Юртимиз бўйлаб саёҳатга отланамиз!

samakandНарх-наво билан танишинг!

Йил бўйи ишдан чарчаб, толиққанларнинг севимли фасли – ёз кириб келди. Шу кунларда ҳаммани «Қаерда дам олсам экан ва бу менга қанчага тушади?» деган савол ўйлантираётган бўлса, ажабмас. Демак, юртимиздаги зиёратгоҳ жойлар ва дам олиш масканлари ҳақида маълумотлар билан танишинг.

Тошкент вилояти

Димиққан шаҳар ҳавосидан чарчадингизми? Ундай бўлса, эътибор марказимизда эко ҳордиқ! Чорвоқ, Билдирсой, Чимён тоғ ва тоғолди дам олиш масканлари ихтиёрингизга мунтазир.

Меҳмонхона хизмати: Бир кунга икки киши учун ўртача 300 000 сўмдан бошланади. Нонушта ҳам хизмат ичига киритилган. 3 ёшдан кичик болалар учун бепул. Мактабда иқтисод фанини яхши ўзлаштирганлар эса дам олиш масканлари атрофидаги хонадонларни ижарага олиб, ҳордиқ чиқармоқдалар. Шу орқали тўрт кишилик гуруҳ 400 000 сўмга яқин маблағни тежашга муваффақ бўларкан.

Йўлкира: Тошкент атрофидаги дам олиш зоналари пойтахтдан 70 километрдан узоқликда жойлашган. Ўз автомашинангизда саёҳат қилишни истасангиз, бориб қайтиш учун ўртача 28 000 дан 45 000 сўмгача сарфлайсиз. Туристик компаниялар эса мини автобусда саёҳат қилишни таклиф этишмоқда. Бу 30 000 сўмга тушади. Тахминан 2 соатни йўлда табиат манзараларини томоша қилиш билан ўтказасиз.

Энг муҳими: Чорвоқ суб омборхонасида ёки дам олиш масканларидаги ҳовузларда чўмиламиз, канат йўлагида юқоридан манзарларни томоша қиламиз.

Водий

Юртимизнинг энг сўлим ҳудудларидан бири ҳисобланган Фарғона водийси оила даврасида мароқли ҳордиқ чиқаришни хоҳловчилар учун айни муддао.  

Меҳмонхона хизмати: Фарғона водийси ва атрофдаги шаҳарларда нархлар бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Шу сабабдан меҳмонхона хизмати учун ўртача нархларни келтирамиз:

бир кишилик хоналар 70 000 сўм атрофида;

икки кишиликлари эса 90 000 сўм;

уч кишилик хонага жойлашсангиз, кунига 120 000 тўлайсиз.

Йўлкира: ҳаво транспорти орқали тез ва ортиқча муаммоларсиз етиб боришни истаганлар учун нарх-навони келтирамиз: Тошкентдан Фарғонага ва Наманганга бориб-қайтиш ўртача 284 000 сўм, Андижонга эса 310 000 сўмга тушади. Йўлга эса атиги бир соатда етиб олишингиз мумкин. Гўзал водийнинг Қўқон ва Марғилон шаҳарларига фақат автомашинада боришингиз мумкин. Тошкентдан водийга қатновчи енгил автомобиллар 30 – 45 000 сўмга 4-6 соатда манзилингизга элтиб қўяди.

Энг муҳими: Тоғ ва адирлар этагида оилавий хордиқ.  Марғилон тарафларга йўлингиз тушса, адрас бозорига киришни унутманг.

Самарқанд

Меҳмонхона хизмати: Агар бир кунда барча қадамжолдарни зиёрат қилишга улгурмасангиз, меҳмонхонадаги нарх навони инобатга олиб қўйинг.  Тўрт юлдузли меҳмонхона нархи бир кишига ўртача 65 000, икки кишига 75 000 атрофида. Тўлов ичига нонушта ҳам киритилган.

Йўлкира: Тошкентдан Самарқандга қатновчи янги тезюрар «Афросиёб» поезди ҳафтанинг етти кунида хизматингизга ҳозиру нозир, бориш-келиш нархи 102 000 дан сўм бўлиб, душанба-жума кунлари соат 8:00да, шанба-якшанбада эса 7:00да ва 8:00да жўнайди. Бундан ташқари, ҳафтанинг душанба, чоршанба ва якшанба кунларида авиақатновлар ҳам йўлга қўйилган, бориб-қайтиш нархи киши бошига 102 000 сўм. Юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам енгил автомашиналарда Самарқанд шаҳрига келиш муаммо туғдирмайди.

Энг муҳими: Ушбу афсонавий шаҳарга ташриф буюрсангиз, ҳадис илмининг султони имом ал-Бухорий мақбарасини, Шохи Зинда, Хўжа Аҳрор валий, Маҳдуми Аъзам муқаддас қадамжоларни зиёрат қилсангиз ҳаётий қувваттингиз ортиб, тетиклашгандек бщласиз. Бу нафақат юртдошларимизнинг балки Самарқандга ташриф буюрадиган минглаб сайёҳларнинг ҳам фикридир.

Бухоро

Кўчаларида афсоналар кезадиган, минораларида инсоният тафаккурининг чўққиси намоён бу шаҳарни бир бор бўлса-да кўрмасангиз, армонда қоласиз.  Демак, Бухоройи шарифга марҳабо!

Йўлкира: ҳафатининг етти куни мобайнида «Шарқ» тезюрар поезди узоғингизни яқин қилишга ҳозиру нозир. Бориб келиш чиптаси 90 000 сўм.  Авиачипталар 328 000дан бошланади, кўз очиб юмгунча яъни 1 соату 45 дақиқада шаҳри азим дарвозаларида турган бўласиз. 

Меҳмонхона хизмати: Бухоро меҳмонхоналари хизмат кўрсатиш даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Бошқа вилоятдаги меҳмонхоналар нархларидан деярли фарқланмайди. Яхшилаб изласангиз, мўлжаллаганингиздан ҳам арзонроғини топишингиз мумкин. Бир кишилик хоналар ўртача 60 мингдан, икки кишиликлари 75 000 сўмдан бошланиб, қўшимча хизматлар турига қараб ошиб бораверади.   

Энг муҳими: Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга, Лаби ҳовуз олдида бир пиёла чой ичамиз, албатта, оши софийдан татиб кўрамиз.

Хива

Оташин қуёши жонни қиздиргудек олов сочиб турса ҳам, Хива сайёҳларни оҳанрабодек ўзига жалб этади. Ёз ойлари ҳарорат 45-50 даражага етишини ҳисобга олиб қуёшдан ҳимояловчи воситалар ва кўзойнаклар ёдингиздан кўтарилмасин.  

Меҳмонхона хизмати: Хива шаҳрида сизга асосан уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Нархлари эса бир киши учун ўртача 55 000, икки киши 65 000 дан бошланади.

Йўлкира: Хивага тўғридан-тўғри қатновлар йўлга қўйилмаган, шу сабабдан аввал Урганч шаҳрига (470 000 сўм) қўниб, сўнг енгил автомашинада кўҳна шаҳарга борасиз. Агар поездда боришни истасангиз, вагонлар турига кўра 75 000 сўмдан 108 000 сўмгача нархланади.

Энг муҳими: Хива аркини айланамиз, саломатликни таклаш учун туз муолажаларига борамиз!

Эътибор беринг!

Юртимизнинг барча вилоятлари ўртасида ўзаро авиа ва темир йўл қатновлари бўлмагани боис барча транспорт тугуни кесишувчи марказ ҳисобланган Тошкент шаҳринини жўнаш нуқтаси сифатида олдик.

Саёҳатчилар шаҳарларимиз кўчаларини тўлдириб юрганликларини ҳисобга олиб, муаммоларсиз мароқли дам олишни истасангиз, режани камида бир ҳафта аввал пишириб, жойларни банд қилиб қўйинг.   

Кўпгина меҳмонхоналарга жойлашиш соат 14:00да бошланади, 12:00 гача эса хонани бўшатишингиз даркор.

Саёҳат харажатларини ҳисоблай туриб, поездларда 5 ёшгача бўлган болаларга йўлкира тўламаслигингизни, 5-10 ёшли фарзандингизга эса чиптанинг ярим нархини тўлашингизни инобатга олиб қўйинг. Агар самолётда бормоқчи бўлсангиз, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чиптанинг ярим нархини ҳисоблайверинг.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонхона ва йўлкира нархлари 2014 йилнинг 21 май санасида амалда бўлиб, улар турли сабабларга кўра ўзгариши мумкин.    

Хорижда дам олишни режалаштираётган муштарийларимиз учун кейинги сонларимизда чет элга сайёҳат қанчага тушиши ҳақида маълумот берамиз.

Мақолани «Piligrim.uz» туристик компанияси мутахассиси Нодира Салимова берган маълумотлар асосида Саодат тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка