Оёқ парваришини унутиб қўймайлик!

nogi 1Бенуқсон ва яхши парваришланган оёқлар аёл гўзаллигининг асоси саналади. Шу маънода унутмаслик керакки, куз фаслида оёқ териси, айниқса, эътиборга муҳтож бўлади. Бунинг боиси, ҳаво салқинлашиши билан очиқ пойабзаллардан ёпиғига ўтиш, совуқдан сақланиш мақсадида синтетик матодан тайёрланган колготкалар кийиш ва ҳоказолардир.


1. Қўлбола лосьон


Куз салқини — оёқларнинг энг биринчи душманидир. Мунтазам колготка ҳамда шим остида бўлгани учун оёқ териси қуруқшайди. Уни намлантириш учун махсус лосьонлардан фойдаланиб туришни унутманг. Шунингдек, бундай лосьонни уйда ҳам тайёрлаш мумкин: битта катта бош узумнинг доналарини ажратиб, эзғиланг. Икки соат турганидан сўнг шарбатини сиқиб олиб, икки ош қошиқ асал ва бир чой қошиқ туз қўшинг. Сўнг бир стакан илиқ (қайнатилган) сув қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз. Тайёр лосьонни кунора душга киришдан икки соат аввал оёқларга суртиш тавсия этилади.  


2. Мунтазам уқалаш зарур

 

Сизга SPA-салонга боришни тавсия этган бўлардигу ушбу юмушни уйда бажариш имкони ҳам бор! Бунинг учун табиий мойлар ёки лосьондан фойдаланиш лозим. Денгиз тузи ва эфир мойлари ваннаси оёқ учун ниҳоятда фойдали. Улар ёрдамида оёқ томирлари бўшашади, толиқиш барҳам топади.


3. Оёқларни баланд кўтариб ухланг!

 

Уйқу вақтида оёқларингиз танангиздан бироз юқорироқда туришига аҳамият беринг. Масалан, тўшак остига букланган мато ёки кўрпа қўйинг. Натижада, кун давомидаги чарчоқдан бироз халос бўласиз ва қон томирларининг варикоз кенгайиши барҳам топади.  


nogi4. Парваришлаймиз!


Оёқ териси қурий бошлагач, тери шўрланиб, унинг устки қавати нобуд бўлади. Бундан халос бўлиш учун эса махсус скраблардан фойдаланиш лозим. Скрабни оёқдаги тукларни депиляция қилишдан аввал ишлатиш керак. Шунингдек, уни товонга ишлатиш ҳам мумкин. Чунки ёз фаслида дағаллашган товон териси туфлида юришда ноқулайлик туғдиради, капрон колготкаларнинг эса ситилишига сабаб бўлади. Яна, товон учун махсус пемза (аррача) дан фойдаланишни унутманг. Уй шароитида табиий скраб тайёрлаш учун битта помидор ва йирик ош тузидан бир ош қошиқ керак бўлади. Помидорнинг терисини тозалаб, санчқи ёрдамида эзиб, туз қўшасиз. Тайёр скрабни ўша заҳоти айланма ҳаракатлар билан оёққа ва товонга суртиш лозим. 15 дақиқа оёқни уқалагач, скрабни илиқ сувда ювиб ташлаш керак. Сўнг озиқлантирувчи крем суртишни маслаҳат берамиз.

 

5. Машқларнинг фойдаси бор!


Тиззани букиб, ўтириб-туриш машқи оёқ суяклари мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Қолаверса, бу машқ ёрдамида оёқни янада ихчамлаштириш мумкин. Бу машқ, яна, оёқдаги қон томирларининг фаол ишлашини таъминлайди.


6. Вазн катта аҳамиятга эга


Вазнингизни доим назорат қилиб юринг. Семириб-озиш натижасида оёқ терисида ёриқлар пайдо бўлади. Ортиқча вазн билан баланд пошнали пойабзалда юриш тавсия этилмайди, чунки сурункали чарчоқ ва оғриқдан азият чекиш эҳтимоли бор.


7. Оёқдаги ортиқча туклар...


Уларга асло бефарқ қараб бўлмайди! Оёқдаги ортиқча тукларни олиб ташлаганингиздан сўнг, албатта, озиқлантирувчи ва туклар ўсишини секинлаштирадиган кремлардан суртинг!


+ 1 Маслаҳат

 

Керакли миқдорда суюқлик ичишни асло канда қилманг! Бу билан организмдаги сув захирасини бир меъёрда ушлаб турган бўласиз. Ҳужайраларда намлик етарлича бўлса тери ҳам тетик кўринади. Оёқларга эса ёриқлар хавф солмайди!

 

Дерматолог шифокор Шуҳрат АКБАРОВ маълумотлари асосида

ДИЛНОЗА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка