ЁЛҒОННИ БИЛМАЙДИГАН АЁЛНИНГ ҲАЗИЛИ

birinchiaprelҲаммаси ўтган йилги 1 апрелдан бошланди. Эрим ишдан телефон қилиб, “Чиройли кийимларингни кийиб, тайёр тур. Бугун ресторанда ўтирамиз”, деди. “Янги кийимим йўқ”, десам, “Опангдан олиб тур”, дейди. Опамнинг уйига югуриб, ҳали ўзи ҳам киймаган куйлагини “прокат”га олдим. Ясан—тусанни ўрнига қўйиб, эримнинг келишини кутдим. У эса бир пайт тиржайиб келиб, “Ҳазиллашдим, бугун 1 апрел-ку, жиннивой. Майли, уйда чиройли бўлиб ўтирақол” дейди! Бирам жаҳлим чиқди. Ўзимни зўрға тийдим. Мени фақат бир нарса тинчлантирарди: «Ҳали шошмай тур, кейинги йил ҳазил кунида сени шунақа алдайки, чув тушганим ҳолва бўлиб қолсин». Орадан бир йил ўтишини орзиқиб кутдим ва уч кун аввал, 1 апрель куни режамни қойилмақом тарзда амалга оширдим…

Биринчи макр

1 апрелга бир ҳафта қолганида эримга:

— Дадаси, шу телефонингиздан бирам уяламан. Саккиз йилдан бери тутасиз-а?! Янгисини олинг, — дедим.

— Янгисини нима қиламан? Бинойидек ишлаяпти-ку.

— Қўйсангиз-чи! Бунда на мусиқа эшитиб, на суратга олиб бўлади. Ўғлингизнинг телефони ҳам сизникидан замонавийроқ. Ҳозир айфон деганлари чиққан, билмайсизми?

— Биламан, нархини ҳам биламан!

— Йиғиб юрган пулингизга олинг, жонингиздан айлансин.

Эрим унамади. Мен қайта-қайта гапиравериб, уч кун деганда янги телефон олишга кўндирдим ва бирга дўконга бордик. Йўқ дейишига қарамай, сўнгги русумдаги мобил аппаратлар томон бошладим. У ёғига сотувчи рекламани дўндирганидан эрим бир пасда айфонларга қизиқиб қолди. Анчадан бери тишининг кавагида сақлаб юрган пули битта “айфон”га аранг етди. Уйга келиб эрим телефонига “ёпишиб” қолди. Шунча пули кетганига афсусда эмас, аксинча ҳурсанд эди. Мен эса бир эримни бу қурмағур матоҳдан рашк қилсам, бир ўзимга-ўзим “Майли, майли, ҳазил куни яқин, қасос олишга оз қолди”, дейман.

Иккинчи макр

1 апрель куни эрталабдан дағ-дағ титрасам денг. Ҳечам эримни алдамаганман-да. Ўзи ҳам “Сен ёлғон гапиролмайсан. Гапинг ёлғон бўлса ё кулиб юборасан, ё кўзингни олиб қочасан. Шундан билиб оламан”, дерди. Эплай олармикинман? Режага кўра болаларни кеч уйғотдим. Нонушта тайёрлашга шошилмадим. Бугун биз кеч қолишимиз керак. Ошхонада эканлигимда эримнинг овози эшитилди: “Эй, нега уйғотмадинг? Соатга қара”. “Ухлаб қолибман” – Бугунги куннинг илк ёлғони зўрға оғзимдан чиқди. Тапир-тупур бошланди. Нонуштани чала қилиб, қўлимизга илинган кийимни кийиб кўчага отилдик. Ишга кеч қолаётган эрим машинани ҳар доимгидан тез ҳайдади. Ҳали болаларни мактабга, боғчага олиб бориш, мени ишга ташлаш керак.

— Вой, эсим қурсин, — дедим йўлнинг ярмига етганимизда, – Уйдан совун олиш эсимдан чиқибди. Оминанинг боғча опаси тайинлаган эди-я!

— Бўлди, энди эртага оласан. Ўзи шундоқ ҳам ишса кеч қолдим.

— Йўқ, дадаси, боғча опаси уришади. Машинани тўхтатинг, дўконга тез кириб чиқаман.

— Сени кутиб туролмайман.

— Яхши, бўлмаса кетаверинг, мен ўзим бораман, – аразлаган бўлиб лабимни бурдим. Эрим машинани дўкон олдида тўхтатди.

— Тез чиқ!

Режамга кўра эрим “Мен ўзим тез олиб чиқаман”, деб машинадан тушиши керак эди. Бу ёғи ўхшамай қолди-ку, деб жим қолдим.

— Бор! – деди эрим.

— Лаб бўёғим ҳам тугаб қолганди, дўконга кирганда бирйўла олиб чиқсам майлими?

— Эй, сенинг дўконга киришингдан ўргилдим. Ўтириб тур, ўзим кириб чиқаман. Қанақа совун? Нечта?

У дўконга кириб кетганида машинада қолдирган “айфон”ни “ўғирлаб” олдим. Ўчириб қўйишга ҳам улгурдим. Орадан бир соат ўтиб, эрим иш телефонидан қўнғироқ қилди:

— Телефоним уйда қолмабдими?

— Йўғ-ей, эрталаб машинада, ҳар доимги жойида турганди-ку.

— Аниқми? Ҳеч қаердан тополмаяпман-да.

— Вой ўлай, янги “айфон”ни йўқотдингизми?

— Ваҳима қилма, топилади. Уйга вақтлироқ бориб, у ер- бу ерни қараб кўр.

Бечора эримнинг овози бирам синиқ чиқдики, ачинганимдан “Телефон менда” деб юборай дедим. Аммо ишни охиригача етказиш керак эди.

Учинчи макр

Тинмай қўнғироқ қилаётган эримга “телефонни уйдан қидирганим, аммо тополмаганим”нинг хабарини бердим-да, айфонни ёқдим. Эримнинг иш телефонидан бир юз икки марта қўнғироқ қилингани ҳақида  ҳабар берувчи “смс” келди. Шу пайт яна ўша рақамдан қўнғироқ бўлди. Мен тез “смс” ёзишга киришдим. “Бу телефонни кўчадан топиб олдим. Янгилиги билиниб турибди. Шунинг учун ўзимники қилиб олишга виждоним қийналяпти. Сизга қайтариб беришга ахд қилдим. Бир соатдан кейин “Буюк ипак йўли” метро бекатининг орқа тарафида кутаман”, деб ёздим-да, ўзимнинг телефон рақамимга жўнатдим. Кейин эримга бу хабарни етказиш учун қўнғироқ қилдим.

Эрталабдан бери “Аппарат ўчирилган” деётганди, ҳозир қўнғироқ қилсам, чақирув сигнали бўлди, аммо кўтармади, – деди у мендан олдин.

Ҳурсанд бўлинг, ўғри инсофга келибди. Телефонингизни қайтармоқчи. Менга “смс” ёзди.

Эрим ишини ҳам ташлаб уйга етиб келди. Ахир “смс”да бир соатдан кейин, дейилган-ку.

Ҳайронман, нега қўнғироқ қилганимда, телефонни кўтариб, шу гапларни ўзимга айтиб қўяқолмади?

Мен қаердан биламан? Балки соқовдир. Тезроқ бориб, телефонингизни олиб келсангиз-чи. Асосийси, топилди-ку.

Ҳа, барака топсин, қайтиб беряпти. Суюнчисига у-бу нарса берсаммикин?

Тўғри ўйлабсиз. Менимча, бу аёл киши. Эркаклар телефонга ўч бўлишади, икки дунёда ҳам янги айфонни эгасига қайтиб беришмайди. Аёлларнинг эса кўнгли бўш. Мени айтди дейсиз. Чиройли гулдаста олинг. Ўша метробекатининг ёнида сотади.

Эримни жўнатиб, ўзим ҳам кўчага отландим. Ўтган йилдагидек опамникига бориб, энг чиройли куйлагини “прокат”га олдим. Салонга кириб, сочимни турмаклатдим, пардоз қилдирдим. Айтилган вақтдан бир соат кечикиб ўша жойга борсам, турмуш ўртоғим қўлида антиқа гулдаста, пешонасини тириштириб турибди. Мени кўриб:

Ҳа, кеч қолганимга ҳавотир олиб келдингми? Негадир ундан дарак йўқ. Яна бироз кутайлик-чи. Айтганча, кўринишинг бошқача. Куйлакни қаердан олдинг?

Қаердан бўларди? Сизнинг маслаҳатингизга амал қилиб, опамдан қарзга олдим. Ресторанга таклиф қилганмидингиз? Мана бу гулдаста менга бўлса керак-а?

Ҳей, нималар деяпсан? Ўзи янги айфондан умидимни узиб, хуноб бўлиб турибман, жаҳлимни чиқарма!

Мана, олинг севимли айфонингизни. «Ўғри» менман! 1 апрель, жонгинам!

МУБИЙНА

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка