Гардеробингизда бўлиши шарт бўлган 10 нарса Лола тавсия этади

lolanew1ЛОЛАнинг гардеробига 10 назар  

Лола ЙЎЛДОШЕВА, хонанда: — Аёлнинг эгнида қандай либос  бўлишидан қатъий назар унинг аъло кайфияти ва табассуми ҳамиша жозиба, латофат, гўзаллик бағишлайди. Қадрли аёллар, кўпроқ жилмайинг! Чунки кимдир ёқимли табассумингизнинг ошиғига айланиши мумкин. Мен ҳам кўтаринки кайфият билан аёллар гардеробида бўлиши шарт бўлган либосларни бирма бир санаб ўтаман.

Калта қора кўйлак

Аёллар гардеробида албатта калта қора кўйлак бўлиши керак деб ўйлайман. Машҳур француз модельери  Коко Шанель ҳам бу ҳақида кўп бора таъкидлаган. Ушбу кўйлакни учрашувга, бирор тадбирга кетаётиб, нима  кийишга бошингиз қотиб турган пайтда танлашигиз   мумкин.  ҳатто севимли инсонингиз ёнида латофатли кўринишингизда ҳам бу кўйлак  қўл келади. Бу либос ҳаётнинг турли хил вазиятларида ас қотиши, шубҳасиз!

Қайиқсимон туфли

Фикримча, қайиқсимон туфлидан иккита бўлиши керак. Қора ва малла рангда. Улар турли бичимдаги  либосга мос келади. Айниқса малла рангли қайиқсимон туфли қизил кўйлак билан  бирга кийилганда бетакрор кўринишни ҳосил қилади. Қора ранглисини эса жинси шим, кўйлак билан ҳам  кийишингиз мумкин. Ахир бу —  классика.

Жинси шим

Ҳар бир аёл, хатто, классик услубни хуш кўрувчиларнинг ҳам гардеробида бир дона бўлсада жинси шим бўлиши лозим. Дўстларингиз билан учрашув уюштирасизми, тоққа ҳордиқ олгани йўл оласизми ё шунчаки кўчага сайрга отланасизми, у сизга ҳамиша  керак бўлади. Спорт услубида кийинишни хушламайдиган аёлнинг ҳам  жавонида жинси шим жой олгани маъқул. Ахир ҳозирги кунда  бу либос жуда қулай ва уни турли услублар билан уйғунлаштириш мумкин. Масалан, жинси шим билан ингичка пошнали туфли кийиб,  иккиланмай бирор зиёфатга йўл олишингиз мумкин.

lolanew2Спорт кийими

Кроссовка ва шим кийиб, аёл бемалол спорт билан шуғуллана олади, югуриш, сакраш машқларини бажаради. Наздимда, ҳар бир замонавий, сўнгги урфга мос равишда иш тутадиган аёл ўз танасининг гўзаллигию саломатлиги  устида қайғуриши керак. Мен спорт  ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги бўлишининг тарафдориман. Шунинг учун, спорт либосларининг аёл гардеробида  бўлиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлайман.

Футболка

Менимча футболкалар битта эмас, балки бир нечта бўлгани мақул. Яна турли ёрқин рангларда. Футболкага мослаб жинси шим, кепка кийясизу замонавий  аёлга айланасиз. Бундай  кўринишда дўконга, боғчага, истироҳат боғига отлансангиз ҳам бўлади. Шунингдек, бу либос  инсонни  анча ёшартиради.

Соат

Ҳар бир аёл оддийгина либосга ҳам аксессуарлар кўркамлик бағишлашини унутмаслиги керак, деб ўйлайман. Уларни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Мана, масалан, мен  соатларни  жуда ёқтираман. Кўчага севимли аксессуаримни  тақмасдан чиқмайман.  У нафақат зарурат, балки гўзаллик ҳамдир. Мен йирик, эркаклар соатига ўҳшашларини  иҳтиёр этаман.  Бироқ уларни ҳам либосга мос равишда тақиш керак. Тадбирга кетаётиб, оқшом либоси билан нозик, нафис соатларни маслаш айни муддао. Йирикларни эса ҳар кунги юмушларни бажариш учун кўчага отланишимда унутмайман.  Кўпинча  одамлар мени эркаклар соатини тақиб олибди деб ўйлайдилар, аслида эса ундай эмас. Дизайнерларнинг аёлларга атаб яратган йирик соатларининг турли хиллари бўлади.

Қуёшга қарши кўзойнаклар

Ҳозирги кунда  қўёшга қарши кўзойнакларсиз юришнинг ҳеч иложи йўқ. Улар замонавий кўринишимизни тўлдириб туради. Шунингдек, пардоз қилишга улгурмай қолсангиз, косметолог муолажасидан сўнг камчиликларни яширишда  ас қотади.  Кўз атрофида ажинлар пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган ҳам ана шу кўзойнаклардир. У аёлларнинг зарур ва муҳим аксессуарларидан бири ҳисобланади. Аёлларга маслаҳатим: урфнинг ортидан қувмай, асосийси юзингиз шаклига мос келадиган кўзойнакдан фойдаланинг.

Сумка

Клатчларни бирор  тадбирга, тақдимот маросимларига борганда тутган маъқул.  Кичкина бўлса-да, унга бемалол упа, лаб бўёғи, кичик кўзгу ва рўмолча  солиб қўйса бўлди.   Аммо сумкалар борасида танлов бўлганда мен ичига кўп нарса сиғадиган катта-катталарини танлашга ҳаракат қиламан. Аёллар сумкасини очиб кўриб, у ҳақида кўп маълумотга эга бўлиш мумкин. Сумкамда нималар бўлмайди, дейсиз. Мусиқа плеери, китоб, пардоз-андоз воситалари, калит, кармон, тароқ... Керакли буюмларимни ўзим билан бирга олиб юришга одатланганман.  Шунингдек, катта сумкалар ўз соҳибасига замонавий кўриниш бағишлайди. Агарда сиз жинси шим, ингичка пошнали туфли кийиб, катта кўзойнак ва катта сумка тақиб олсангиз, айни муддао бўлади.

Калта чарм куртка

Менинг гардеробимда  калта чарм курткалардан бир нечта бор. Уларни шим, юбка, ва ҳатто, оқшом кўйлаги билан ҳам кийишим мумкин. Узун оқшом кўйлаги устидан калта чарм куртка киясиз-у, кетаверасиз. Ахир ҳозирги кунда турли услубдаги либосларни бир-бирига мослаштириш урфга айланган. Куртка билан шимни кийиб кафега, ўқиш, ишга борасиз. Кўйлак билан мослаштирсангиз, бирор жиддийроқ тадбир эшикларини қўрқмай очиб кираверишингиз мумкин бўлади.

Шарф

Оддий кўринишингизга чирой бағишлайдиган ёрқин шарфларда бир нечта бўлса жуда аълодир. Бир тусдаги либосингизни қизил шарф билан тўлдирсангиз шу захотиёқ очилиб кетасиз. Аёллар кўпроқ аксессуарларга эътибор қаратишларини истардим. Чунки, оддийгина кўйлакни ҳам гўзал ранглардаги шарф билан бойитиш мумкин.

Асосийси, либос танлашда қўрқмай ва иккиланмай ҳаракат қилиш лозим. Ўзини севган ва дадил қадам ташлаётган аёл ҳар қандай либос ва кўринишда бўлишидан қатъий назар, доим гўзал ва бетакрор бўлади!

Раъно АЛИМОВА тайёрлади

Фотомухбир: Равшан ШОКИРОВ 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка