«Чўмилиш кийими танлаймиз!»

Иссиқ кунларда сув ҳавзаларида маза қилиб чўмилишга нима етсин? Хусусан эгнингиздаги чўмилиш кийими қоматга мос, баъзи камчиликларни яшириб турса, ундан-да яхши. Келинг, биргаликда чўмилиш кийими танлаймиз…

Коко Шанель илтифоти...

19-аср охирларига келиб, чўмилиш учун мўлжалланган кийимлар узунлиги тўпиққача бўлиб, ич кийим устидан кийилган. Кўкрак қисмига махсус корсет тақилган, оёқда эса узун пайпоқ (чулки) ҳам бўлган. Ким билсин, агар 1920 йили Коко Шанель чўмилиш кийимини ихтиро қилмаганида, аёллар яна неча йиллар ноқулай либосда чўмилишарди? Аёлларни дид билан кийинишга ундаган Шанель хоним трикотаж ва джерси матосидан либос тикиб, сув ҳавзаларида намойиш этгач, олифта хонимларни қизиқтириб қўяди. Шу тариқа ҳар мавсум аёллар учун янги чўмилиш кийимлари яратила бошланган.

Танлов муаммоси

Чўмилиш кийимларининг турлари қанчалик кўп бўлса, бичими ва ранг танлови ҳам шунчалик. Яхлит бичимли, калта шимли, юбкали, алоҳида қисмли чўмилиш кийимлари матоси ва қоматга мослигига кўра танланади. Шунингдек, ярим либос ярим чўмилиш кийими бўлган турлари ҳам мавжуд.

Кийим сифати

Аҳамият берсангиз, барча чўмилиш кийимлари майин ва силлиқ матодан ишлангандек туюлади. Аслида эса матолар бир-биридан фарқ қилиб, сув ўтказувчан, намликни ўзига тортиб оладиган ва терига акс таъсир қилмайдиган турларга бўлинади. Сифатли чўмилиш кийими ҳаво ўтказувчан бўлиб, тез қурийди ва бичимини йўқотмайди. Шунингдек, ҳозирда ишлаб чиқарилаётган чўмилиш кийимлари қуёшнинг ультрабинафша нурига чидамли бўлиб, терини ҳимоялайди.

Ўлчаб кўрамиз

Одатий либосларни қоматингизга мослаб, ўлчамини чамалаб олишингиз мумкин. Бироқ чўмилиш кийимига келганида иккиланишингиз табиий. Танловда адашмаслик учун қуйидаги маслаҳатга диққат қилинг: маъқул келган чўмилиш кийимини қўл кафтига кийгазиб, икки томонга чўзасиз. Либос матосининг кенгайиши қоматингиз ўлчамига мослигини билдиради. Агар мато яхши чўзилмай, тортилиб қолаётгандек туюлса, бир ўлчам каттасини харид қилинг.

ҳар эҳтимолга қарши...

Чўмилиш кийимларининг ўлчами одатда ҳарфлар билан кўрсатилган бўлади. Танловда адашмаслик учун ҳарфлар маъносига диққатингизни қаратамиз:

S – кичик ўлчам (44 ўлчамгача);

M – ўрта ўлчам (46-48);

L– катта ўлчам (48-50);

XL – энг катта ўлчам (50-52);

XXL – 52 ўлчам ва ундан каттаси.

Матоси

Чўмилиш кийимининг ички тарафида шартли қисқартмалар берилган. Бу мато тури демакдир.

tас – тактель трикотаж толаси ва лайкра матоси қўшилмаси бўлиб, эластик ва ҳаво ўтказувчан бўлади. Намликни яхши қабул қилиб, шаклини йўқотмайди;

реs – полиэстер сифат даражаси ўртамиёна бўлиб, намликни яхши қабул қилади. Бир мавсум учун мўлжалланган, холос;

ра – полиамид юмшоқ, зич тўқилган мато, қоматни ихчам кўрсатади;

со – пахта ҳаво ўтказувчан ва майин мато;

Қоматингизни имтиҳон қиламиз!

Кўкрак айланаси кичик аёллар алоҳида кўринишдаги чўмилиш кийимларини танламаганлари маъқул. Сиз учун бел қисми билан бирлашиб кетган ёки кўкрак қисми зич матодан ишланган чўмилиш либослари тавсия этилади.

Кўкрак айланаси катта аёллар танлаган чўмилиш кийимининг сийнабанди пишиқ ишланган бўлиши лозим. Бўйинга айлантириб кийиладиган чўмилиш либослари айни муддао.

Оёғингиз калтароқ ва бўкса айланаси хиёл кенгроқ бўлса, бир хил рангдагиси сизга мос. Паст қисми шорти ёки калта юбка кўринишида бўлгани оёқларни янада калта ва бўксани тўлароқ кўрсатиши мумкин. Шу боис сон қисмининг юқорисига урғу берилганини танланг.

Баланд бўйли хонимларга барча турдаги чўмилиш кийимлари ярашади. Ягона шарти либос безакларида катта чизиқлар бўлмасин. Сизга калта юбкалардан ҳам бир қават ишланган узун ёпинчиқлар кўпроқ мос.

Бел қисми текис бўлса, айнан мана шу соҳага урғу берилган чўмилиш кийимини танлашингиз лозим. Бел қисмининг ингичка боғичи ёки матодаги ажралиб турадиган безаги шулар жумласидан. Агар елка кенглиги бел билан тенг бўлса, чўмилиш кийими сийнабандини боғичсиз турларига эътибор қаратинг.

Қомати тўладаган келган хонимлар ранг-баранг нақшли матоларга чалғимасликлари шарт. Чунки бундай мато қоматни янада тўлароқ кўрсатади. Сизга ички тарафидан қоматни ихчамлаштириш учун мўлжалланган махсус резина матоси тикилган либослар тавсия этилади.

Озғин аёллар тепа ва паст қисми алоҳида бўлган чўмилиш кийимини танлашлари мумкин. Аммо мато ранги ёрқин бўлиши лозим. Ана шунда умумий тана тузилиши меъёрда кўринади.

Бордию бўксангиз катта бўлса, чўмилиш либоси юбка ёки узун ёпинчиқ  билан бўлсин. Услубига кўра яхлит кўринишда бўлиб, бел қисмида безаклари бўлиши мумкин.

Қорнингиз ташқарига чиқиб, кийим кийганингизда хунук кўринса, чўмилиш либоси учун тепа ва паст қисми алоҳидалигини танланг. Бунда сизга шортилилари мос келади.

Ранги қандай бўлсин?

Чўмилиш кийимининг ранги нафақат дидингиздан дарак, балки қоматни ихчам ва кўркам кўрсатиш учун ҳам муҳим. Масалан, оқ рангли чўмилиш кийимлари қоматни янада тўлароқ кўрсатиб қўйса, қизил, яшил ва мовий ранглилари диққатни жалб қилади. Мабодо танловда узоқ иккилансангиз, қора ёки тўқ кўк рангли чўмилиш либосларида тўхтанг. Махсус аксессуарлар билан безатилган чўмилиш либослари ҳам жуда чиройли. Аммо фойдаланиш учун ноқулай бўлиши мумкин. Харид вақти ана шу жиҳатига диққат қилинг.

Дарвоқе...

Мода саноати статистикасига кўра, чўмилиш кийимларининг 70 фоизи аёлларники, 17 фоизи эркаклар ва 13 фоизи болаларники  экан. Булар орасида энг кўп ўзгариб турадигани ва ҳамиша янгиланадигани ҳам аёллар чўмилиш кийимларидир. Мана шунақа...

Ҳа айтганча, кейинги сонларимизда ёз мавсумиди қандай ранглар урф бўлиши ва қоматингизга мос рангдаги либослар танлашни ўргатамиз...

МАРЖОНА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка