Эркакларбоп касбда зафар қучганлар

Эркак кишига қирқ ҳунар озлиги қадимдан маълум. Аммо айниса сўнгги пайтларда аёллар ҳам бўш келмаяпти. Бу борада аёлларимиз нафақат рўзғорнинг ширин ташвишларини, балки эркакларбоп касбдек залворли юкни нозиккина гарданларига юклашдан ҳеч чўчишмаяпти. Бугунги қаҳрамонларимиз айнан эркакларбоп касбни эгаллашган…

Ибрагимова-МуіаррамХорижликларни ҳам лол қолдирган ёғоч устаси

Муҳаррам Ибрагимова, Ўзбекистон Халқ устаси, 61 ёш.

— Сулоламиздаги тўртинчи авлод ёғоч устасиман. Ёшлигимда дадам кўчага чиқсалар, устахоналарига кириб ишлаётган ёғочларининг у-ер бу ерини билганимча тўғрилаб қўярдим. Буни сезганда дадам мени тергамай, аксинча қўллаб-қувватладилар, ҳунарнинг сир-синоатларини ўргатдилар.

Бора-бора бу касбга меҳрим ошиб, чин дилимдан ишлай бошладим. Кейинчалик кўргазмаларда қатнаша бошладим. Ҳатто чет эллик мутахассислар ҳам иқтидоримга юқори баҳо беришди. Мен нақш ишлаган ёғочлар Малайзия, Бангладеш, Арриёт, Баµрайн, Франция, Италия музейларида сақланади. Беш йил аввал эса тўрқовоқ устини ўйма қилиб безаш муаллифлик ҳуқуқини олдим. Дадамнинг касбларини давом эттиришимга оила аъзоларимнинг ҳам кўмаги катта. Фикримча, аёл киши ҳар қандай касбни эгалламасин, уни барибир эркак кишининг ёрдамисиз мустақил амалга ошира олмайди. Бизнинг ишда ҳам худди шундай. Оила аъзоларим мени оғир ишларга умуман аралаштиришмайди. Касбимнинг давомчиси бўлган ўғилларим ишнинг энг машаққатли жараёнини бажаргач, нозик ишлов беришгина менинг зиммамда қолади. Фикримча, аслида ёғоч ўймакорлиги билан аёл киши шуғулланса тўғрироқ. Чунки аёлнинг табиати ва диди ўзгача. Бу билан «аёлларимиз эркак киши бажарган ҳар қандай ишни қилаверсин», демоқчи эмасман! Унинг ортида тоғдай суянчиғи бўлмаса бариси бекор. Аёл нозик хилқат уни аяш, қадрлаш керак.

Ҳозирда қизим ҳам менинг ҳунаримни давом эттираяпти. Баъзида ёғоч ўймакорлигини томоша қилгани келган сайёҳлар қизим ҳали ишлаб битиришга улгурмаган буюмларини талашиб сотиб олишларини кўриб қувониб кетаман. Касби коридан барака топиш шу бўлса керак-да!

 


 

«Кўнглимдаги касбни топдим»

ЛенораЛенора Исакова, терговчи, 44 ёш.

— Ҳозирги касбимни эгаллашимдан аввал анча жойларда ўзимни синаб ишлаб кўрганман. Менга «дарахт бир жойда кўкаради» деб айтган раҳматлик дадамга шундай деб жавоб бергандим: «µар кимнинг ҳаётда ўз ўрни бўлади. Мен ҳам ўз ўрнимни топмагунимга қадар тинчимайман!»

Ҳадеганда кўнглимдаги касбни топавермагач, ички ишлар бўлимларида ишлаш айнан менбопга ўхшаб туюлди. Бунинг учун ҳатто махсус милиция мактабида ҳам ўқидим. Ишлашни бошлаганимдан сўнг орадан кўп ўтмай жиноят ишларини очиш айнан мен истаган касб эканлигини ҳис қилдим. Маълумотимни ҳам сиртдан ўқиб ошириб олдим. Курсдошларим ичида бор-йўғи учта қиз эдик. Шунга қарамай ўқиш даврида домлаларимизнинг бирор марта бўлса-да бизни қиз бола деб аяганларини эслай олмайман. Бошқа талабаларга қўйилган талабларни тенг баробар бажарар эдик.

Саккиз йил давомида кичик инспектор, ҳозирда терговчи бўлиб ишлаяпман. Касбимизнинг аёл киши учун хавфли томони ҳам йўқ эмас. Сўроқ пайтида рўпарангизда турган жиноятчи сиз учун хавфли вазият яратиши, бирданига сизга ташланиб, ҳужум қилиб қолиши эҳтимоли бор. Балки шу сабабдир, баъзида совуққонлик билан иш тутишимга тўғри келади. Онамнинг айтишича аввалгидан кўра анча қаҳрим қаттиқ бўлиб қолган экан. Ота-онам ветеринар, қариндошлар ичида ҳам ички ишлар соҳасида ишлаган бирорта одам йўқ эди. Шундай экан, уларнинг касбимга муносабатларини ўзингиз тасаввур қилаверинг!

Бу соҳада ишлаб, анча қатъиятли бўлдим. Касбимизнинг масъулияти катта, ёрдамга муҳтож одамларнинг жонига оро киришнинг ўзи бўлмайди, ахир. Иш жойимда мен каби аёл ходималар йўқ эмас. Ягона қулай жиҳати баъзида раҳбаримиз бизнинг аёл кишилигимизни ҳисобга олган ҳолда уйга эртароқ қўйиб юборади.

Аёл киши кўринишидан нозик-ниҳол бўлгани билан уйни ҳам, ишни ҳам эплай олишига ишончим комил. Жамиятимизда аёлларимиз ўз ўрнини топишига касби билан фахрланадиган даражага етиша олишига иродаси етарлича деб ҳисоблайман.

 


 

«Самбо» фақат эркаклар спорти эмас!»

Елена-Тулупова

— Ўн икки яшарлигимда бир дугонам ўғил болалардан ҳимоялана олиш учун «самбо» спорт турига қатнашиш истагини билдирди. Машғулотга бир ўзи қатнаса зерикмаслик мақсадида мени ҳам чақирди. Шунда онамнинг қаршилигига жавобан дадам: «Қўявер, барибир озгина қатнашиб, кейин ташлаб кетади», деганди.

Уч ой машқ қилиб қизиқиши сўнган дугонамдан фарқли ўлароқ мен «самбо» спорт турини яхши кўриб қолдим. Юқори гуруҳга ўтказишганидан кейин мусобақаларда қатнаша бошладим. Биринчи ўринни эгаллаганим ўз устимда кўпроқ ишлаб, янада юқори чўққиларни забт этиш истагини уйғотди. Кейин шаҳар турнирида биринчи ўринни эгалладим. Бора-бора мусобақалар жиддийлашар, энди мен машғулотларга профессионал ёндоша бошлагандим. Республика, Осиё турнирлари ва ниҳоят Жаҳон чемпионатида қатнашиб ғолибликни қўлга киритиш насиб қилганидан бениҳоя мамнун бўлдим. Ҳалқлараро спорт устаси унвонини, яқинда эса Республикада хизмат кўрсатган спортчи мақомини қўлга киритдим. Касбимдан нафақат мен, балки оила аъзоларим ҳам фахрланиши қувонарли. Қизим менинг тамомила аксим, ижод қилишни хуш кўради. Иш жойимда танишган турмуш ўртоғим ҳам мени қўллаб-қувватлайди. Иккинчи касбим ҳам бор. МВД Академиясини тамомлаганман. Иккала касбимни ҳам севаман.

Эсимда, баъзида бирор мусобақага тайёргарлик даврида шу қадар толиқар эдимки, ҳатто танлаган йўлим тўғри-нотўғри эканлиги ҳақида ўйланиб қолардим. Шу мусобақа ўтиши билан спортни ташлаш фикри менга тинчлик бермасди. Аммо етиша олмаган ўрнимга янада қаттиқроқ тайёргарлик кўриб эришиш истаги кучлироқ чиқарди. Осиё чемпионатида икки карра чемпион, Жаҳон чемпиони, Талабалар ичида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Кумуш совринга, Ёшлар чемпионатида биринчи ўрин олишга сазовор бўлдим. Соврин тақдимотида Ватаним байроғини кўтарилаётганини кўриб кўзларим ёшланар, қалбим ифтихорга тўларди. Уйга қайтгач орқамдан «ана у, бу ўша…» каби пичир-пичир гапларни эшитганимда кулиб қўярдим.

«Самбо» спортида нафақат куч, балки ақлни ҳам ишлатиш керак. Бунда рақибни уриб йиқитишгинга эмас, чарчатиш усулларини ҳам ўринли қўллаш мумкин. «Спорт билан фақат эркаклар жиддий шуғулланади, аёллар учун эса бу шунчаки ҳавас», дейдиганларнинг фикрига умуман қўшилмайман!

Нигора СОЛИҲОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка