«Style.uz ҳаётимни ўзгартирди!»

Style.uz-2008Мамлакатимизда ҳар йил Style.uz Мода ва Дизайн ҳафталигини ўтказиш анъанга айланиб бораяпти. Art Week Style.Uz – замонавий ва анъанавий миллий мода, санъатни янада ривожлантиришга қаратилган Марказий Осиёдаги илк ва энг ёрқин кенгқамровли маданий лойиҳа бўлиб, лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг фикрича, бу кенг қамровли ва дунёда беқиёс тадбирни санъат ҳафталиги деб аташ мумкин.
Ҳар йили Ўзбекистон дурдонаси — Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу ҳафталикда иштирок этиш учун жаҳоннинг кўп мамлакатлари, жумладан Австрия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Латвия, Россия, Франция, Швейцария ва Япония каби давлатлардан машҳур дизайнерлар, таниқли заргар ва мода брендлари эгалари, мода соҳасида иш юритувчи йирик халқаро ташкилотлар ва телекомпаниялар вакиллари, шоу-бизнес юлдузлари, мода журналлари муҳаррирлари ва жамоат арбоблари ташриф буюришади. Анжуман "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" фонди ва Тошкент Модалар уйи («Дом стиля») томонидан ташкил этилади.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган бу санъат ҳафталиги бир қатор ёш ўзбек дизайнерларини жаҳон мода оламига танитди. Уларнинг аксарияти ўз фаолиятни Тошкент модалар уйи билан ҳамкорликда олиб бораяпти. Хўш, Style.Uz уларга нима берди-ю, тез кунда бўлиб ўтиши режалаштирилган бу галги ҳафталикда меҳмонларни қандай янгиликлар кутаяпти? Қуйидаги тўрт қаҳрамонимиз ҳикояси айнан шу хусусида.

 

umida-yusupovaМода оламига текин йўлланма

Умида Юсупова (UMI): Дастлаб Модалар уйига фақат харидор сифтида бориб турардим. Кейин эса.. Институтни битирганимдан сўнг трикотаж матодан футболкалар тикадиган «Азалиум» тикув фабрикасида иш бошлагандим. Бир куни ўртоғим билан қаҳва ичиб ўтирганда, «фонтазиянг бой, сизларда чиқарилаётган футболкалар бозорда ҳам харидоргир. Эскизларингни Модалар уйига олиб бориб кўрсатсангчи?» деб таклиф қилиб қолди. Орадан деярли ҳеч қанча вақт ўтмай, Модалар уйи дизайнери сифатида ишлай бошладим.

Ўрта Осиёдаги илк йирик масштабли ёрқин - Art Week Style.Uzнинг лойиҳаси ташкил этилган йилдаёқ (2006 йил) унда ўз коллекциям билан иштирок этдим. Ўшандан бошлаб ҳар йил бу мода ва дизайн ҳафталигида ўзимнинг янги коллекциям билан иштирок этардим. Фақатгина Style.uz-2009 бундан мустасно бўлди. Сабаби, магистратурада ўқиш учун Италияга кетган эдим. Ҳозир эса олган билимларим, тажрибам асосида янги-янги ғояларга йўғрилган ғаройиб коллекция яратаяпман. Насиб этса, бу коллекция ўтказилишига саноқли кунлар қолган Style.uz ҳафталигида, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлади.

Style.uz замонавий санъатнинг турли қирраларига назар солиш, ҳар бир одамга бирон янгилик топиш ва ўз қалбида гўзалликнинг бир қисмини сақлаб қолиш имконини яратади. Бу ҳафталикнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири у истеъдод эгаларини кашф этибгина қолмай, уларга мода оламига текин йўлланма ҳам беради. Ахир дизайнер ўзи тузган коллекциясининг тақдимоти, унинг журналлар, сайтлардаги рекламаси учун ҳам озмунча пул сарфламайди. Ҳафталик доирасида мато, андозалар ишлаб чиқаришнинг қадимий технологияларини қайта тиклаш устида иш олиб бораётган тўқимачилик ва тикиш саноати усталари, ёш истеъдодларга грант ажратилади.

Санъат ҳафталигида жаҳон мода саноати арбоблари, фотографлар, визажистлар ҳамда мадания ва санъат вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилиши айниқса қувонарли ҳол.

 

yasmina-vaxitova«Шартнома тузишни хоҳловчилар кўпайди»

Ясмина Вахитова: Олий маълумотни иқтисодий йўналишда олганимга қарамай, мода индустриясига ҳар доим қизиқиб келганман. Бир неча йил давомида Style.uz кўргазмаларини кузатиб бордим. Ижод маҳсулларини минглаб одамлар олдида (ташкилий ишлар нозик дид билан бажарилгани сабаб, бундай ҳафталикда ишток этиш мисли кўрилмаган омад) намойиш этиш имкониятидан фойдалана олган дизайнерларга ҳавасим келарди. Ниятим холис экан, 2009 йилда Art Week Style.Uz доирасида ўтган «Underground» кўргазмаси лауриати бўлдим.

Style.uz 2010 да эса, Тошкент Модалар уйи дизайнерлари қаторида ўзимнинг янги коллекциям билан иштирок этаман.

Ҳафталикнинг энг аҳамиятга молик жиҳати, бунда ёш дизайнерлар турли давлат мода саноати вакиллари билан танишиб, тажриба алмашибгина қолмай, ўз коллекцияларини, шу орқали истеъдодларини бутун жаҳонга кўрсатиш имкониятига эга бўлишларидадир. Санъат ҳафталиги доирасидаги тадбирларни 200 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий журналистлар ёритишади. Улар орасида нуфузли BBC, CNN, Euronews, Fashion TV, TV-5 Monde, Paris Mode TV, TV France 3 каби кўплаб ОАВ ҳам бўлади. Демакки ёш дизайнерлар ўз коллекцияларини ортиқча харажатсиз намойиш этишдан ташқари унинг рекламаси учун ҳам куйиб-пишиб ўтирмайдилар. Style.uzдаги иштирокнинг ўзи энг тенгсиз реклама. Чунки ҳафталик тугаши билан сизнинг коллекциянгиздаги кийимларни сотиб олишни ёки сиз билан шартнома тузишни хохловчилар сони борган сари кўпая бошлайди.

 

munisa-askarova«Тез орада ишимдан даромад ола бошладим»

Муниса Аскарова: Бу санъат ҳафталиги молиявий аҳволи чекланган ёш ижодкорлар учун халқаро брендлар билан бир саҳнада ўз тўпламларини намойиш қилиб, келгуси касбий ўсиш учун туртки олиш ва ўзини намоён қилиш имкониятидир. Чунки Style.uzда иштирок этишни истаган ёш дизайнерлар фақатгина ўз коллекциясини яратиш учунгина харажат қилади холос. Ҳафталикда қатнашишгина эмас, кўргазма намойиши, ташкилий ишлари (кўргазмани ўтказиш жойи, декорация, фото мухбирларни таклиф қилиш ва ҳ.к)га ҳам ҳеч қанча маблағ сарфламайди.

Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ҳафталик бошланишидан 2-3 ой олдин Модалар уйига эскиз ва биттадан модель намунасини олиб келиб, топшириши керак бўлади. Ишингиз қса, сиз яратган либосларни подиумда намойиш этиши учун топ-модель қиз-йигитларни ҳам ихтиёрий равишда танлашингиз мумкин. Сабаби, ўзи яратган либос модели қандай қоматда яхши туришини-ю, қандай чеҳра либосни бекаму-кўст кўрсатишини ҳеч ким дизайнернинг ўзидан яхшироқ тасаввур қила олмайди.

Style.uzдаги биринчи коллекциям институтдаги битирув малакавий ишим асосида яратилганди. «Ностальгия» деб номланган бу коллекция (2007 йил) кенг жамоатчилик томонидан кутганимдай қабул қилинмаганига қарамай, ҳозирги кунгача ўзим учун энг қадрлиси бўлиб келади. Style.uzдаги иккинчи иштироким 2008 йилда бўлди. Унда «Разносветье» (ранг-баранглик) коллекцияси билан иштирок этдим. Шу коллекциям жуда ката олқишларга сазовор бўлди. Ундаги либослар яхши сотилганидан ташқари «коллекциянгизни биз чиқарайлик» ёки «бирга ҳамкорлик қилайлик» деганлар ҳам кўп бўлди. Тез фурсат ичида коллекцияни чиқариш учун қилинган харажатлари қопланиб, ишимдан даромад ҳам ола бошладим. Энди яратаётган янги либосларимга мато ва аксессуарларни чет элдан буюртма қилиб олиб келтириш, янада ҳарирроқ, қимматроқ матолардан фойдаланиш учун қўлимда қўшимча маблағ ҳам бор эди.

Бир сўз билан айтганда, Style.uz санъат ҳафталигидаги иштирокидан ҳар бир модельер-дизайнер нимадир ютса-ютадики, лекин ҳеч нарса йўқотмайди.

 

madina-kasymbaeva«Тиккан кашталаримга Татьяна Михалкова тан берди!»

Мадина Қосимбоева: Каштачилик қадимий касб. Унга бўлган қизиқишим болалигимдан бошланган. Республика Бадиий коллежи ҳузуридаги «Либос» эстетик марказида таҳсил олиб юрган давримдаёқ шоҳи сўзаналар тика олардим. Кўп ўтмай Марғилон ипагидан тикиладиган сўзаналарнинг таърифини эшитган хорижлик меҳмонлардан буюртма ола бошладим. Сўзана Ўзбекистондан олиб борилиши мумкин бўлган энг яхши эсталик совғалардан бири ҳисобланарди. Бора-бора буюртмаларим шунчалик кўпайиб кетдики, вақтимни ҳатто уйқу ва тушликдан ҳам қизғонардим.

Style.uz лойиҳаси энди бошланганида (2006) устозим Сусанна Генрековна, «коллекция тузиб, ҳафталикда қатнашишга вақтинг бўлмаса ҳам, экспозицияга сўзанадан панно тайёрлаб бер», деб таклиф қилди. Биласиз, қўл меҳнати жуда қадрланади. Панно чет эллик мода олами арбоблари диққатини тортган экан, турли хориж теле ва фотомухбирлари шоҳи сўзаналар ва уларни тикиш жараёнини тасвирга олишди. Татьяна Михалкованинг шахсан ўзи ишларимни кўргани уйга келиб, «сен коллекция тузишинг керак», деганида «ишларим коллекцияга арзигулик эканда», деб жуда хурсанд бўлдим. Кейинги йил Style.uz ҳафталигига сўзанадан ташқари каштада зеб берилган этиклар коллекциясини тайёрлаб, қатнашдим.

Style.uz ким учундир тажриба алмашиш бўлса, кимгадир реклама ва молиявий фойда, яна кимдир учун эса жаҳон мода саноатига қўйилган илк салмоқли қадамдир. Менга реклама шарт эмас, тикаётган кашталарим шундоғам харидоргир эди. Аммо Style.uzга қадар деярли ўн йил кашта тиккан бўлсам, ё сўзана, ёки бўлмаса ёстиқ жилдлари тикканман холос. Санъат ҳафталиги учун ўз коллекцимни тайёрлаш зарурияти мени нимадир янгилик яратиш ва шу кутилмаган намойиш билан ҳаммани ҳайратлантиришга ундади, дунёқарашим, тасаввурим бойиди. Кейинги коллекцияларимга миллий чопонлар, кашта туширилган пиджаклар қўшилди. Бора-бора ҳатто сумка, парда, юмшоқ мебельга ҳам кашта билан бадиий безак бериб кўрдим. Шогирдларим билан (100дан ортиқ шогирди бор) «биз каштада нақш бериб кўрмаган бирор буюм қолмади, шекилли», деб кулишиб ўтирамиз.

 

Гулноза Алимова

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка