Диққат, БОЛАНИНГ ТИШИ ЧИҚАЯПТИ!

milk-toothТиш чиқиши бола ҳаётининг илк йилидаги энг муҳим воқеалардан саналади. Оналар кичкинтой кулганида ёки йиғлаганида милкларида оқиш бўртиқлар пайдо бўлганини, бола ҳар нарсани оғзига олиб бориб милкига босишга уриниши, бироз инжиқланиб қолишини сезадилар. Демак, тайёрланинг, болангизнинг тиши чиқяпти! Унга қандай ёрдам бериш мумкин? Айниқса, жазирама кунларда?

БОЛАНИНГ ТИШИ ҚАЧОН ЧИҚАДИ?

Болада қачондан бошлаб тишлар чиқиши бир неча омилларга боғлиқ.

Ирсият. Ота ёки онасида тиш неча ойликда чиққан?

Боланинг озиқланиши. Организмга кальций миқдори етарлича тушяптими?

Иқлим шароити. Иссиқ иқлимда яшовчи болаларнинг тиши эртароқ чиқади.

Жинси. Қизалоқларнинг тиши ўғил болаларникига нисбатан эртароқ чиқади (6 – 7 ойликда).

Одатда биринчи бўлиб пастки олдинги иккита тиш чиқади. Аммо баъзида бошқа тишлар биринчи чиқиши ҳоллари ҳам кузатилади. Ҳечқиси йўқ, ахир ҳар бир организм индивидуал.

Ўртача олиб қараганда гўдакнинг тиши 6–8 ойликда чиқади. Аммо бу муддатдан бир ёки ярим ойга кечикиш ҳам хавфли эмас. Бола бир ёшга тўлганда ҳам биронта тиши кўринмаса, шифокорга учраш керак.

КЕЧ ЧИҚСА-ЧИ?

Тишларнинг бевақт чиқиши айрим касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин:

Муддатдан кеч чиққан тишлар инфекцион касалликлар, организмда модда алмашинуви ёки ичак фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Муддатдан икки ойларча олдин чиққан тишлар эндокрин хасталиклардан белги бўлиши мумкин.

Тишларнинг милкнинг ташқари ёки ичкари қисмидан чиқиши тиш ўзагининг нотўғри жойлашганидан далолатдир.

 «АНА ТИШИ ЧИҚДИ...»

Милкларнинг қизариши, шишиши, қичишиши

Сўлак ажралишининг кўпайиши

Боланинг оғзидан ачимсиқ ҳид пайдо бўлиши (оғиз шиллиқ қаватининг парчаланиб тишлар ёриб чиқаётганидан далолат)

Гўдак юзларининг шишиб қолиши

Боланинг одатдагидан инжиқроқ ва йиғлоқроқ бўлиши.

«ЖАЗИРАМАДА ҚИЙНАЛМАСМИКАН?!»

Кексаларимиз ер қаттиқлигида тиш чиқиши қийин бўлади, дейишади. Яъни иссиқ ойларда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Аввало, ёзда ичак инфекциялари фаоллашади. Боланинг иммунитети тиш чиқиши сабаб сусаяди. Шу туфайли ичак фаолиятининг бузилиши кузатилиши мумкин.  Бундан ташқари организм иссиқ кунларда кўп суюқлик йўқотади. Бу модда алмашинувига таъсир этади. Шу сабабли болага ёз кунлари, айниқса тиши чиқаётганда кўп суюқлик бериш керак.

ЁРДАМ БЕРИНГ!

Ёрдам усуллари жуда осон ва тажрибада синалган:

Қўлларингизни яхшилаб ювиб боланинг милкларини массаж қилинг. Фақат оҳиста-оҳиста, яна шилиб юборманг.

Болага чайнаши учун махсус резинка ўйинчоқлар беринг.

Совуқлик милклардаги қичишишни тўхтатади. Юмшоқ чит рўмолчани совуқ сувга ҳўллаб яхшилаб сиқиб ташланг-да, болага чайнаши учун беринг. Совуқ сув ўрнига совутилган мойчечак дамламасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу яллиғланишга қарши чора бўлади.

Ҳозир дорихоналарда оғриқ қолдирувчи махсус геллар сотилади. Аммо улардан шифокор билан бамаслаҳат фойдаланган маъқул.

Олий тоифали шифокор-педиатр Шоира Ғуломова билан ҳамкорликда тайёрланди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка