«Оддий эрни идеал эркакка айлантирамиз!»

idealmujik «Идеал!» Бунақасини топиш осонмас. Аммо ҳамма аёллар эри шундай бўлишни орзу қилишади. Нима қилмоқ керак? Эрингизни ўзингиз тарбияланг, дея маслаҳат беришмоқда руҳшунослар. Масалан, қуйидаги усуллар билан.

Омадли

Кўпинча эркаклар ўз аёли томонидан етарлича меҳр, эътибор ва оддийгина мақтовларга зор эканлигидан ҳасрат қилишади. Ёнингизда муваффақиятли эркакни кўришни истайсизми? Унда эрингизни тез-тез мақтаб туринг. Қуруқ мақтов эмас, асосли эътирофлар бўлсин.

 

Хушсурат

Эрингизни сартарошхонага юбормоқчисиз, чунки аллақачон сочини тарошлаб қўйиш вақти етган. У эса телевизордан айрилгиси келмайди. Шунда сиз бирданига гўзаллик салонига борадиган бўлиб қоласиз. Эрингиздан сизни кузатиб қўйишини сўрайсиз, акс ҳолда қайтишда гўзаллигингизни кўрган эркаклар гап отиши мумкинлигини ҳазил қилиб айтасиз. То сиз сочингизни турмаклатиб чиққунингизча аввалдан огоҳлантириб қўйилган эркаклар сартароши уни соч олдиришга кўндиради. Атирдан фойдаланишга ўргатиш жуда қийин бўлса-да, бунинг ҳам йўли бор. Эрингизга Chanel ифоридан совға қилинг (флаконга қурбингиз етмаса, кичкина нишона – «пробник» ҳам бўлаверади) ва бу ифор айнан севимли ёрингиздан таралганда сизни ҳушингиздан айиришини айтинг. Навбат унинг кийимларига етди. Эр-хотин шаҳар бўйлаб сайр қилиб юрганингизда «тасодифан» олдингиздан чиқиб қолган эркаклар либослари сотиладиган дўконга киришни таклиф этинг. Кийим алмаштириш хонасидан ўзига ярашган либосни кийиб чиққанида: «Дадаси, худди бойвачча бизнесменларга ўхшаб кетдингиз-а!» – деб мақтанг.

 

Тартибли

Эрингизнинг тартибли бўлишга интилишини қўллаб-қувватланг, оёқ кийимини бир чеккага ечиши, кўйлагини ғижимлаб отмай стулга илиб қўйиши каби майда, ёқимли хатти-ҳаракатларини олқишлаб туринг. Чунки мақтовни эшитганда инсон мияси «ёқимли гормон»ни ишлаб чиқаради. Қарабсизки, севимли аёлидан мақтов сўзларини такрор эшитиш учун кейинги сафар у янада тартиблироқ бўлишга интилади. «Фалон ишни қилишингиз керак», «мажбурсиз», «қилмасангиз бўлмайди» каби сўз ва сўз бирикмаларини луғатингиздан умуман ўчириб ташланг. Акс ҳолда эркак исён кўтариб, айтганларингизнинг тескарисини қилишга ўтади.

 

Хушмуомала

Аввалига ўзингиз айрим қоидаларга қатъий риоя этишингиз керак. Ҳеч қачон эрнинг одида овозни баланд кўтармаслик, салбий маъно ташувчи сўзларни тилга олмаслик (ҳатто бошқаларга нисбатан ҳам), умуман, муомала маданиятига риоя этишингиз керак. Ҳатто телефонда гаплашаётганда ҳам ёнингизда турмуш ўртоғингиз турган бўлса, ўзингизни назорат қилинг. Кейин аста-секин эрингизга  ҳам шу талабларни қўя бошланг. Масалан, «Боланинг олдида ёмон сўзларни айтманг, ўрганади» ёки «Бақирманг, кечаси қўрқиб чиқади» каби усуллар билан. Муҳими, охиригача курашинг.

 Сахий

Бу эркаклардаги асосий сифатлардан бири. Афсуски, кўпчилик эрларга фаранг атири ёки тилла узук ҳақида гапириш тугул орзу ҳам қилолмайсиз. Хўш, пишиқ эркакни хотинига қимматбаҳо совғалар олишга қандай ўргатиш мумкин? Аввалига уни кичкинагина, нафис совғага кўндиринг. Масалан, шойи рўмол, кундалик дафтар ёки чиройли сочтўғнағич. Пештахтада турган орзуйингиздаги нарсага боқиб, кўпдан бери шунга эгалик қилишни истаётганингизни айтинг. Совғани қўлга киритишингиз билан мақтов ва олқишларни қуюқ қилинг, хурсандчилигингизни ортиғи билан намоён этинг ва миннатдор бўлинг. Шунда ёрингизда сизга совға бериш деганда шу ёқимли дақиқалар кўз ўнгида гавдаланади ва буни такрорлаш истаги туғилади. Фақат бошданоқ уни жуда арзон ва паст нарсалар совға қилишга ўргатиб қўйманг. Бўлмаса, бир умр фақат шундай совғалар олиб ўтишингизга тўғри келади.

ШАҲИНА 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка