Cўнгги урфдаги либослар билан танишамиз!

Хазонрезаслда кайфиятимизда бесабаб тушкунлик ҳамда ҳорғинлик ҳукмрон бўлиб қолади. Биз — аёллар эса дўкон айланиб, ҳали дугоналаримиз тушида ҳам кўрмаган либос сотиб олиш билан ҳам ўзимизни хурсанд қила оламиз. Бу севимли машғулотга ортиқча маблағ ҳамда вақт сарфламаслик учун мавсумда урфга кирадиган либослар ҳақида маълумот билиш фақатгина фойда бўлади. Хўш, 2014 йилнинг кузида қандай либослар урфда?

Модельер-дизайнер: Дилноза МАҚСУДОВА.

Стилист: Лайлибону Жўраева.

Фотомоделлар: Саодат Хонбобоева ва Мадина Рашидова.

1Ранглар уйғунлиги

Айтиш керакки, 2014 йилнинг куз-қиш мавсумида ХХ асрнинг 60 йилларидаги бичимлар яна урфга киради. Айниқса, дизайнерлар ўз тўпламларида шу кунгача ўзаро номутаносиб саналган қора-сариқ, кўк-сариқ каби рангларни уйғунлаштирганликлари мавсумнинг ҳақиқий янгилига айланди, дейиш мумкин. Мода оламини мунтазам кузатиб борадиган аёллар бу йилги кузда камалакнинг барча рангларида товланувчи либосларни кийиш мумкинлигини яхши билишади. Уларга қўшимча равишда маржон ва турли мунчоқлар билан безатилган ёқалардан фойдаланиш ҳам ўринли.

 

Классик услубдаги либослар3

Тўқ кўк ранг доим ўзига ишонган, мустақил аёлларнинг эътиборида бўлган. 2014 йилги куз-қиш мавсуми ранглари орасида ҳам тўқ кўк ранг доимгидек дизайнерлар тўпламларидан муносиб жой эгаллади. Айниқса, ишбилармон аёл образини яратишда бундай рангли либоснинг аҳамияти беқиёс. Бу рангдаги кўйлакни сариқ ва қора аксессуарлар билан бойитиш мумкин. Агар либос мунчоқлар билан безатилган бўлса, аксесуарлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.

 

2Қора+сариқ+қизил=учтаси бирда!

Кундалик либосларингиз орасида қора шим, сариқ кофта ва қизил сумка бўлса, «Омадим келиди!» деяверинг! Мавсумда бир-бирига уйғун келмайдиган ранглардан ажойиб композициялар яратиш мумкин. Бундай усулда танланган кийимларга салқин об-ҳавода қора пиджак ва қаймоқранг қайиқ шаклидаги туфлини мослаштириб кияса ҳам бўлади.

 

Қизил ва қора4

Куч қудрат, эҳтирос ва ёрқин ғалабалар ранги қизил ҳам кузги тўпламидан муносиб ўрин эгаллади. Бундай кўйлакка қора рангдаги тақинчоқлар ва аксессуарларни тўғри танлаш билан янада жозибали кўринишга эга бўласиз. Агар кўйлакда бошқа ранглар ҳам мавжуд бўлса, сумка ва пойабзални айнан ўша рангга мослаган маъқул.

5Ишлайдиган аёллар учун

Иш ва офис учун турли бичимдаги кўйлаклар шунчалик кўпки, уларни танлашда давомида бошингиз айланиши ҳеч гап эмас. Туника, сарафан, футляр каби бичимдаги кўйлаклар... Муҳими, қомат ва дидга мосини танлаб олишдир. Сизга қовоқ рангли узунлиги тиззадан бўлган бежирим кўйлак ва енги тирсакдан бирозгина узунроқ оқ-қора йўл-йўл пиждакни тавсия этишимиз мумкин. Бундай образга кўк ёки ҳаворанг сумка «узукка кўз қўйгандек» ярашади.

Футляр кўйлаклар

Кечки тадбирлар учун айни муддао саналган бундай кўйлаклар 60 йиллар Одри Хепберн кийиниш услубида, яъни бел қисми торайтирилган бўлиб, сарвқомат санамларни янада латофатли ва сирли кўрсатади. Ёқа ва енгдаги оқ тўрлар эса контраст ҳосил қилган. Бундай образга қора рангли ўртача баландликдаги пойабзал ва оқ ёки қаймоқранг клач билан тугал кўриниш бериш мумкин. Аксессуар сифатида маржонли зираклар ҳам жуда ўринли.

 

Кузда баҳор кайфияти6

2014 йилнинг кузи мода оламида ҳорғин ва хира рангларни четлаштириш мавсуми бўлади дейиш мумкин. Қуйидаги оқ-қора шахмат кўйлакка сочиб чиқилган турли гуллар ҳам уни кийган аёл кайфиятига ўзгача таъсир кўрсатади. Оқ пиджак ва пушти сумка билан ундан латофатли образ яратиш мумкин.

 

7Оқ ранг доим урфда

Оқ кўйлак ҳар бир аёл жавонида бўлиши лозим кийимлар сирасига киради. Уни ишга, ўқишга, турли расмий кечалар ҳамда сайрга ҳам кийиш мумкин. Уларни қора ва қизил рангдаги камар, клач ва тақинчоқлар билан бойитиш мумкин.

 

Яна бир гап: бетакрор ва жозибали кўриниш учун ҳар ҳафта янги кўйлак харид қилиш шарт эмас! Шунчаки гардеробдаги бор либосларни дид билан кийишнинг ўзи ҳам катта маҳорат!

Саодат ОЧИЛОВА тайёрлади.


Шархлар   

 
+10 #1 Akmal 2014-09-18 10:52
Bu kiyimlarni qaysi manqurt er kiyitadi o'zbegim ayollariga ekan-a?buni bilmislami sugdiyonachila- a?Bu eskicha sarqit fikrlash emas. Gapni qaren xar bir xonadonda javonida oq ko'yle bo'lishi keremush ?bu nima degani nagli kamsitishmasmi? Oq ko'ylela asosan juda qimmat bo'ladi bunga sharoiti yo'lachi?Yana kamiga 1 qarich tizzadan tepada turibdi internettan sal yanayam teparogi topilmadimi rasmmi-a?Yana bir qarichi-a?Aslid a siz sugdiyonachilag a uxshaganla buzvotti milliy madaniyatimizan i deb uyliman... .
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка