“SUG`DIYONA” сўради: Эркак нима учун аёлига қўл кўтаради?

zolimБир қарашда бироз қалтис бўлган бу саволга саҳифа қаҳрамонлари ҳеч қийналмасдан бир зумда жавоб топиб, ўз фикрларини айта олишди.

АСАБЛАР, АСАБЛАР...

Абдурайим АБДУВАҳОБОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: —  О, саволнинг зўри-ку... Хўш, нима дейиш мумкин. Менимча, оиладаги бундай ҳолат эркак киши асабийлашганидан келиб чиқса керак. Мисол учун бизнинг оилада агар менинг кайфиятим бўлмаса ёки нимадандир асабим бузилса, аёлим менинг ҳолатимга мослашишга ҳаракат қилади. Кайфиятим бўлмаса, камроқ гапиришни маъқул билади. Назаримда ҳар аёл ҳам худди шундай йўл тутиши лозим. Агар эркак асабийлашиб турганида, бўлар бўлмас гаплар билан уни  баттар жиғибийрон қилаверса, эркак ўзи билмаган ҳолда аёлига қўл кўтариб юбориши мумкин. Аёлини урадиган эркакларга биргина гапим бор. Биз эркаклар оилада фарзандларимизга ўрнак бўладиган биринчи инсонмиз. Улар биздан яхшиликларни ўрганиши, биз эса ўз навбатида уларнинг идеалига айланишимиз шарт. 

САБАБ? ҚАЙСАРЛИК!

Лутфулла САЪДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон халқ артисти: — Аёл бу — нафосат, назокат гўзалик рамзидир. Авваламбор барча эркаклар ҳар қандай аёлга яхши муносабатда бўлишлари шарт. Айнан биз — Шарқ эркаклари мана шу жиҳатимиз билан бошқалардан доим ажралиб турганмиз. Аёлнинг калтак ейишига сабаб эса унинг хаддан ташқари қайсарлигидир. Эркак гапирган жойда аёл ўрнини билиб сукут сақласа, ўз ўрнини билса айни муддао бўлади. Бир баланд келганда, албатта, иккинчиси паст келиши шарт.

ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛА БИЛИШ

Жасур ХАСАНОВ, футболчи: —  Ўзини эркакман деган инсон ожиза вакилаларга ҳеч қачон қўл кўтармайди.  Аёлнинг ҳар қандай хатосини яхши гаплар билан тушунтира билиш керак. Аёлга қўл кўтаришдан аввал ўз она ва опа сингиллари ҳақида ўйлаш лозим. Эркаклар ҳар нарсага қўл югуртиравермасдан ўз ўзини назорат қила билишни ўрганишсин. Ана шундагина оилада ноҳуш вазиятлар вужудга келмайди.

КАЛТАКЛАНГАН АЁЛ... ДАХШАТЛИ ИБОРА

Дилшод ФАЙЗ, телебошловчи: — Баъзида шундай гаплар қулоққа чалинади: “Аёлни урибгина бўйсинтириш мумкин. Ана шундагина у сенга бош эгади,  айтганингни қилади ва чизган чизиғингдан чиқмайди”, — дейишади. Қанчалар тубан фикр бу. Агарда инсониятни зўравонлик билан бўйсиндириш мумкин бўлганида эди, ўйлаб кўринг, ғурур, ор-номус деган сўзларни луғатимизда учратмас эдик. Чунки аёл ҳам инсон! Унинг ҳам ўзига яраша ғурури, шаъни, ор-номуси бор. Калтакланган аёл (бу сўзни қўллаш қанчалар даҳшатли..) эрининг чизган чизиғидан чиқмас экан, билинки, бу унинг қўрқоқлигидан эмас, балки ғурури поймол бўлганидандир. Аёл зоти муштумзўрнинг тақҳирлашига ожиз қолганидан ҳам сукут сақлашга мажбур бўлади. Бинобарин аёлга қўл кўтариш — қўрқоқликнинг ўзгинасидир. Агар эркак киши оилада бош бўлса, ана шу қўрғоннинг ҳақиқатан-да ҳимоячиси бўлса, бу хонадонда тинчлик ҳукм суриши муқаррар. Чунки иффат либосига бурканган ҳар қайси аёл эрининг биргина нигоҳидан фикрини ўқий олади. Унга қарши ҳаракат қилмайди. Чунки бу каби аёлларни эрининг салобати босиб туради. Бу тоифа шарқона аёллар эркак кишининг ҳар бир ножоиз сўзини, имо-ишорасини, нигоҳию ҳати-ҳаракатини ўзларига бўлган танбеҳ сифатида қабул қилади ва қилган нотўғри ҳаракатлари олдида бош эгади.

ЭНГ КАТТА ЖАЗО – ЭЪТИБОРСИЗЛИК

Улуғбек РАҳМАТУЛЛАЕВ, хонанда: — (Саволни эшитиб бироз чўчиб кетди) Нега бундай қўрқинчили савол берасизлар? Биласизми, аёлига қўл кўтарган эркакка аҳмоқ таърифини беришдан бўлак чора йўқ. Ўзини ҳурмат қилмайдиган эркакгина аёлига қўл кўтариши мумкин. Агар аёл турмуш ўртоғига ёқмайдиган ножўя иш қилган бўлса, уни урмасдан ҳам жазолаш мумкин. Назаримда аёл киши учун энг катта жазо бу — эътиборсизликдир. Маълум вақт эътибордан четда қолган аёл ўз ҳатосини тушуниб етади.

Турмуш ўртоғимга, ҳатто, қаттиқ ҳам гапирмаганман

Наримон СУЛТОНХЎЖАЕВ, клипмейкер: — Оила қурганимга кўп бўлмаган бўлса ҳам шу вақт ичида турмуш ўртоғимга, ҳатто, қаттиқ ҳам гапирмаганман. Ширин сўз гадоси бўлмиш аёлнинг ҳар қандай хато ишини яхши гаплар билан тушунтириш мумкин. Эркаклардан вакил сифатида саволга умумий жавоб берадиган бўлсам, эркаклар ўз аёлига қўл кўтариши мумкин. Қачонки, аёл ўйламай гапирса ва тилига эрк берса. Іар қандай вазиятда оила бошлиғи ва қарор қабул қилувчи инсон бу — эркак эканлигини ҳеч бир аёл унутиши керак эмас.

КАЛТАК САБАБИ РАШК!

Риҳстилла АБДУЛЛАЕВ, актёр: — (Ўйланиб) Оилада эркак билан аёл ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабаби — рашк деб ўйлайман. Эркак нега қўл кўтариши мумкин? Бунга ҳам асосан, турмуш ўртоғининг рашкини келтирган аёлнинг ўзи айбдор бўлади. Эркак киши, ҳеч қачон “Аёлим бегона эркаклар билан муносабатда бўлса-чи?” деган ўйга ҳеч қачон бормаслиги лозим. Агар аёл ўз турмуш ўртоғининг рашкига имкон берса, демак, шунга яраша шапалоқнинг таъмини туйиши мумкин. 

МУЗАЙЯНА

 

Шархлар   

 
+3 #1 yunus 2014-11-02 09:46
"Ayollaringizni rayhon yaprog'i bilan ham urmangiz". Bu hadis. Lekin buni aksariyat ayollar suiiste'mol qilishadi. Aslida ayolni urish yaxshimas. Gap shundaki, xotin erkakning jufti. Ya'ni erkakning bir bo'lagi. Bo'lagi bo'ganda ham erkakning qalbiga yaqin bo'lgan a'zosidan yaratilgan. Shunday ekan xotinni urish erkakning qalbiga jarohat etkazadi. Qani edi shuni ayollar bilishsa edi. Agar buni ayol "erining qalbiga jarohat yetkazish uchun" degan niyat bilan qilsa, tabiiyki, uning javobi bor!
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка