Муҳаббат бу...

 
121Бир пайтлари умуман бир-бирини танимаган, бу дунёда борлигидан бехабар яшаган икки инсон кун келиб, бир-бирисиз ҳаётни тасаввур қилолмайди. Севги деганлари шуми? Изҳори дил битилган хабарлар, тинимсиз қўнғироқлар ёки «жонимни ҳам аямайман», дея туҳфа этилгувчи қимматбаҳо совғаларми?.. Бугун саҳифамиз иштирокчилари ўзлари гувоҳ бўлган муҳаббат қиссалари мисолида саволга жавоб излашади...…

 “...мукаммалликка интилиш!”

Ортиқали ҚОЗОҚОВ, Ўзбекистон халқ рассоми, санъат арбоби:

ORTIQALI— Мактабда ўқиб юрган кезларимдаёқ расм чизишни хуш кўрардим. Бахтиёр исмли дўстим кутилмаганда менга бир қизнинг оқ-қора суратини берди, «Шуни чизиб бер», дея. Кейин қизнинг суратини чиздим. Аммо расм дўстимга ёқмади. «Мен буни мактабдаги «Аълочилар бурчаги»дан ўғирлаб келганман. Эртага бошқа расмини излайман. Сен унинг кўзларини ўхшатолмабсан», деган. Кейин яна, яна суратини чизганман. Бироқ бирортасидан Бахтиёрнинг кўнгли тўлмаганди. Охири ўзи сурат чизишни ўрганиб, ниятига етди. Дўстим у қизга ҳеч қачон дилидагиларни айтмаган. Қиз турмушга чиқди, Бахтиёр эса жуда кеч уйланди. Тақдир экан, ёш оламдан ўтди. Бу дунёнинг ишларини кўрингки, бугун уларнинг фарзандлари севишиб оила қуришган. Бахтли яшашаяпти.

 “...Севгидан сабоқ бериш”

Дилниёз ҒАФФОРОВ, «ЭлДиДо» гуруҳи хо

DILNIYOZ

нандаси:

— Ота-онамнинг бир-бирига бўлган муҳаббатига ҳавасим келади.
 Муносабатлари жуда самимий, севги романтикаси уларни ҳануз тарк этмаган.
 Оила қуришганига шу йил йигирма тўққиз йил тўлди. Улар доим муаммоларни дилхираликка йўл қўймай, бирга ҳал этишади. Севгининг умрини тажриба ва ишонч узайтиради. Мен ҳам улар сингари севиб, оила қуришни ният қилганман.

BOTIR Q“...Мўжизага ишониш”

Ботир ҚОДИРОВ, хонанда:

— Болалигимдан бир оила ҳақида эшитиб, улғайганман. Бобо билан момо ёшликдан бир-бирига кўнгил қўйишган. Йигит ювошгина бўлиб, ҳатто онасига «Шу қизда кўнглим бор, унга уйланаман», дея айта олмаган экан. Қиз эса онасини йигитнинг уйига жўнатиб, тўйларига сабабчи бўлган. Тақдирни қарангки, улар йиллар давомида фарзанд кўришмаган. Ўшанда кўплар икки томонга ҳам ажрашишни маслаҳат беришган. Ҳар кун дард чекиб йиғлайдиган аёлига эр «Бир пайтлари сен севгимиз учун курашгандинг. Энди навбат меники», дея фарзанд асраб олишга қарор қилибди. Бола асраб олишгач, орадан бир йил ўтиб, Худо уларни сийлабди. Ва кетма-кет тўрт фарзандли бўлишибди. Мен уларнинг ҳаётлари ҳақида эшитиб, жуда таъсирланганман.

 
QODIR MOMINOV“...чексиз меҳр улашиш демакдир!”

Қодир МЎМИНОВ, балетмейстер, Ўзбекистон халқ артисти:

— Ота-онам ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида турмуш қуришган. Ўшанда онам ўн беш ёшда бўлган экан. Отам раҳматли ўзбек радиоси асосчиларидан бири. У киши онамни бир кўришдаёқ севиб қолган. Бирга ишлашган. Олтмиш йил умргузаронлик қилишди. Ўн икки фарзандни вояга етказишди. Уруш йиллари турмуш ташвишларини бирга бошдан кечиришган. Биласизми, мақтанишмас-у, аммо отам онамга бирор марта ҳақоратли сўз айтмаган. Биз болаларга сира қўл кўтармаган. Бу ҳам уларнинг муҳаббати кучлилигидан! Отам волидамизга жуда эътиборли бўлган. Кийган кийимларигача. Яна бирор жойга бирбирисиз боришмаган. Шунинг учун ҳам қўша қаришган-да!

DOSTON“...рашкни енга билиш”

Достон УБАЙДУЛЛАЕВ, хонанда:

— Бир киши ҳақида эшитганман. Ёшлигида бир қизни қаттиқ яхши кўрган. Аммо севгисини ҳеч қачон ошкор этмаган. Қиз қўшни қишлоққа келин бўлибди. Йигит уйланиб, болачақа орттиради. Биринчи муҳаббатининг қўшниси билан дўстлашиб олади-да, йилда бир марта унинг уйига меҳмонга боради. То умрининг охиригача ўша аёлнинг қўшнисиникига бориб, девор оша уни бир кўриб келади. Бу воқеани чолнинг аёли гапириб берган. У киши заррача араз билан эсламаган ўтмишни. «Чолимнинг ана шундай кўнгли бор эди. Бора-бора бу одати менинг рашкимни эмас, ҳурматимни, меҳримни уйғотган», деган. Ҳақиқатан, тоза қалб, соф туйғулар муҳаббатнинг сўнишига йўл қўймайди.

 

“...доимо соғиниш”MEXRIDDIN RAXMATOV

Меҳриддин РАҲМАТОВ, актёр:

— Севги бўлмаганда, бошқа туйғуларни ҳам ҳис қила олмасдик… Анча йиллар олдин пойтахтга мактабдаги устозларимдан бири меҳмон бўлиб келди. Кун бўйи шаҳар айланди-ю, эртасига «кетаман»га тушиб қолди. Аввалига «Болаларни соғиндим», деди. Кейин эса «Кампирим қаттиқ шамол турса ҳам қўрқадиганлардан», деди. У кишининг оиласи бағрига қаттиқ талпинаётгани, умр йўлдошини чин кўнгилдан соғинаётганини кўриб, ҳайрон бўлдим. Инсон ўзи кексайса ҳам, туйғулари қаримас экан-да!

POLAT“...биргаликда курашиш!”

Пўлат ЖУМАНИЁЗОВ, уролог-шифокор:

— Ота-онам узоқ йиллар севишиб оила қуришган. Айтишларича, аввалига икки томон ҳам турмушларига қарши бўлган экан. Аммо муҳаббат устун келган. Йиллар ўтиб, отам оёқларидан жароҳат олиб, 2 йил тўшакка михланиб қолган. Кейин кетма-кет жарроҳлик сто­лига ётишга мажбур бўлди. Онам эса доим елкама-елка туриб, у кишини қўллаган. Рўзғор, болалар ташвиши ўз йўлига… Онамнинг отам­га умид бағишлаб, уларнинг атрофида парвона бўлганлиги, энг оғир вазиятларда у кишини суягани мени муҳаббат борлигига ишонтирган. Чунки севган инсон барча қийинчиликларга чидайди, кучли бўлади, менимча.

 Шоира ШАГИАХМЕДОВА тайёрлади.

 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка