«ДЎМБОҚ ДУГОНАМНИ СОҲИБЖАМОЛГА АЙЛАНТИРГАНИМ”

juftlikgulАёлларнинг макри тугамас экан, ушбу саҳифамизга ҳар доим мақола топилаверади. Балки, муштарийларнинг жонига теккандир, дея бироз танаффус қилгандик. Аммо ўз ҳаётида ишлатган макрларини айтувчилар ҳам, бу ҳикояларни тинглашга тайёрлар борлиги ҳам аён бўлди. Хуллас, сиз билан яна ўша «Макрнинг 41-туяси” саҳифаси бирга...

 Ўзимни камтар тутиб, соддаман, қўлимдан ҳеч иш келмайди деб айта олмайман. Муғомбирлигим ҳам, шумлигим ҳам, шўхлигим ҳам бор. Назаримда, ҳар бир одамда ўзи билиб-билмайдиган уддабуронлик бўлади. Баъзан юзага чиқади, айрим пайтлар эса вулқон каби сокинлигини сақлайди.

Воқеа бундан бир йил олдин менинг худди сўнган вулқондай анча “сиполашиб” қолган вақтларимда содир бўлди. Уйдан ташқарига чиқмайман, рўзғор отли ғорда учта болам билан ўзим билан ўзим овораман. Кимларгадир ҳийла ишлатишга, айёрлик қилишга умуман вақтим йўқ. Ҳар куни бир юмушни такрорлайман.

— Дадаси туринг. Нотушта тайёр, ишга кечикасиз.

— Қизалоғим, сен ҳам тур, даданг кутолмайди. Мен эса иккита уканг билан боғчангга олиб боролмайман.

Овозимдан опасига қўшилиб катта ўғлим ҳам кўз очади:

— Ая, тиш қиламан.

Икки ёшли ўғлимни ўз ҳожатстулчаига етаклайман. Уни ўтказиб улгурмасимдан эндигина уч ойлик бўлган кичик ўғлим уйғонади:

— Инг-а-а-а! — бу “нонуштам қани?” дегани. Шу билан бошқалар эътибордан қолади.

Дадаси ва қизим чиқиб кетгач, чақалоғимни қучоқлаб уй йиғиштираман, сўнг шу кичкинтойларимнинг бир кечада йиққан кирларини юваман. Бу орада полвончаларимнинг кўчага чиққиси келиб қолади. Шифокоримиз айтганидек, бир айланиб қуёшдан “Д” дармондорисини тўплаб келгач, тушлик қиламиз. Кейин болаларни ухлатиш, кийимларни дазмол қилиш, идиш-товоқни йиғиштириш...

Э, келинг гапнинг дангалига кўчай. Бу юмушларни ҳар биримиз ёддан биламиз-ку, тўғрими? Хуллас, пилла каби ўз ипимга ўралашиб ётган кунларимнинг бирида энг яқин дугонам келиб қолди. Матлуба билан бир синфда ўқиганмиз. Дўмбоққина (илгари шундай дердик, энди унга “семиз” сўзи кўпроқ мос бўлибди) дугонам мен турмушга чиқиб, шаҳарда яшай бошлаганимдан сўнг жуда ёлғизланиб қолди. Аввалдан сал эринчоқ ва овқатни яхши кўрувчи бу дугонагинамнинг айни дамдаги “глобал муаммоси” эрга тегиш.

— Келганимга ҳайрон бўляпсанми? Тўғрисини айтсам, уйдан безиб келдим. Янгам билан тез-тез “чўқишиб” қоламан. Онам ҳам, акам ҳам менга бақиради. Ортиқча бўлиб қолдим уйда. Нима қилиб бўлса ҳам эрга тегишим керак.

— Озишинг керак, дугон, озишинг! — “лў-ў-п” этиб шу гап оғзимдан чиқиб кетса борми! Бу унинг энг ёмон кўрган гапи.

— Сенам шунақа дейсанми? Асли семиз бўлсам қандай озаман? — хафа бўлди у.

400 F 45885493 4PxfiI5JrjXhCPQQHxOhFxQTXN5AexBYБиринчи макр

Албатта, озиб-ёзиб бир келган дугонамнинг дилини оғритганимга пушаймон бўлдим. Афсус, айтилган сўз — отилган ўқ. Ортга йўл йўқ, фақатгина бу дилхираликни яхшилик билан ювиш мумкин. Шу ниятда унга эр топиш ҳақида ўйлаб қолдим. Тўрт девордан ташқарига фақат “Д” дармондори учунгина чиқадиган жувон куёвни қаердан ҳам излардим?! Мен учун энг қулай “объект” — эрим. Секин, ўзимни гўлликка солиб, аммо айёрлик билан уни саволга тутдим:

— Ўртоқларингизнинг ҳаммаси уйланиб бўлди, а?

— Икки-учтадан болалари ҳам бор. Нега сўраб қолдинг? — ажабланиб қаради эрим.

— Ўзим. Уйда ўтириб зерикиб кетдим-да! Уйланадигани бўлса, тўйга борармидик, деяпман-да.

— Тўйга қариндошларникига борасан-да! Чақалоғинг билан сени ўртоғимнинг тўйига олиб борармидим? — тўнғиллади эрим.

— Асабийлашманг, ҳаммаси уйланиб бўлибди-ю. Қаерга ҳам борардим?

— Қайта уйланадиганлари чиқиб қолар?

— Нима? Тавба денг-е!

— Рост. Икки ойдан кейин Жамол чет элдан қайтаркан. Кетишидан аввал хотини билан ажрашганди. Боласи турмади-ку! Келса уйланади-да!

Юрагим худди ўзимга куёв чиққандек гупиллаб кетди. Кейин бирдан шалвираб дедим:

— У уйланса, тўй қилмайди-да, а?

— Ростдан тўйга боргинг келибдими, дейман? Нега қилмасин? Ҳали қариб қолгани йўқ. Ундан кейин бирорта қизга совчи қўйса, у тўйсиз тегмайди-ку!

Мен яна жонландим:

— Дадаси, унга Матлуни тўғирласак бўлмайдими?

— Қайси Матлу? Анув “қўрқинчли Бамбр” дугонангми? — дугонамнинг семизлигини мультқаҳрамонга менгзади эрим.

— Нима қипти?

— Жамол кўриб қочиб кетади-ку!

— Жон, десин. Ўзи бир уйланган-ку! — бўш келмадим мен ҳам.

— Ҳозир бир уйланганларга ҳам ойдек қизлар турмушга чиқади. Иши яхши, топиши зўр, уйи бор. Манаман деган қиз тегади.

“Ўша “манаман” деган қиз Матлуба бўлади!” дедим ичимда ўзимга ўзим.

400 F 46988087 vPbkX3JyXEB1fev0fbQcarzUoVIzHpv2Иккинчи макр

Шу кундан бошлаб Матлубани Жамол билан таништириш ҳақида ўйлай бошладим. Ўйлаганим сари ушалмас орзудек туюларди. Чунки дугонамни Жамолнинг дидига мос қиз қилишим учун оздиришим, қишлоқда юравериб қорайиб кетган юзини оқартиришим, яна бироз замонавий қилишим лозим. Бу мумкинми? Ахир у узоқда. Яна икки ой ичида ўзгартириш... Ишонасизми, бош қотиршимнинг ўзига ярим ой кетиб қолди. Матлубани оздиришга, яъни кам овқатланишга рози қилиш ҳам осон эмас. Бу учун ҳам камида ярим ой жаврасам керак. Кейин, бисотимда бир ой қолади. Кайфиятим тушди:

— Эҳ, дугонжон, шундай яхши вариантдан қуруқ қоласан шекилли...

Ўзим билан ўзим гаплашиб ўтирганимда телефонимиз жиринглаб қолди. Қайнонам экан. Роса гап сотдик.

— Невараларимни соғиндим. Атай бормай турибман. Чунки Рамазон ойи бошланса, ўзларинг келасизлар. Ифторлик қилмоқчимиз, — деди қайнонам сўзини якунлаб.

У кишидан муборак ойга ҳам ўн икки кун қолганини билиб олдим. Аввалига парво қилмадим. Кейин бирдан миям ишлаб кетди: “Матлубани рўза тутишга мажбур қиламан!”

— Нима? — “аҳмоқмисан” деган оҳангда гапирди у телефонда таклифимга жавобан. — Шу иссиқда рўза тутиб бўладими? Яна қишлоқда. Кун бўйи қуёшнинг тиғида юрамиз-ку!

— Бизникига келасан! — дедим бўш келмай.

— Оздирмоқчисан-да, а? — ҳам араз, ҳам ўкинч билан деди у.

Рости гапимни йўқотиб қўйдим. Яхшики, хаёлимга бувимнинг гаплари келиб қолди:

— Сени оздиришни ўйлаётганим йўқ. Менга бундан нима фойда? Лўмбиллаб юрдинг нима-ю, қилтираб юрдинг нима? — дедим атай ҳийлакорлик билан. — Аммо уйимга келганингдан буён сени ўйлаб қолдим. Билсанг, Рамазон ойида рўза тутиб, ифторлик пайти нима ният қилсанг ҳаммаси амалга ошармиш? Рўза тутиб, ният қил деяпман-да!

— Буни биламан... — хўрсинди у.

— Билсанг тут. Бир ой кам овқат есанг ўлиб қолмайсан. Зора бахтингни берса, Худо!

— Қишлоқда қийин-да! — у ён бераётганди.

Бундан янада жонландим:

— Бизникига кел. Бир ой бизникида турасан, — ўзимнинг фикрим ўзимга ёқиб хурсанд бўлиб кетдим. Бизникида турса, қуёшга чиқмайди, оқаради ҳам. Яна Жамол келиб қолса нур устига аъло нур.

Ўша куни Матлуба рози бўлди. Мен ишонмадим. То рўза кунлари бошлангунча унинг миясига сингдиришга ҳаракат қилиб телефонда “лекция” ўқийман:

— Қара, қанақа ҳадис бор экан:  Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло деди: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман». Кўрдинг, насиб қилса Худо сенга мукофотларининг бири қилиб яхши куёв юборсин!

У бу гапларимдан қувониб кетади. Мен эса яна ҳадис қидиришга тушаман. Топган заҳотим телефонимга ёпишаман:

— Расулуллоҳ саллолоҳи алайҳи васаллам дедилар: “Кимки Рамазон кечаларини Аллоҳга имон келтириб, ундан савоб умид этиб, ибодат билан ўтказгусидир, унинг қилган гуноҳлари мағфират қилингусидир”. Гуноҳингни кечирган Худо бахтни ҳам беради-да!

Шундай қилиб дугонам Рамазон ойини рўза тутиш билан бошлаб мени хурсанд қилди. Аммо ярим кун ўтмай зорланди:

— Ўлиб қоламан! Сувсизликдан ўлиб қоламан!

— Чида, кечгача чида! Қолганини ўзим ўргатаман. Салқин уйга кириб ёт.

Кечки пайт эса унга ярим соат яна “дарс ўтдим”:

— Менга қара, ҳеч нарсага осонлик билан эришиб бўлмайди. Сен-чи, саҳарлик қилиб бўлганингдан кейин ухлама. Ҳамма юмушингни тонгда салқин пайтда қилиб ол. Кейин кун бўйи салқин уйда уйқунинг “план”ини бажарсанг бўлади. “Рўзаман”, десанг уйдагиларинг ҳам тушунишади.

Шукрки, Матлуба маслаҳатларимга амал қилгач, қийналмаганини айтди.

Учинчи макр

Рамазон ойининг якунланишига бир ҳафта қолганида эрим мени шошириб қўйди:

— Шу кунларда Жамол қайтармиш. “Хабар бераман, кутиб оласан”, деб телефон қилди.

“Энди нима қиламан? Матлуба нима деб чақираман? Чақирганим билан оздимикан? Қорайиб юрибди қишлоқда... Эй Худо, ниятим амалга ошмайдими, дейман...”

Ўйлаб ўйимга етолмадим. Айёрлик қилишга бўладиган рўзанинг яна қандай фазилатлари бор экан, дея китоб варақлай бошладим. “Қадр кечаси...” Шу жумлаларни ўқишим билан қичқириб юборай дедим. Ўша заҳоти дугонамга қўнғироқ қилдим:

— Бизникига икки-уч кунлик бўлиб меҳмонга кел. Лайлат ул-Қадр кечасини бирга кутамиз. Шу кеча Худодан нима сўрасанг амалга ошаркан. Бир ўзим ўтирсам ухлаб қоламан-да! Ҳам бир-икки кун дардлашиб ётамиз, мактаб даврини эслаб.

У рози бўлди. Очиғини айтсам, остонада турган Матлубани ўзим ҳам танимай қолдим:

— Матлу-у-у! Мунча чиройли бўлиб кетибсан? Озганингни, яна рангинг ҳам тиниқ ва оппоқ.

— Рўза бошлангандан буён қуёш кўрганим йўқ-да! Айтганингни қилиб, саҳарликдан кейин ухламай ишларимни қилардим...

Севинчим ичимга сиғмади. Қадр кечасини бирга кутдик. Эртасига у кетишга чоғланди. Мен ўзимни йўқотиб қўйдим:

— Кетма, дугон! Рўза тугагунча туриб тур.

Жамол ҳақида айтишимни ҳам, айтмаслигимни ҳам билмасдим. Бир томондан шундай гўзал дугонамни бир бор оила қўрган йигитга раво кўргим келмасди. Аммо шунча ишни нега қилдим? Жон-жаҳдим билан уни олиб қолишга уриндим. У эса охири уяла-уяла шошилаётгани сабабини айтди:

— Сизларникига келаётиб бир йигит сумкамни кўтаришганди. Сизлардан уч-тўртта “дом” нарида тураркан. Кейин ҳоли-жонимга қўймай рақамимни олди. Энди “учрашайлик, кейин рози бўлсангиз совчи юбораман”, деяпти.

Севинчдан чапак чалиб юбордим. Кейин дугонамни бағримга босарканман чин дилдан дедим:

— Меҳнатларимиз, дуоларимиз зое кетмабди. Худога етибди. Менга қўшни бўларкансан-да, а?

У қизариб уйимни тарк этди.

КАМИНА ёзди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка