятдан йироқда. Анчагина юқори мартабадаги раҳбарлар билан ўзингизнинг бевосита бошлиғингиз тўғрисидаги “очиқ-ойдин” мулоқотлардан қочишга ҳаракат қилинг. Агар сиздан иш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар сўралса – бу бошқа гап, хушмуомалалик, хайрихоҳлик билан гапиринг.

12.    Ишдаги танафус. Иш вақтингизнинг 20 фоизини кундалик икир-чикирлардан озод этинг. Ушбу вақтда маълумотни ўрганиш ва режалаштириш билан, нимани яхшилаш мумкинлигини мулоҳаза ва муҳокама қилиш билан шуғулланинг. Дам олишсиз ишлагандан кўра вақтнинг қолган 80 фоизида кўпроқ самарли натижага олиб боради.
13.    Аниқ бўлинг. Оғзаки мулоқотлар ва ҳужжатларни тузиш пайтида имкон доирасида аниқ ва лўнда бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблар ва раҳбарият буни албатта ҳисобга олишади.
14.    Асослилик. Ҳақиқатдан ҳам яхши тушуниладиган нарсалар ҳақида гапиринг ва қарор чиқаринг (қарорингиз асосли бўлсин). Исталган мавзу борасида ўз фикрини билдирмоқчи бўлган одам кўпинча ноқулай аҳволга тушади. У бетгачопар ҳамда маҳмадона сифатида эсда қолиши мумкин. Бу каби “билимдон”ларга ҳамма ишончсизлик билан қарайди.
15.     “Фанатизм”сиз. Иш – ҳаётимизнинг муҳим қисми, лекин ундаги ягона мавжуд бўлган нарса эмас. Ҳавас қиларли мартабага эришган инсонларга қаранг: уларнинг оиласи, дўстлари, қизиқишлари бор. Ҳеч бир таклифга рад жавобини беролмайдиган “ишчан отчалар” эса кўп ҳолларда шахсий ҳаётга эга эмаслар. Бундан ташқари улар мартаба пиллапояларининг энг пастки зиналарида қолиб кетадилар.
16.     Ҳасад қилманг. Ишингизни тўғри баҳоламасдан ўрнингизга сиздан кўра анча истеъдодсиз ва тиришқоқ бўлмаганларни ўтказишди деб ўйлаяпсизми? Ҳақиқатдан шундай бўлиши ҳам мумкин. Аммо яхшиси, омадлиларга ҳасад қилиш эмас, балки улардан ҳам ниманидир ўрганиб олиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўриш керак. Вазиятга шу каби нуқтаи назар билан қараш ўзингиз учун кўпроқ фойда келтириши шубҳасиз.
17.     Оқилона ёндашиш. Мансаб пиллапояларидан кўтарилиш мавзуси ёритилган мақола ва китобларни қатъий амал қиладиган ва ёд олиш зарур бўлган қўлланма (йўл-йўриқ) сифатида эмас, балки хусусий хулосалар чиқариш учун керак бўладиган маънавий озуқа сифатида қабул қилинг.
18.     Дўстона, самимий бўлиб, атрофингизда ўзингизга душман орттирмай, сизга хайрихоҳлар инсонларни йиғинг. Шунга лойиқ бўлсалар ҳам ҳамкасбларни танқид қилишга қизиқиб, берилиб кетманг. Яхшиси, диққатингизни сиз билан ёнма-ён ишловчиларнинг ижобий фазилатларига жамланганингиз маъқул.

Нима учун сизни мансаб пиллапояларидан  юқорига кўтаришмаяпти?

Жавобгарликдан қўрқасиз

Сиз доимо лавозимингизга оид мажбуриятларни яхши бажарасиз, аммо энг муҳим вақтда ҳам мустақил қарорлар қабул қилишга қўрқасиз.

Тенг йўқ ходимсиз!

Ўз ишингизни шу даражада қойилмақом қилиб бажарасизки, раҳбарият ўрнингизда бошқа бирор-бир кимсани тасаввур этолмайди. Вазият шундай экан, идорадаги кўтарилиш имкониятингиз бор-йўқлиги ҳақида очиқ-ойдин сўраб олишнинг айни вақти. Агар сиз қимматли, қадрли ходим бўлсангиз, хизмат пиллапояларидан кўтарилишингиз табиий.

Ҳаддан ташқари тортинчоқ

Лавозимингиз кўтарилишини истайсизми? Йўлбошчилик фазилатларига эга эканлигингизни намойиш этинг. Сизни пайқаб қолишлари ва етарлича баҳо беришлари учун ташаббус кўрсатиб, бирор-бир лойиҳага бошчилик қилинг.

Лола ЗОЙИРОВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка