«Бегимни оиламга қандай қайтардим?»

49Эр-хотин муносабатлари шу қадар нозикки, унда ҳар қандай учинчи шахснинг иштироки турли муаммоларни юзага келтириши аниқ. Қайнона-қайнота, қайнбўйинлар, овсин, қўшни, дўст-дугона, ҳамкасб ва ҳакозолар сабаб бир-бирига суянчиқ икки инсоннинг ўртасида низо пайдо бўлади. Қани, буни инкор этадиганлар борми? Бироқ оила аталмиш қўрғонининг ашаддий бузғунчиси жазман эканини яна бир бор таъкидлаш шарт эмас. Хўш, жазманларга қарши кураш чоралари борми? Оиланинг зараркунандаси билан олишиб,  «шох ва мот»га эришганларни форумда фаол иштирок этишларини сўраймиз…

— Дугоналар! Она бўлдим, эримга ўғил-қиз туғиб бердим, деб оёқ узатиб фақат болаларимизу уй-рўзғорга ўралашиб қолибману, турмуш ўртоғимга эътибор, парвариш зарур эканини унутиб қўйибман. Оқибатда ширин турмушимга хиёнат заҳри оғу солди. Аввал-бошда эримнинг ўзгариб қолган феълини, тобора камайиб кетаётган эътиборини ишининг кўплигига йўйибман. Эримнинг тунда ҳам ишлаши мени шубҳалантира бошлади. «Эрингизнинг жазмани бор экан, эҳтиёт бўлинг-а! Уч бола билан шундай эрингизни бир бетайинга туқазиб қўйманг!» — Қўшни аёлларнинг бундай гаплари юзимга шапалоқ ургандек бўлди. Эримнинг ишхонасига бориб жанжал кўтарайми деб турибман. Маслаҳат беринг, эримнинг жазмани билан қандай олишай?

Мафтуна, 29 ёш

— Синглим асло ундай қила кўрманг! Мен эримни котибаси билан дон олишиб юрганини билганимдан сўнг, сизга ўхшаб ўйлаб ўтирмай, ишхонасига бостириб борганман. Ахир эр бермоқ, жон бермоқда! Энди ўша пайтдаги ақлсизлигимни эсласам... Ўйламай иш қилишим, бахтимга чанг солишга уринаётган хотинга қўл келди. Эримнинг ҳам мендан жаҳли чиқиб, ўша аёлга янада қаттиқроқ боғланди. Ўзимча ғуруримни ерга урмай, гўёки бир бетайин эркак (аслида фарзандларимнинг отаси эди-ку!) учун талашишни эп кўрмадим. Энди эса афсусланаман... Аммо буни ҳеч кимга айтмайман!

Нигора, 47 ёш

— Онамнинг бундан саккиз йил аввал берган маслаҳатини айтиб бермоқчиман. Эримнинг хиёнатини сезиб, ота уйимга аразлаб бордим. Онам гап нимадалигини тушунганидан кейин “Сенга эрсиз қолиб кетмаслигинг учун оилангга қайт, демайман. Болаларингнинг отасини ёлғиз қолдирма! Улар отасиз кўнгли кемтик бўлишини хоҳлайсанми? Эртага одамлар фарзандларингга: «Отаси ким бўлдию, боласи нима каромат кўрсатарди!?”  деган иддао қилмаслигини истасанг, эрингни оилангга қайтар! Эътиборсизлик билан хиёнатга уни ўзинг ундадинг, энди аразлаб, меҳрини қайтара оламан десанг адашасан!» деб ўша куни йиғлаб туришимга қарамай уйимга кетказгандилар. Тўғри, аввалига онамдан хафа бўлдим, лекин оиламни сақлаб қолишимга туртки бўлганидан хурсандман.

Фарзона, 28 ёш

— Менимча, сабр билан ҳамма нарсани енгиш мумкин. Ўзингизни билмаганга олиб, куч йиғиб, тоқат қилинг! Эркак хиёнат қилди дегани оиладан воз кечди дегани эмас! Сиз индамай, кўпроқ меҳр беринг. Тўғри, сизни алдаб, «Бугун мажлисим тунгача давом этади, мени кутманглар», деган гапларини эшитиш қийин. Сиз эрингиз уйга қайтишига фарзандларингиз билан ясаниб, чиройли дастурхон тузаб туринг. Оиласидаги ёқимли муҳит оҳанрабодек ўзига торта бошлаганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Сабоҳат, 53 ёш

— Яқинда аёл ва эркак психологиясига оид китобни ўқиб чиқдим. Эркак кўзи ва ошқозони билан севиши ҳақидаги гаплар бежизга эмаслигини билдим. Сиз ҳам ўзингизга эътибор беринг. Дугоналарингиз билан кўришинг, фарзандларингиз билан сайрга чиқинг. Ёқимли лаҳзалардан куч олиб, эрингизнинг жазманига қарши зимдан кураш бошланг. Жанг майдони уйингиз бўлсин. Эрингизни кўнглини қайтадан забт этинг!

Каромат, 25 ёш

— Менинг ҳам бошимга шундай ташвиш тушганди. У мени шунчалик саросимага солиб қўйдики, фарзандларим ҳақида унутиб юборишимга оз қолди. Ишдан кеч қайтиб, йиғилишлари тонггача давом эта бошлагани кўнглимда ғашлик пайдо қилса-да, жондан азиз эримдан шубҳаланмасликка ҳаракат қилардим. Бора-бора эрим менга нисбатан ўта қайсарлашиб бораётганини сездим. Бегимнинг уяли телефонларига қоқ тунда келган «СМС» кўп нарсани ойдинлаштирди. Бу аёл киши эди ва унинг ёзганларидан эримга анчагина яқинлигини билиш қийин эмасди. Телефон рақамини кўчириб олиб, бўйдоқ ҳамкасбимга бердим. Ундан шу аёл билан танишиб, у билан учрашув белгилашини илтимос қилдим. Танишув жараёни мен ўйлаганимдан ҳам омадли кечибди: уч кун деганда ҳамкасбим учрашув жойини тайин қилди. Мен ҳам турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан ўша ресторанга бордим! Эрим жазмани ёшгина эркак билан ўтирганини кўриб, ёниб кетган бўлса-да, индамади. Шундан кейин у яна меҳрибон эрга айланганини сездим.

Сайёра, 37 ёш

— Эркак киши сифатида сизга маслаҳат бераман: эрингиз уйга қайтадиган вақтда униқиб кетган, лекин сизга ёқадиган эски кўйлагингизни чиройли ва янгисига алмаштиринг. Овқатингиз ўз вақтида тайёр бўлсин! Болалар ҳам отаси келишига озода ва тартибли бўлсин! «Яхши келдингизми, Бегим?» дейиш қийин эмас, тўғрими? Уйнинг кам-кўсти ҳақида иддао қилиб гапирманг. Мулойимлик билан эрингизнинг кўнглини илитинг!

Хайрулла, 34 ёш

— Энг асосий, тавсияни унутибсиз-ку! Аёл киши ошхонада пазанда, меҳмонхонада қиролича, ётоқхонада эса жазман бўлиши керак эмасми? Шунда эркак атрофдаги аёллардан эътибор қидирмайди!

Нусрат, 29 ёш

— Азиз дугоналар, ҳамма нарса ўз қўлимизда, оиламизни сақлаб қолиш ҳам, уни вайрон қилиш ҳам. Энг асосийси, эр-хотин бир-бирига ишонч ва меҳр билан боқиши, гумон ва шубҳа аралашган заҳоти масалани ҳал этиши керак. Шундагина кўнгил хижил тортмайди. Турмуш эса тинч бўлади.

Дилбар, 32 ёш

Дугоналаримизни форумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз! Фикр ва мулоҳазаларингиз, таклифларингиз биз учун муҳим. Улар кимгадир ёрдами беришига ишонамиз. +99890 903-60-08 рақамига душанба, сешанба кунлари 10.00 дан15.00 гақадар қўнғироқ қилишингиз ва sugdiyona.uz сайтидаги форумда қатнашишингиз мумкин. Сизни мурожаатларингизни кутиб қоламиз.

Форум мавзулари:

Овсин овсинга тош отадими?

Ишлашни истайман. Эрим дўкондан нон сотиб олишга чиқармайди.

Ўғил туққан мен, исмини бошқалар қўядими?

Ота фазандига қанча вақт ажратиши керак?

Дам олишни истайман! Дадажониси, курортга борайлик!

Форумнинг “АДМИНА”си

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка