Оёқ терлашидан осон халос бўламиз!

oyoq-parvarishi33Ушбу нозик муаммо ҳақида гапириш ноқулай, бироқ узоқ жим туриб ҳам бўлмайди. Негаки ўзини ўзи ошкор қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Уни қандай бартараф этиш  масаласи бўйича дермотолог Нодира АКРАМОВА юзландик.

Асосий сабаблар

Тирноқ ва оёқ кафтида замбуруғлар қўним топса, тирноқ шакли ва рангининг ўзгариши, терининг дағаллашиши кузатилади. Агар ўзингизда шу белгиларни кузатсангиз, дермотолог шифокорга мурожаат қилинг.

Оёқда ҳаддан зиёд тер ажралишининг яна бир сабаби гипергидроз бўлиши мумкин.  

Гормонал мувозанатининг бузилиши, масалан, тестостероннинг ортиб кетиши.

Буйрак ўз вазифасини бажара олмаганда ҳам организмдаги суюқлик тер орқали чиқиб кетишга уринади, натижада одатдагидан кўпроқ терлаш кузатилади.

Қандли диабет.

Томирларнинг варикоз кенгайиши.

Ўсмирларда бироз фарқли

Авваллари фарзандинизда учратмаган бу нохушликни ўсмирлик даврига келиб сеза бошладингизми? Агар нохуш ҳид кучли тер ажралиши билан кечаётган бўлса, бу гормонал ўзгаришдан дарак бериши мумкин. Эндокринолог қабулига ёзилсангиз, муаммонинг ечими томон биринчи қадамни қўйган бўласиз.

Давоси бор!

Модомики, сизни бу савол ўйлантираётан экан, оёқларни кунига икки бор ювиб, қурутиш ҳақида ортиқча гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.

2 ош қошиқ қора чойни бир литр қайноқ сувда 15 дақиқа давомида дамланг. Сўнгра устига икки литр қайнаб совуган сув солиб, оёқларни ванна қилинг. Бу усул билан бактерияларга қирғин келтириб, терлаш жараёнини секинлаштирган бўласиз.

1 литрсувга 1 ош қошиқ миқдорида 9 фоизли сирка ва бир неча томчи эфир мойларидан, масалан, лаванда ёғидан солиб, ванна қилсангиз, нохушликдан осон халос бўласиз. Эътибор беринг, бундай ванналарда оёқни 15 дақиқадан ортиқ сақлаш тавсия этилмайди.

Ошхонамиздаги ёрдамчимиз ош тузи ҳам бактерияларнинг «уруғини қурутувчи» антисептик ҳисоблангани учун ундан ванналар қилиш жуда фойдали. Аммо оёқ кафтида майда чақалари бўлса, бу усулдан фойдаланманг.

Сизга бироз ноодатий туюлса-да, худди шу мақсадда фойдаланиладиган дезодарант ва антиперсперанлардан ювилган оёқларга сепиш ҳам самара беради.

Пойабзални тозалашни унутманг!

Нохуш тер иси узоқ вақт кийилган пойабзалга ўтириб қолиши табиий. Бундан қутилишни истасангиз, докани водород пероксиди билан хўллаб, пойабзал ичини артиб чиқинг.

Тиниб-тинчимаган ишлаб чиқарувчилар ҳам махсус ултрабинафша нурлар ёрдамида пойабзални қурутувчи мосламаларни таклиф қилишаяпти.

Замонавий усуллар

Тер ажралиши муаммоларини ҳал этишда ионофорез усули яхши фойда беради. Тер безлари натрий, калий ва хлор ионлари таъсирида ўз фаолиятини тиклаши исботланган. Бемор оёқларини сувли ваннага солиб ўтиради, сувдан эса маълум миқдорда электр токи юборилади, натижада 5-10 муолажадан кейин муаммо ҳал бўлади. Бу усул организмга зарар етказмайди, фақатгина бемор енгил ачишишни туйиши мумкин.

Косметологияда қўлланиладиган ботокс иньекцияси ҳам оёқ терлашини камайтириш хусусиятига эга. У тер безига нерв импульслари етиб боришида тўсқинлиқ қилгани боис терлашни камайтиради. Фақат муаолажани ҳар 6-8 ойда такрорлаб туришга тўғри келади.

САОДАТ тайёрлади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка