«Аёлларнинг қайси саволидан жаҳлингиз чиқади?»


8 нафар иштирокчи жавоб беради. Биз — аёллар эса санаб ўтилган саволларни луғатимиздан ўчирамиз…

«Овқат мендан сўраб пишади…»

Рустам САГДИЕВ, режиссёр:

— «Дадаси, овқат соат неччиларга пишсин?» Деярли ҳар куни бир хил савол такроран берилади. Шу баҳона иш пайтимда қўл телефонимга қўнғироқ қилинади. Мен эса ҳар куни «соат 19:00 га пишсин», дея жавоб беришдан чарчамайман.

«Бир-бир тергаб туради...»

Равшан ҲАКИМОВ, продюссер ва телебошловчи:

— Умуман олганда, 10 йиллик турмушимиз мобайнида рафиқам анчадан буён бу саволни бермайди-ку, лекин бир-бир эсига тушганда сўраб қолиши мумкин. «Қачон уйга келасиз?», «Қаердасиз?» каби саволлари менга ёқмаслигини билиб, баъзан фарзандларимга қўнғироқ қилдириб, улар орқали саволига аниқлик киритиб олади…

«Уйлангач, жаҳлим чиқса керак...»

Нодир АБДУЛАКИМОВ (Шох Алимович) — телебошловчи, шоумен, ДЖ, бастакор:

— Ҳали уйланганимча йўқ. Аммо оилали дўстларим билан йиғилиб ўтиришсак, кетма-кет қўл телефонлари жиринглаганига гувоҳ бўламан. Аксарият аёллар эрларининг қаерда эканини суриштиради. Бошимга турмуш ташвиши тушиш насиб қилса, назаримда, шу каби савол жаҳлимни чиқарса керак.

«Таомномани мендан эмас, интернетдан сўрасин!»

Зафар ҚОСИМОВ,  журналист:

— Аёлимнинг «Нима овқат пиширай?» деган саволи ёқмайди. Овқатни мендан сўрамай бемалол тайёрлайверсин. Ахир овқат танламаслигимни шунча йилдан буён билади-ку! Биз эркакларга овқат бўлса бўлди, олдимизга қўйганини индамай еб кетаверамиз. Фақат бир шарти бор, мазали чиқсин. Таомни номини топиш фантазиясини аёлларни ўзига қўйиб бериш керак. Ёки бўлмаса, интернетдан янгича рецептларни топиб, тайёрлаб кўрса, ана шу ёқимли сюрприз бўларди.

«Уйга қачон келишим...»

Аброр ПИРРИЕВ, Ўзбекистон терма жамоаси бош шифокори:

— Иш юзасидан кўп сафарларда юрамиз. Баъзида эса уйга кеч қайтишимизга тўғри келади. Сабаби шундаки, футболчилар машғулот ўтагач, бемалол тарқаб кетишлари мумкин. Аммо биз жароҳат олган ёки тикланиш машқларини ўтаётган футболчиларни кўрикдан ўтказиб, кеч қолиб кетамиз. Бу вақт оралиғида эса уйдан камида 3-4 марта қўнғироқ бўлади ва «Қай вақтда уйга келасиз?» деган савол берилади. Шунинг учун бу саволни кўп ҳам ёқтирмайман. Аммо рафиқамни тушунса бўлади, уйда фарзандлар ҳам мени кутиб ўтиришади ва қачон қайтишимни сўраб, онасининг ҳам ҳол-жонига қўйишмаса керак.

«Телеграмм»дан ёзма сўроқ

Санжар РИЗАЕВ, Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати бошлиғи:

— Иш вақтида баъзан қўл телефонингга қарашга имкон бўлмайди. Асосан «телеграмм» орқали мана бундай хабарлар келиб туради. «Нималар қилаяпсиз?», бироздан сўнг «Ишингиз кўпми?», яна бирпас туриб «Нега жавоб бермаяпсиз?»... Очиғи, ҳар доим ҳам бу хабарларни очиб ўқий олмайман…  Аммо нима ҳам дердим? Аёлимга шу тариқа мендан хабар олиб туриш ёққани учун жаҳл қилмай қўя қоламан-да…

«Ҳисобот беришим шарт эмас!»

Азиз Умрзоқов, актёр:

— Эркак кишини ҳисобот беришга мажбур қиладиган барча саволлардан жаҳлим чиқади. Нимагалигини ўзим ҳам билмайман, тўғриси. Лозим топсам, гап орасида нималар қилганиму қандай ҳодисалар рўй бергани ҳақида ўзим айтишим мумкин. Аммо атай қўнғироқ қилиб қаердалигим ва қачон қайтишимни аёлимга тушунтирмайман.

 «Муҳаббатга исбот талаб қилади...»

Шерзод ЭРАЛИЕВ, Ҳалкаро Қизил Хоч Қўмитаси ваколатхонаси ахборот дастурлари мутахассиси:

— Рафиқам сал рашкчи.  «Мени яхши кўрмай қўйдингизми?» деган саволидан бироз жаҳлим чиқади, тўғриси. Аёлларда шу каби саволлар туғилмаслиги учун муҳаббатимизни тез-тез исбот қилиб туришимиз керакдир… Шунда нозик ҳилқатларнинг кўнгли бироз тинчиб, бундай саволларни бермай қўяр…

Биз аёллар худди келишиб олгандек, ўхшаш саволларни берар эканмиз, деган хулосага келдим. Сўз бойлигимиз устида ишлаб, саволларимизнинг янада серқирра бўлишига эътибор беришимиз лозим чоғи…

Нигора СОЛИҲОВА

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка