«Жажжи тажавузкорлар» Уларни эплаб бўладими?

agressivniyМуроджон чақалоқлигида ҳаммага кулиб боқарди, аммо юришни бошлар-бошламас тенгдошларини туртиб йиқитадиган, ўйинчоқларини тортиб олиб қўядиган бўлди. …

Уч яшар Орифа эса иши ўхшамаса ер тепиниб додлайди, нарсаларни улоқтиради, аммо ёрдам берай десангиз астойдил йўқ деб туриб олади…

Ўн яшар Наврўз мактабда энг уришқоқ ва ишкал бола деб танилган: буйруқ беришни яхши кўради, танқидни кўтаролмайди, ҳақлигини мушти ёрдамида исботлашга кўникиб қолган. ..

Наргиза мактабнинг аълочи ўқувчиларидан, аммо ҳеч кимга дарсларда ёрдам бермайди, ёзма ишларини кўчиргани қўймайди, тенгдошлари савол сўрашса, билса ҳам жавобини айтмайди, умуман, бирон яқин дўсти ё дугонаси йўқ. ..

Бу болаларнинг барини ягона хусусият – тутган жойидан кесиш ва ўзиникини маъқуллаш бирлаштириб туради. Албатта, буни уларнинг ҳар бири ўзига хос усулда амалга оширади, аммо ҳар бирида маълум маънода агрессия мавжуд.

Луғатларда «агрессия» сўзи шундай изоҳланади:

Агрессия – тажовузкорлик, босқинчилик, тажовуз.

ФОЙДАСИ БОРМИ? ЗАРАРИ-ЧИ?

Инсонлараро муносабатларда агрессия ўзининг салбий ва ижобий жиҳатларига эга. Қийинчиликлардан қўрқмаслик, вазиятни ўз измига бўйсиндириш, атрофдагилар билан рақобатлашиш – буларнинг бари жамият томонидан ёқланадиган конструктив (ижобий) агрессия бўлиб, уларсиз тараққиёт рўй бермасди. Демак, болангизда бундай хусусиятларни йўққа чиқармай, аксинча, тарбиялаб бориш керак. Аммо агрессиянинг шундай тури борки, у боланинг ҳаётини издан чиқаради, унинг ўзига ҳам, атрофдагиларга ҳам кўп зарар етказади. Бугун ана шу деструктив (салбий) агрессия ҳақида гаплашамиз.

ҚАЧОН  ПАЙДО БЎЛАДИ ?

Ёш болаларнинг деярли барида агрессив ҳатти-ҳаракатлар тез-тез кўзга ташланади. Сабаб оддий – болага ниманидир рад этишди ва у ўз истагига эришиш учун дарров йиғи-сиғи, ур-сурга мурожаат этди. Кичкинтойлар воқеликка қарши исён билан жавоб берадилар, бу уларнинг қўл остидаги ҳозирча ягона қурол. Қолаверса, кичкинтой у истагига нима қилиб бўлса ҳам етишишни истайди. 6–7 ёшларга бориб, болалар атрофдагиларнинг туйғулари билан ҳисоблаша бошлайдилар. Натижада, агрессия камаяди. Муроса сўзлар, илтимос ёки тушунтириш ёрдамида келишишга ўргана борадилар. Аммо бу меъёрда. Меъёрдан ташқари ҳолларда эса боладаги кучли агрессия бутун умр сақланиб қолиши мумкин.

oyisibnОТА-ОНАЛАРГА ҲАМ БОҒЛИҚМИ?!

Бола атрофдагиларни уради, нарсаларга зарар етказади, ёмон сўзлар ишлатади (сўкинади, ҳақорат қилади, ўз жонини оғритади). Бунинг қатор сабаблари бор: айрим болаларда бу шахсий ўзига хослик, яъни характер туфайли, бошқаларда бош миянинг касаллиги (эпилептоид бола) сабаблидир. Бундай болаларда эпилептик хуружлар, ҳушдан кетиш ҳолатлари бўлмаса-да, феъл-атворида ортиқча тажовузкорлик кузатилади. Аммо энг кўп тарқалган ҳол, бу тарбиядаги хатоликдир. Ота-она ҳаддан ортиқ қаттиққўл (авторитар), ҳаддан ташқари юмшоқ (либерал) бўлиши, болани тарбиялашни истамаслиги, уни ортиқча юк деб қабул қилиши, бола билан руҳий яқинлик ўрнатмагани, бегоналашуви ёки оилада ягона фарзанд бўлгани сабаб кичкинтойнинг ёшликданоқ худбин бўлиб ўсиши каби омиллар болаларда ортиқча агрессияни келтириб чиқаради.

БОЛАКАЙГА ЁРДАМ БЕРСА БЎЛАДИ...

Тажовузкорлик учун болани жазолаш керакми ёки йўқ? Ҳар бир агрессия хуружи учун камар билан савалаш ёки бошқа жисмоний жазо турлари кутилгандан тескари натижа бериши аниқ. Бола жазоловчидан қўрқиб тажовузкорликни ичига ютиб туради-да, у йўғида, масалан, мактабда ёки кўчадаги тенгдошларига яна аввалгидек ёмон муносабатини давом эттираверади. Аммо бу умуман чора кўрмай, болани ўз ҳолига ташлаб қўйиш керак, дегани эмас. Жазо уни бирон яхши кўрган нарсасидан маҳрум этиш тарзида бўлиши лозим. Маҳрум этилганда ҳам бунинг нега қилинганини болага тушунтириш керак.


Руҳшунос Шаҳноза Ҳалилова тавсиялари асосида Шаҳноза Тўрахўжаева тайёрлади.

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка