«Хиёнаткор эримни «Суғдиёна» кўмагида оилага қайтарганим»

makretiborБиринчи учрашувнинг ўзидаёқ бўлажак эримнинг чиройли қизларга суяги йўқлигини сезгандим. Учрашувга олиб чиққан соҳибжамол, ёшгина янгамга Фарҳод акамнинг дам-бадам кўз қирини ташлаши кўнглимни хижил қилгани ҳануз эсимда. Бўйдоқ-да, деб уни оқлашга ҳаракат қилганим ўзимга қанчалик қимматга тушишини етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Иккимиз ота-онамиз розилиги билан оила қурдик. Ўтган ўн икки йил ичида уч фарзанднинг ота-онасига айланганимизда ҳам эрим «бўйдоқлик даври»дан сармаст юришда давом этарди…

 Мана шу “фазилат”ини билмаганлар уни “идеал оила бошлиғи” деб ўйлашарди. Чунки данғиллама ҳовлида яшайдиган топармон, тадбиркор ҳамманинг диққатини жалб қиларди. Таниш-нотаниш хотинлар Фарҳод акамга асални кўрган боларилардек ёпирилишидан мен билан қайнонам азият чекардик. Эркак кишига эса уч бола билан эртадан-кечгача ўралашиб, рўзғор ишларидан чарчаган аёлининг сўлғин юзи ёқмай қолиши мумкинлигини вақтида англамаганим ўзимга жабр бўлди.

 Биринчи макр

Жанжаллар, араз, йиғи-сиғи фойда бермаслигини-ку анча кеч тушундим. Қўрқитиш усулини қўллашга киришдим:

Етар шунча чидаб, сабр қилганим! Болалар катта бўлиб қолишди, уларни ўйласангиз бўлмайдими? Шундай давом эттираверсангиз, эртага бизнинг оилага ҳеч ким қуда бўлишни хоҳламайди. Мен ҳам ёруғ юз билан бировнинг эшигини қоқишни истайман! Яхшиси, ажрашамиз!

Бу гапларимдан сўнг турмуш ўртоғим оз муддат бўлса-да, ўзгарган кишидай юришга ҳаракат қилди. Лекин “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганлари рост экан. Йиғилишни баҳона қилиб кеч қайтгани етмагандай тунда эримнинг телефонига келган «СМС» ҳушимни бошимдан учирай деди. Қандайдир “Асалхон” (аслида Заҳархон эканлиги аниқ!) деб сақланган рақамнинг хатини ўқидим: “Жоним, сизга бутун умримни бағишлашга, фарзандларингизни онаси, уйингизни бекаси бўлишга тайёрман! Кел, десангиз учиб бораман”.

Мен қийналиб пиширган ошимни роҳатланиб тановул қилай деганимда бу Заҳархон тайёрига айёр бўлишига йўл қўядиган аҳмоқ йўқ. Учаман деган қанотларни қайирадиган, мана, мен борман ҳали! Оилам учун ўзимдан бошқа ҳеч ким қайғурмайди, шунинг учун эримнинг хаёлини ўғирлаганларга қарши зимдан кураш бошладим. Сўнгги тўрт йил давомида сирдошим ва дугонамга айланган “Суғдиёна” газетасида тақдири менга ўхшаш қанчадан-қанча аёллар ва уларнинг ҳаёти ҳақида ўқигандим. Айниқса, «маккораларнинг 41-туяси»ни ётиб олиб ўқийман. Ўқиб-уқиб ўрганганларимни синаб, имтиҳондан ўтказиш вақти келганди. Маккоралар сафига қўшилиш мақсадида «Эр бермоқ — жон бермоқ» операциясини бошлаб юбордим.

 Иккинчи макр

Турмуш ўртоғим рақамларни эслаб қолиш қобилияти яхши эмаслигидан доим барча танишларининг уй, иш ва қўл телефон рақамларини ўзининг “айфони”га сақлаб қўядиган одати бор. Аввало ишни кўчадаги хирапашшалар билан алоқани йўқотиш керак, деб ҳисобладим. Бунинг учун эримнинг телефони бир-икки кунга “ишлаш қобилияти”ни йўқотиши керак эди. Куни кеча укамнинг телефонини болалари ўйнаб сим-картасини куйдириб қўйишгани ҳақида эшитгандим. Мен ҳам эримнинг телефони хотирасидаги барча рақамларни сим-карта хотирасига кўчирдим. Телефон ёқилганида пин-код сўраш хизматини ёқдим-да, аппаратни ўчирдим. Сим-карта сотиб олинганда пин-кодлар рўйхати илова сифатида берилади. Турмуш ўртоғим ўзига керакли қоғозларини алоҳида тортмада сақлайди. Ўша тортмани ярим соат титкилаганимдан сўнг ана шу пин-кодлар рўйхатини топдим. Қайчида майда-майда бўлакларга бўлиб, ташлаб юбордим. Эрталаб уйғонган бегим телефони ўчиб қолганидан ҳайратланди-ю, лекин мендан бу ҳақда сўрашга юраги бетламагани юз-кўзидан билинди. Сўнгра торма томон кетди. Йигирма дақиқа ўша ерда куймалангач, катта ўғлимиздан унинг қоғозларига ким теккани билан қизиқди. Тайинли жавоб ололмагач, асабийлашиб телефонида қайндайдир рақамларни тера бошлади. Эримнинг асабийлигидан бир жаҳлим чиқса, бир қувонарди. Биринчи режа ўйлаганимдек амалга ошди. Сим-карта куйиб, кули кўкка совурилди.

 Учинчи макр

Ишдан кеч қайтадиган, оила даврасида вақтини кам ўтказадиган турмуш ўртоғимнинг меҳрибон ва эътиборли бўлишини жуда хоҳлардим. Диққатини кўчага эмас, оилага кўпрок жалб этишни қатъий мақсад қилгандим.

Ҳар куни тунда, болалар уйқудалигида уйга қайтасиз. Ўғилларимиз-ку бунга анча ўрганиб қолган, қизингиз-чи? “Дадам қачон қайтади?” деган саволни такрорлайвериб ухлаб қолади. Сизнинг эътиборингиз ва меҳрингизга зориқиб катта бўлишларини истаяпсизми дейман? Биронта спорт тўгарагига оилавий аъзо бўлсак, ҳафтасига икки кун бир соатдан давом этадиган машғулотларга қатнасак, ҳаммамиз учун фойда бўлади. Болалар тез-тез шамоллайвермайди, иммунитети баланд бўлади. Сизни кўпроқ кўриш имконияти туғилади. Сиз ҳам ишингиздаги асабузарликларни озгинага эсингиздан чиқарасиз. Яна ўзингиз биласиз...

Дастурхон попугини ўйнаб, ерга қараб айтган гапларим эримга қандай таъсир қилаётганини кўриш мақсадида бошимни кўтардим. Қошлари чимирилгани ўйлаётганининг белгиси, ёмон эмас. Фарҳод акам етти ёшли қизимиз Нигорани бошида кўтариб юришга тайёрлигини яхши билганим учун нозик томонидан фойдаланишга киришдим.

 Қизингизни бир дугонаси ота-онаси билан шаҳар марказида янги қурилган спорт мажмуасига борган экан. Синфдошларининг ҳавасини келтириб, роса мақтабди. Айтишларича, янги бўлгани учун у ердаги нархлар унчалик қиммат эмас экан.

Гапларим эримга бунча тез таъсир қилади, деб ўйламагандим. Эртаси куни ишдан қайтишда турмуш ўртоғим янги спорт мажмуасига оилавий бир ойлик абонементни кўтариб келди. Болалар қувончдан тинмай сакрашди, мен эса кўзимдан оққан севинч ёшларини секингина рўмолимнинг учига артиб олдим.

 

Тўртинчи макр

Мактабни битиришим билан турмушга чиққаним ва кетма-кетига туғилган фарзандларим тарбияси билан бўлиб ўн икки йил давомида уйда ўтирдим. Қўлимда ҳунарим йўқлиги кўчага чиқмасалигим учун эримга яхшигина баҳона эди. Уйда ўтирган аёлнинг номи “бўлаверади”га айланар экан.

Кийим, пардоз-андоз, сартарош дейсан! Кўчага чиқмасанг, сенга буларни нима кераги бор?

Ўзим учун пул сўраганимда эримдан эшитадиган ҳар доимги гапим эди. “Суғдиёна”дан пардоз санъатини, соч турмаклашнинг осон усулларини тезда ўрганиб олдим. Шкафда чанг босиб ётган келинлигимдаги кўйлакларимни “қайта таъмирлаб” замонавий либосларга айлантиришга ҳаракат қилдим. Ҳаракатларим ўз самарасини кўп ҳам куттирмади. Одатда мени ўзи билан олиб юрмайдиган турмуш ўртоғим энди қаерга бормасин бирга юришга ҳаракат қиларди. Фарҳод акамнинг ишхонасидан концерт ёки спектаклларга берилган чипталар энди қайнонам билан қайнисинглимга тегмасди. Уларга энагалик вазифасини топшириб, эр-хотин бирга борадиган бўлдик. Уйдан чиқмай ўтирган аёл учун бу қандай катта бахтлигини менга ўхшаган аёллар тушунади.

Оиланинг тотувлиги, аҳиллиги ва бахти кўп жиҳатдан аёл кишига боғлиқ экан. Буни ўз тажрибамда синаганимдан сўнг амин бўлдим. Шу кунларда “Суғдиёна” ишлаш ниятида бўлган аёлларга “Омад формуласи”ни ўргатаётгани эътиборимни тортди. Энди мен турмуш ўртоғимдек тадбиркорга айланмоқчиман. Бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз!

Фарҳоднинг маккора ШИРИНИ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка