Сунъий тирноқ ўстириш: Фойдами ё зарар?

suniy-tirnoq«Хўш қалай?», дея нозик бармоқларини худди пианино чалаётгандек ўйнатаётган дугонамнинг қўлларига ярашиб турган узун тирноқларни кўриб, тан олай қолай, ҳасаддан ёрилиб ўлай дедим. «Қаерда, қанчага тушди?» деган саволларни беришга ғурур йўл қўймади-да. Аммо шу заҳотиёқ тирноқ ўстириш усуллари ҳақида маълумот тўплай бошладим ва топганларимни сиз билан баҳам кўришни истадим.

Гель ёрдамида

Жараён гелни тирноғингиз шаклига мос махсус мосламага ёпиштиришдан бошланади. Сўнг ультрабинафша нурлари билан қуритилади ва тирноқ эговчаси ёрдамида текисланади. Гель ёрдамида тирноқ улатиш узоқ муддат хиралашмай, жилосини сақлаб қолгани туфайли ҳам хонимлар эътиборини қозона олган. Қай усулни танласам экан дея ўйланар экансиз, гелли тирноқ акриллисига нисбатан мўрт бўлишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг. Бундан ташқари, бу усулда ўстирилган тирноқлардан фақат эговлаш ёрдамида халос бўлиш мумкин. Тажрибасиз ёки шошқалоқ мутахасисга учраб қолсангиз, бундай «операция» 125 қаватли табиий тирноқларнинг нақд 70 қаватига зарар етказиши ҳеч гап эмас.

Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 45 000 сўм бўлиб, коррекцияси 35 000.

Акрил усулида

Акрил ёрдамида ўстирилган тирноқлар нозик кўринса-да, анча мустаҳкам бўлади ва табиийсидан деярли фарқланмайди. Бундай тирноқларни икки ҳафтада бир «коррекция» қилсангиз, 3-4 ой мобайнида кўзингизни қувнотириб тураверади. Уни олиб талаш учун эса махсус суюқлик даркор. Уй шароитида турли компресслар ёки ацитон ёрдамида ундан халос бўлишга уринсангиз, тирноқларингизга зарар етказиб қўйишингиз мумкин.

Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 40 000 сўм, коррекцияси 25 000.

Синиб қолса-чи?

Акрилли тирноқларни таъмирлаш мумкин, аммо геллисини қайтадан ёпиштиришга тўғри келади.

Сарғайса...

Агар муолажадан кейин тирноқ остида сариқ доғлар пайдо бўлганлигини сезсангиз, билингки, тирноқ замбуруғи белгиларини шундай намоён этади. Бунда тирноқни олиб ташлаб, бактерияларга қарши восита билан тозалаш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Яна унутмангки, акрил қуёш таъсирида ҳам рангини йўқотиши мумкин.

Зарари борми?

Ҳар икки усулнинг асосий камчиликларидан бири уларни олиб ташлаганингиздан кейин табиий тирноғингиз носоғлом кўриниш касб этади. Амалиёт хато бажарилганда эса тирноқ ингичкалашиб, нотўғри ўсиши ҳам мумкин. Шунингдек, мутахасисилар сунъий тирноқларни ёпиштира туриб, табиийсини кислороддан маҳрум қилишимиз мумкинли ҳақида огоҳлантиришаяпти. Сўнгги пайтларда эса баъзи шифокорлар сунъий тирноқ ўстиришга муккасидан кетган хонимлар ўртасида қўл соҳасида онкологик ўсимталар кўп учраётганлигини ҳам таъкидлашмоқда. Яхшиси, мутахассисингиз ишининг устаси бўлсин. Шунда муаммолардан ҳимояланасиз.

Чекловлар борми?

Аллергия, ҳомиладорлик, қандли диабет, астма, замбуруғ, герпес ёки гормонал ўзгаришларда бу амалиётни ўтказиш мумкин эмас. Агар антибиотикли муолажа олаётган бўсангиз, улатган тирноқларнгиз муддатидан аввал тушиб кетишига тайёр туринг.

САОДАТ таёрлади. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка