Эркак кишини қайта тарбияласа бўладими?

u4641p8dt20121021133642

8 нафар аёлга ушбу савол билан мурожаат қилганимизда, улар ҳеч иккиланмасдан жавоб беришди. Қуйида иштирокчилармизнинг бу борадаги қатъий фикрлари билан танишасиз.

«Йўқдан бор қилолмаймиз!»

Муяссар РАЗЗОҚОВА, опера устаси, Ўзбекистон ва Қорақалпоқистон халқ артисти, 17 йиллик оилавий тажрибага эга:

— ҲА! Агар эркакнинг дунёқараши кенг, билимли бўлса. Тарбия кўрган ҳар қандай инсонни яхши томонга ўзгартириш мумкин. Аммо унутманг, барибир, йўқдан, бор қилолмаймиз. Бошидан, худди ёш болани ўргатгандек тарбиялаб бўлмайди. Турмушимиз аввалида умр йўлдошим нотўғри фикрини ҳам «Мен ҳақман», дея илгари сурарди. Баъзан ён-атрофидаги «маслаҳатгўй»ларнинг «аёлнинг сочи узун, ақли калта», деган гапига кирарди. Фикримни исботлаш учун курашиб, керак пайтда уялтирганман. Мен оилада устунлик учунмас, ўз ўрним учун курашганман. Ва бугун ўз ўрнимни топдим!

«Иложи йўқ!»

Раъно ШОДИЕВА, актриса, оилавий таржрибаси 18 йил:

— ЙЎҚ! Бунинг асло иложи йўқ. Агар эркак аёлини яхши кўрса, ҳурмат қилса, ёмон одатларидан воз кечиши мумкин. Ўзгариш ҳам ўзига боғлиқ.

«Асабингизни асранг!»

Дилобар МИРРАҲИМОВА, тиббиёт фанлари доктори, жарроҳ-маммолог, оилавий тажрибаси 29 йил:

— МУМКИН! Агар 1 ойлик чақалоқ бўлса.

Бу мураккаб масала, жуда қийин. Эрни тарбиялайман, деб овора бўлгандан кўра, унга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Шуниси осон! Асабингизни сарфлаб нима қиласиз, аёллар?! Аллақачон уни ўзга аёл — онаси тарбиялаб бўлган.

«Қаловини топсак»

Муҳаббат ТОШМУҲАММЕДОВА, тадбиркор, оилавий тажрибаси 25 йил:

— АЛБАТТА. Масалан, турмуш аввалида баъзи эркаклар қўрсроқ бўлади. Уларни яхши гап билан тўғри йўлга солишнинг иложи бор. Ахир «Эр бош бўлса, аёл бўйин». Эркаклар барибир аёл билан маслаҳатлашади. Маслаҳат оши давомида уларни тўғри йўлга йўналтириб туриш мумкин. Мисол учун,  турмуш ўртоғим чекишни ташлаган. Чекишнинг ҳар томонлама зарар эканлигини тушунтирганман. «Агар яна чексангиз, сиз билан умуман гаплашмайман», дея шарт қўйганман. Ўн йил деганда мақсадимга эришдим. Демак, «Қаловини топсак, қор ҳам ёнади»

«Кўникиш керак»

Раъно ЖЎРАЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон.

— ЙЎҚ! Эркакни тарбиялаб бўлмайди. Кўникиш ва сабр қилиш керак! Ахир, у аллақачон тарбияланиб бўлган. Яхши шароит яратилса, рафиқасининг гапига қулоқ солгандек бўлади. Талаблар эса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Умуман олганда, ўзгартириш дегани тарбиялашмас-ку!

«Сукут билан»

Шоҳида ИСМОИЛОВА, актриса, Ўзбекистонда хизмат кўртсатган артист, 24 йиллик оилавий тажрибага эга:

— ИЛОЖИ БОР! Эркалик, ширинсўз ва керак бўлса, ёлғон ишлатиб. «Қон билан кирган жон билан чиқади», деб ўтириш нотўғри. Аёл чин кўнгилдан истаса бўлди. Масалан, турмуш ўртоғимнинг феъли ўзгарувчан. Баъзида жаҳли чиқса, жим тураман. Сукут билан кўп нарсага эришиш, эркакни қилган ишларини таҳлил этишига имкон бериш мумкин.    

«Вақт кўрсатади»

Дилдора НИЁЗОВА, хонанда, 6 йиллик оилавий тажрибага эга:

— Билмадим! Аммо аёл киши, тўғри йўл тутишга ҳаракат қилса, ёмон эркак ҳам бош эгади. Ахир қирқ туяга юк бўладиган макримиз бор, шуларни жойида ишлата олсак, мақсадимизга эришамиз. «Меники тўғри», дея «мен»имизни илгари сурсак, ўзимизга жабр. Оила қурган пайтларимиз эримнинг жаҳли тез чиқарди. Ҳозир оғир-босиқ. Менимча, ўша пайтлари бир-биримизни яхши тушунмаганмиз. Ҳозир мен ҳам ўзгарганман. Вақт бизни тарбиялаяпти, шекилли.

«Маҳоратимизга боғлиқ»

Соҳибжамол ЖЎРАЕВА, руҳшунос, психология фанлари номзоди, доцент, оилавий тажрибаси 11 йил:

— БЎЛАДИ! Макр, сирлилик, эътиборни жалб этиш, жозиба билан бор маҳоратни ишга солсак, турмуш ўртоғимизни идеалимизга айлантира оламиз. Тўғри, бировнинг гапини тан олмайдиган, ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган, ичкиликка муккасидан кетганларни тарбиялашнинг иложи йўқ.

Турмуш ўртоғим бир пайтлар болаларнинг олдида уришадиган одат чиқарганди. Аввалига ўзаро суҳбатлашиб, тушунтиришга ҳаракат қилдим. Кейин бу иши болалар билан муносабатига таъсир қилишини айтиб огоҳлантирдим. Ҳозир иккимиз ҳам фарзандларимизнинг ёнида чегарадан чиқмаймиз. Нигоҳимиздан бир-биримизни тушунамиз. 

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка