Қўл териси парваришининг 7 қоидаси

mayinqollarКуз фаслининг ўзгарувчан об-ҳавоси, шамолию ёмғири кайфиятимизга таъсир қилиши билан бирга қўлимиз терисини ҳам “ажойиб совғалари” билан “сийламай” қўймайди. Ушбу мавсумда қуруқлик, дағаллик ва ёриқлар қўл терисига хавф солмаслиги учун уларни тўғри ва мунтазам парваришлаш лозим. Диққат қилинг, қуйидаги тавсиялар сиз учун!

1. Ўзингиз учун вақт топинг!

Ёзда турли мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, офтоб нурида тобланганман, организмим учун керакли миқдорда витаминлар тўпладим, деган хаёл сизни чалғитмасин. Худди қиш ва баҳор сингари кузда ҳам қўл териси парваришга муҳтож бўлади. Ҳеч бўлмаса, ҳафтасига бир марта қўлларингиз учун вақт топинг. Турмуш ўртоғингизни кечки овқат билан сийлагач, унинг футбол томоша қилаётганидан фойдаланиб қолинг. Кичик идишга солинган сувга қўлларингизни тиқиб ўтирсангиз, анчайин фойдалидир. Бунинг учун бир ош қошиқ мойчечак бир литр қайнаган сувда дамланади. Мазкур дамлама қўл терисини юмшатиб, яллиғланишларни даволайди.

2. Пилинг

Пилинг, одатда, икки босқичдан иборат бўлади:

Қўлдаги қадоқларни юмшатиб, тушириш ва терининг янгиланиш жараёнини тезлаштириш.

Пилингдан кейинги муолажаларга тайёрланиш. Пилингдан сўнг қўлланган озиқлантирувчи ва парваришловчи ниқоблар яхши фойда беради.

Пилингни махсус ҳамда уй шароитида тайёрланган скраблар ёрдамида бажариш мумкин. Қўл терисининг пилинги учун энг яхши воситалар бу — туз ва шакар ҳисобланади. Масалан, шакарни асал билан аралаштириб, ўзингизга ёққан бирор эфир мойидан қўшишнинг ўзи, кифоя. Скраб тайёр!

Қўл териси учун махсус скрабларни танлаётганда эътиборли бўлинг: скраб таркибидаги терини тозалайдиган зарралар жуда ҳам майда бўлиши лозим. Шунда тери камроқ шикастланади.

Тери кўчиши

Аввало, витаминлар етишмаслиги, организмда гормонал мувозанат бузилиши ҳамда ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига қарши курашиш лозим. Биринчи ва иккинчи сабабларни шифокор даволаса, учинчи омилни ўзингиз ҳам енга оласиз. 

Қўл терисини қуритишга мойил атир совунлар, кир ювиш кукунлари ҳамда идиш ювишга мўлжалланган гелларнинг сифатлисини харид қилинг. Маиший тозалаш воситалари таркибидаги ишқорли моддалар тери учун хавфли. Мутахассислар бежиз кир ёки идишларни ювишда резина қўлқоплардан фойдаланинг, дейишмайди. Бу тавсия сиз учун эриш туюлса-да, унга амал қилганингиз маъқул. Қўлларни ювгандан сўнг, албатта, қуруқ қилиб артишга одатланинг.

Ҳимоялаймиз!

Озиқлантирувчи кремдан юпқа қилиб қўлларга суртиш ташқи муҳит таъсиридан терини ҳимоялайди. Агар салқин ҳавода узоқ юришингиз эҳтимоли бўлса, қўлларингизга, албатта, қўлқоп кийиб олинг. Унутманг, қўлқоп бу — қорбўрон ўйнаш учун эмас, балки қўлларни совуқдан ҳимоялаш учун зарур.

Парваришлаймиз!

Уларни сотиб олишингиз ва уйда ўзингиз тайёрлашингиз ҳам мумкин. Масалан, битта тухум сариғига бир ош қошиқ лимон шарбати, асал ҳамда зайтун (ёки зиғир мойи) қўшилади. Бу ниқоб қўл терисини озиқлантириш ва оқартириш хусусиятига эга. Тайёр ниқобни қўл терисига 15 дақиқага суртиб, илиқ сувда ювиш тавсия этилади.

Қўллар нега музлайди?

Бу бир қарашда жиддий муаммо бўлмагани билан оппоқ кафт ва кўк тусга кирган тирноқлар ҳаммага ҳам ёқавермайди. Майда қон томирлари – капиллярларнинг қон айланиши бузилса, қўллар ўз-ўзидан музлайди. Бундан ташқари, асабийлик, инфекцион касалликлар оқибати, руҳий ҳолатнинг ўзгариши, гемоглабин пастлиги ва аёлларнинг жинсий аъзоларидаги касалликларда ҳам бу ҳолат кузатилиши мумкин. Қўлларнинг сурункали музлашида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.  

Вақти тиғиз аёллар нима қилсин?

Энг осон йўли бу — ҳафтасига бир марта уйқуга ётишдан аввал озиқлантирувчи ёки парваришловчи кремни қўлингизга қалин қилиб суртиб, пахтали матодан қўлқоп кийишдир.

+ 1 маслаҳат

Тирноқларни мустаҳкамлаш учун лимон шарбатидан фойдали нарсани топиш мушкул. Икки ош қошиқ лимон шарбатига бир ош қошиқ туз аралаштирилади. Бўтқа ҳолига келганидан сўнг, тирноқлар устига суртиб чиқилади. 20 дақиқадан сўнг эса чайилади. Лимон шарбатининг ўрнига олма сиркаси ва кузги реза меваларнинг шарбатидан ҳам фойдаланса бўлади.

Маникьюр устаси Наталья КИМ тавсиялари асосида

 ДИЛНОЗА тайёрлади

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка