Простата бези қандай касаллик?

Ҳозирги кунда эркаклар орасида энг кўп учрайдиган касалликлардан бири бу простата бези яллиғланиши ҳисобланади. Йилдан йилга “ёшариб” бораётган бу хасталик ёш йигитларда ҳам (айниқса катта шаҳарларда яшовчилар ўртасида) учраб туриши табиий ҳолга айланиб бормоқда.

Простата безининг вазифаси

Простата бези эркак организмида сектор – маний (сперма) таркибига кирувчи простата суюқлиги ва бир нечта эркаклик гормонлари ишлаб чиқаради. Шунингдек, муҳофазаловчи вазифасини ҳам бажаради. Яъни, сийдик чиқариш йўлидаги патологик микроорганизмларни ушлаб қолади ва эркак бўшанганида  (маний чиққанда) сийдик қопидан пешоб чиқишидан тўсади.

Касалланиш тарихи

Простата бези яллиғланишининг бир нечта сабаблари бўлиб:

         Совуқ қотиш;

         Вақтида ҳожатни ушатмаслик;

         Узоқ вақт давомида жинсий ҳаётдан сақланиш;

         Камҳаракатлилик;

         Гормонал бузилишлар;

         Сийдик йўли касалликлари (пиелонефрит);

         Зарарли одатлар (чекиш, алкоголизм).

Турлари

Простата бези касаллиги, яъни простатит бир неча турга бўлинади:

1.      Ўткир (бактериал) простатит;

2.      Сурункали бактериал простатит;

3.      Сурункали бактериал бўлмаган простатит;

4.      Асимптомик сурункали простатит.

Сабаблари

Одатда ўткир бактериал простатит 35 ёшгача бўлган эркаклар орасида учрайди. Турли инфекциялар:  хламидиоз, трихомониаз, гарднереллез ёки гонорея сабабли юзага келади. Инфекция простата безига сийдик йўли, тўғри ичак ёки кичик тос суяги қон ва лимфа томирлари орқали тушади.

35 ёшдан катта беморлар орасида эса сурункали бактериал простатит тури учрайди. Простадонияда простата бези тўқималари зичлашади, аммо яллиғланиш аломатлари кўринмайди.

Касаллик аломатлари

Касаллик аломатларини 3 гуруҳга бўлиш мумкин:

         сийдик чиқариш бузилиши: тез-тез ҳожатга бориш, сийдик чиқаришда оғриқ, сийдик чиқаргач тўла бўшамаганлик ҳисси ва қорин пастида ҳосил бўлган оғриқ;

         жинсий фаолиятнинг бузилиши: майлнинг пасайиши, тезда тўкиш, жинсий лаззатни ҳис қилмаслик;

         ва беморнинг ўз ҳолатидан келиб чиқиб безовталиги ошиши ва асабийлашиш.

Ўткир простатит – одатда тана ҳарорати 39-40° С даражага кўтарилиши, титраш билан бошланади. Простата безида ҳосил бўлган шиш оқибатида сийдик чиқариш оғриқли кечади. Баъзи ҳолларда сийдик чиқариш умуман мумкин бўлмай қолади ва бундай ҳолатларда беморни жарроҳлик амалиётига ётқизилади.

Сурункали простатит – одатда бир маромда кечади, аммо баъзан ташқи факторлар таъсирида касаллик қўзғалиб туради ва ҳеч қандай аломатсиз ҳам кечиши кузатилади.  

Асоратлари

Касалликни вақтида аниқлаб, тўғри даволанмаса:

         ўткир шаклдаги сурункали турга ўтади;

         сийдик йўли фаолиятининг бузилиши (сийдик йиғилиши) жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қилади;

         эркаклар бепуштлигига олиб келади;

         қайта қузғалувчи цистит бошланиши мумкин;

         сийдик йўлининг торайишига олиб келади;

         бўйрак касалликлари, жумладан пиелонефритга сабабчи бўлади;

         простата безининг йиринглаши бошланиши мумкин (бу жарроҳлик амалиёти талаб қилади);

         сепсис, айниқса қандли диабет, буйрак етишмовчилиги, иммунитети паст беморларда кўп учрайди.

Простата бези уруғ ҳужайра ҳаракатчанлигини таъминловчи суюқликни етарли даражада ишлаб чиқармай қўйганлиги сабабли, 40 фоиз ҳолларда эркакнинг бепуштлигига олиб келади. Айни ҳолат простата бези аденомаси ва саратонида ҳам учрайди.

Олдини олиш учун

Касалликнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун эркак киши совуқ қотишдан  ўзини (айниқса жинсий аъзоларини) асраши, зах ерларга ўтирмаслиги лозим. Қовурма, аччиқ, шўр ва консерва таомлар истеъмол қилишга ружуъ қўйишлик ҳам простата безига ёмон таъсир кўрсатади. Манийнинг йиғилиб қолиши ҳам касалликни қўзғатувчи омиллардан бирига киради. Шу сабабли нормал равишда жинсий ҳаёт кечириш (маний тўкиш) ҳам простата бези касаллигига чалиниш хавфини камайтиради. Жинсий йўл билан юқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш ёки вақтида даволаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

40 ёшдан ошган эркаклар эса йилда бир маротаба уролог назоратидан ўтиб туришлари касалликка чалиниш хавфини камайтиради.  

Даволаш

Касалликни тўғри аниқлаб, уни тамоман даволаш мумкин. Беморнинг умумий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, касалликнинг турига кўра шифокор томонидан даво усули белгиланади.  Муолажа микроблар ва яллиғланишга қарши дори воситалари ёрдамида олиб борилади.

Шу билан бирга простатит касаллигига чалинганларни даволашнинг муҳим чораларидан бири: доимий равишда, регуляр жинсий ҳаёт кечириш ҳисобланади.  

Уй шароитида

Ошқовоқ уруғи қадим-қадимдан простата безини даволаш учун ишлатилган. Бу уруғ таркиби рух (цинк)га бой бўлиб, касалликни даволашда самарали натижа беради. Шунингдек, простатитга чалинишнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради. 500 гр ошқовоқ уруғини  қиймалагичдан чиқаринг ва унга 200 гр тоза асал қушиб, яхшилаб аралаштиринг. Ёнғоқча катталигида думалоқланг ва музлатгичга қўйинг. Ҳар куни овқатдан ярим соат аввал кунига 1-2 маротаба ёнғоқчалардан биттадан секин чайнаб енг. Муолажани йилда бир маротаба такрорлаш лозим.

Муҳими:
Ошқовоқ уруғи қовурилмаган бўлиши керак.
Ёдингизда бўлсин! Ўзингизда касаллик аломатлари сезишингиз билан шифокорга мурожаат қилинг. Аксар ҳолларда эркаклар ўзида ҳосил бўлган ўзгаришларга унчалик аҳамият беришмайди. Ўзи ўтиб кетади, деган хулосага келишади. Аммо касаллик вақтида даволанмаса сурункали кўринишга кириши хавфи бор. Уй шароитида даволаш доим ҳам самарали бўлмайди. Касалликни даволашда шифокорнинг кўриги ва керакли таҳлилларни ўтказиш муҳим. 

Факт: Простата бези ўртача 14‑30 гр, аммо 45 ёшдан сўнгра эса унинг ҳажми ва вазни тушиб бораверади. У қон ва лимфатомирлар билан ўралган бўлиб, кўпгина асаб нуқталарига эга.

Мақолани адролог уролог Абдуқодир ФОЗИЛОВ тавсиялари асосида Мадина Зариф тайёрлади

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка