Гипертермия: простатитни иссиқлик билан даволаймиз!

Жаҳон бўйича 50 ёшгача бўлган эркакларнинг 70 фоизи ўткир ёки сурункали простатит касаллигидан азият чекар экан. Ушбу урологик касаллик кучли жинс вакилларини айни репродуктив даврда кўп безовта қилгани учун ҳам уни турли йўллар билан даволаш ва хасталикнинг олдини олиш чоралари ўйлаб топилган. Бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз –гипертермия методи бўлиб, у иссиқлик билан таъсир қилиш орқали эркакдаги турли касалликларни енгишга ёрдам беради.

            Гипертермия даволашнинг нохирургик усули бўлиб, зарарланган тўқималарга 40-45 градусгача фокуссиз микротўлқинли энергия орқали таъсир кўрсатиш, демакдир. Эркаклардаги простата бези билан боғлиқ кўп касалликларда тўғри ичак орқали даволайдиган махсус мосламалардан фойдаланилади. Бу усул жаҳон тажрибасида ҳам синовдан ўтказилган бўлиб, халқаро даволаш стандартларига тўла мос келади.

Хасталик аломатлари намоён бўлса...

Простатит простата безининг яллиғланишидир. Ўткир ва сурункали простатит  касаллиги ҳуруж қилган беморларнинг тос органларида оғриқ, пешоб чиқариш билан боғлиқ муаммолар ва эакуляция жараёнидаги ноқулайликлар безовта қилади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, пешобнинг кам-кам, узуқ-юлуқ келиши, қовуқ тўлиқ бўшамаслиги, бу пайтда оғриқ ҳис қилиш, эакуляция вақтида ва ундан кейин ҳам оғриқ сезиш, гемоспермия (шаҳват сувининг қон аралаш келиши) касалликнинг асосий белгилари саналади.

Қандай касалликларни даволаш мумкин?

Гипертермия усули эркаклардаги қуйидаги касалликларни даволашда кенг қўлланилади:

Простата безининг безарар гиперплазия(ўсма)си;

Сурункали простатит;

Простата саратонининг комплекс терапияси давомида.

Натижаси ҳам қизиқ...

Юқори ҳароратли таъсир кўрсатилганида микроциркуляция (қон айланиши), моддалар алмашинуви яхшиланади, иммунитет ошади. Простата безининг локал қиздирилиши оқибатида унинг қон билан таъминланиши сифати ошади,  антибиотикларнинг таъсири кучаяди, носоғлом микрофлоранинг яшамаслиги учун нохуш шароит яратади.

Кимлар учун ножоиз?

Гипертермияни  айрим касалликларни даволашда қўллаш маън этилган:

Ўткир простатит;

Уретрит (пешоб йўлининг яллиғланиши);

Қуйи пешоб йўлларининг инфекциялари. 

Неча бор муолажа зарур?

Бу масалани даволовчи шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилиш керак. Одатда, сурункали простатитни даволашда 7 та сеанс буюрилади.

Қиздиришнинг ножўя таъсирлари борми?

Гипертермиянинг ҳеч қандай ножўя таъсири кузатилмаган. Барча кўрсатмаларга риоя қилинса, бўлгани.

magnitoterapiya-pri-artroze-31Магнит терапияси ҳақида...

Магнит терапияси ҳам физик даволаш усулига кириб, магнит майдони яллиғланишига олиб келади ва шишга қарши таъсир кўрсатади, оғриқ қолдиради ҳамда зарарланган тўқималарни қайта тиклайди. У сурункали простатит, простата безининг безарар гиперплазиясини даволашда ҳам комплекс терапия сифатида қўлланилади.

Учтаси бирда!

Ҳозирги кунда турли урологик марказлар, поликлиникаларда гипертермия, магнит ва массаж усулларини жамлаган мосламалардан фойдаланиланилаяпти. Ушбу услуб барча даволаш усулларининг ижобий таъсирларини ўзида мужассам этгани учун жуда яхши самара бераяпти.

Яна қандай муолажалар бор?

Простата безовта қилганида шифокорлар касаллик ҳолати ва беморнинг ёшига қараб, антибактериал препаратлар ва яллиғланишга қарши дори воситалари, иммун рағбатлантирувчи, сўрдирувчи терапия, простата безини массаж қилиш, магнит терапияси, лазер терапиясидан фойдаланишади.

Лазер билан даволаш

Лазер терапияси ҳам сурункали простатит, эректил дисфункция (жинсий ожизлик)ни даволашда қўлланилади. Мамлакатимиздаги тиббий масканларда мавжуд лазер мосламаси зарарланган аъзода қўлланилади.           

Дилафрўз

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка