Рўзғорни эркак кишига ишониб бўладими?..

charchaganayolҲақ олинур, берилмас. Мана — бизнинг оиладаги энг асосий шиор. Бирор юмушни гарданингга олдингми, тамом! Сендан бошқа одам бу ишни бажармайди. Бора-бора бунга кўникиб ҳам кетар экан, одам. Бола-чақа, қозон-ўчоқдан ортиб, яна бозор-ўчар қилиб келиш керак. Тунов куни дугоналарим билан учрашувда уларнинг “ялтиллаб” ўтиришини кўриб, аҳволим қанчалик “ночор” эканини англадим. Ўз-ўзимга раҳмим келди.

Эрим уйдаги ҳамма ишларга улгурсин, деб туппа-тузук бухгалтерлик касбимни қўйиб, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашимни талаб қилди. “Асосийси қийналмагин, дейман-да”, деб қўяди, яна! Хуллас, дарслардан кейин мен шўрлик бозорга югураман, ёнгинамиздаги расталардан озиқ-овқат харид қилсам бўлади, йўқ, қиммат деб узоққа бораман. Зил-замбил халталарни зў-ўрға судраб келаман-у, овқатга уннайман. Унгача болалар мактабдан келишади, овқатлантириб, дарсларини қилдираман. Ахир, ўқитувчининг боласи ҳаммага намуна бўлиши керак-да...

Саккиз йил турмуш қуриб, ётоққа эримнинг эрта тонгдан қаҳва дамлаб кириши тугул човгум тагига бир марта гугурт чаққанини билмабман. Яна кўнгилларига овқат сал хуш келмаса, чойхонага чиқиб кетадилар. Бир куни “Сеними, шошмай тур, ҳали!” дея ўзимни зарур имтиҳонларга тайёрланаётгандек кўрсатиб, мук тушиб, ҳамкасб дугоналаримнинг  конспектини ёзишга киришиб кетдим.

— Дадаси, энди бирор ҳафта бозор-ўчарни ўзингиз қилиб келарсиз, – дедим муғомбирона.

— Нимаям қилардик, зарур нарсаларни ёзиб берсанг, ишдан қайтишда олиб келарман, — деди.

Шу-шу, нақ бир ҳафта ҳар куни эрталаб эргинамнинг ваъдасини олишдан нарига ўтмадим. Болалар ҳам “шилпилдоғ”у қовурилган картошкадан безор бўлишди. Мен эса жимман, натижага эришиш учун охиригача чидаш керак, деган, ахир, машойихлар.

– Хотин, паловингни роса соғиндим-да, — деди бугун эрталаб.

– Уйда гўшт бўлса, қанийди, — дедим истеҳзо билан. – Олиб келинг, пишириб бераман.

– Бўпти, бугун онам келади. Мен бозорга кетдим...

Эрим шаҳд билан дастурхон устидан туриб кетди. Неча йиллик орзуимга етишдим, деб унинг қўша-қўша сумкалар билан кириб келишини кутиб турсам, бирпасда қайтиб келса бўладими? Қўлида 1 килограммча келадиган гўшт, 4 та сабзи.

– Вой, дадаси, бу ўзимизгаям етмайди-ку?!

– Буни қаранг-а, шундайми?! Вой, ақлли-ей! Қолганини катта бозордан олиб келаман-да. Сен овқатни бошлайвер.

Ичимда қувондим. Эрим мен ўйлаганчалик нодон эмас, оилам, бола-чақам, дейдиганлардан. “Ҳозир, “рўйхат” берай...”, деганимча қолдим, машинани учириб кетди. Майли, ўзи билиб-билиб олар, дедим. Тезда паловхонтўрага уннадим. Лекин, Худо ҳақи, то ёғни қизитиб, гўшт солгунимча эрим ўзиям ўттиз марта сим қоқди. Гуручни қанча олай, дейдими-ей, олмаларни санаб ўтирадими-ей... Ўзиям, ўзим бозорлик қилмаганимга минг-минг пушаймон қилдирди. Сал қаттиқ гапирсам, ишнинг пачавасини чиқараман, деб мум тишладим. Бозор ўзига яраша бўлди-ю, лекин шуниси ҳам натижа.

Энди навбат ечилган жойида қолиб кетадиган кийимлару дуч келган жойда ейиладиган овқатларга... Телевизор кўрганда оғзи қимирлаб турмаса, томоша қилгандек бўлмасмиш. Болалар ҳам отасидан ранг олаяпти-да, бир ерда ўтирмай, қорин тўйғазишга ўтишган.

Кийимларни ҳар доимгидек жойига йиғиштириб қўйганим учун  бирор марта “раҳмат” эшитганим йўқ. Аксинча қилиб кўрдим. Э, ишонмайсиз, унда ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Бари бефойда! Кечқурун ўтири-иб ўйладим. Эркаклар ҳеч қачон аёллар каби кўзи қайнаётган овқатию боласида, бир қўлида чанг латта ушлаб, бир қўлида супурги тутишни эплолмас ва шуларни уддалаётган аёлга осон эмаслигини ҳеч қачон тушунмас экан. Шунинг учун нима қиламан, асабларимни бузиб?! Ҳаммасига яна ўзим балогардон...

Дили Ноз



Шархлар   

 
0 #1 MUNAVVAR 2014-12-05 13:07
to`gri aytasiz biz ayollar doimo barchasiga ulgurushimiz kerak
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка