Ўғил болалар хасталиклари

бўлажак ЭР ЙИГИТларни БЕПУШТЛИКдан асранг!

Уролог-андролог шифокор – Шавкат Усмонов маслаҳат беради:

Ўғил болаларнинг жинсий аъзоларидаги баъзи хасталикларни ота-оналар гоҳо сезмаслиги, шифокорга мурожаат этмаслиги мумкин. Аксарият ҳолларда вақт бой берилиб, касаллик ривожланишда давом этади. Оқибати эса маълум: оила қурилгач, бепуштликдан азият чекилади.

Масалан, орхитни олайлик. Болаликда орттирилган дардлардан  бири бўлиб, у кўпинча, ўғил бола йиқилганида ёки бирор жойга урилиб, жинсий аъзолари лат егач, келиб чиқади. Қаттиқ жароҳатланиш туфайли мояк эзилиши мумкин. Орхит хасталигида моякнинг бир томони қизариб оғрийди, шишади, боланинг тана ҳарорати кўтарилади. Мояк ёрилганида бир томони шишиб, кўкимтир тусга киради, оғриқ тобора зўраяверади.

Орхитнинг инфекцион тури, кўпинча, тепкидан сўнг пайдо бўлади. Мояк катталашади, тери остига сув йиғилиб, қичишади. Баъзан сув йиғилган пуфаклар ёрилади, лекин моякни босиб кўтарганда оғримайди. Бу вақтда беморга дори-дармон берилса, у соғайиб кетади.

Моякнинг ўз илдизига ўралиб қолиши ҳам болаларда кўп кузатилади. Баъзан қаттиқ сакраш ёки қалтис ҳаракат оқибатида мояк ўз илдизи атрофида ўралиб, катталашади, чов соҳаси қаттиқ оғрийди. Вена томирларининг сиқилиши туфайли бу жойда модда алмашинуви бузилади.

Эктопия моякларнинг жойига тушмай, бошқа аъзоларга ўтиб кетишидир. Бунда мояк, кўпинча, қовуқ, бел ёки чов соҳасига, айрим вақтларда олат тагига тушиб қолади. Бола дарҳол шифокорга олиб борилса, у гўдакка озор бермай туриб, моякни ўз жойига – ёрғоққа тушириб қўяди. Борди-ю, ота-она бу ҳолга бепарво бўлса, “адашиб” қолган мояк ривожланмай, аста-секин ўсмага айланиб кетади.

Аъзонинг чала ўсиши гормонларга боғлиқ ҳолда кечиб, бунда боланинг ташқи жинсий аъзолари ривожланишдан тўхтайди ва ўсмай қолади. Беморнинг қорни ва бел соҳасига ёғ тўпланади, кўкрак безлари ўсиб, овози нозиклашади, қилиқлари қизларникига ўхшаб бораверади. Бундай пайтда бемор бола шифокорлар назоратида бўлса, тегишли муолажалардан кейин нуқсонлар йўқолади.

Варикоцеле (уруғ тизимчаси венасининг кенгайиши ва узайиши) ўсмирларда учраб, қалтис ҳаракат ёки мунтазам жисмоний зўриқиш ҳам бу касалликка туртки бўлиши мумкин.

Крипторхизм (моякларнинг ўз ўрнида бўлмаслиги билан кечадиган туғма хасталик) бола она қорнида эканидаёқ кузатилади.

Азиз ота-оналар, шу сингари дардлар пайдо бўлганини сезишингиз биланоқ, болани уролог-андролог шифокорга кўрсатинг ва ўғлингиз хасталик ривожланмасидан бурун муолажаларни олсин. Акс ҳолда юқорида таъкидланганларнинг ҳар бири жиддий ҳолат ҳисобланиб, ўз вақтида бартараф этилмаса, бора-бора бепуштликни келтириб чиқаради. Зеро, болани кичиклигиданоқ асраб авайлаш лозим. Уни йиқилиш, лат ейиш ҳамда турли юқумли хасталиклардан эҳтиётланг. Шунда соғ-омон ва дуркун бўлиб улғаяди. 

Г. ЖАМИЛОВА ёзиб олди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка