Севги ёш танламайдими?

nargizСаволга «ҳа» ёки «йўқ» дея жавоб бериш бир қарашда осон. Саҳифамиз иштирокчилари эса ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, мавзу юзасидан фикр юритишади. Хулоса қилиш эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола…

«Йўқ, бизда фарқ сезилмайди...»

НАРГИЗ, хонанда: — Турмушга чиққанимга тўрт йил бўлди. Эрим мендан кичик. Лекин шу вақтгача ёшимиздаги фарқни сезмадим. Балки бу бир-биримизни қаттиқ севганимиздандир. Турмуш ўртоғим ҳуқуқшунос. Дунёқараши кенг, илмли. Оиланинг тинчлиги, муҳаббатнинг мустаҳкамлиги ёшга боғлиқ эмас экан. Эр-хотин бир-бирини тушунса, бас. Баъзида танишларим ҳазиллашиб, «Эрингни қаритиб юборибсан», дейишади. Мен эса кулиб, «Ўзимга мослаб олдим-да», дейман. Аслида кўринишимизда тафовут сезилмайди. Баъзида ҳужжат ишлари билан туғилган санамизга кўзим тушмаса, ёшдаги фарқ хаёлимга ҳам келмайди. Хизматлар, концертлар туфайли гоҳида уйга кечроқ келаман, айрим пайтлар вақтида овқат тайёрлаб беролмайман. Буларнинг барчасига кўникиб яшаяпти ва ҳеч қачон шикоят қилмайди. Бу ёш сабаб эмас, мени ва орзуларимни қаттиқ ҳурмат қилганидан.

«Аёл севиб-севилмаса, тез қарийди»

zuxrasoliyevaЗуҳра СОЛИЕВА, актриса: — Муҳаббат ёш танламайди. Чунки инсоннинг кўнгли қаримайди. Фақат онгимиз ўсар экан. Севги ҳар кимга турли ёшда ва турли ҳолатларда насиб этади. Айримлар севги бобида кўпроқ юрак амрига бўйсинади. Бу нотўғри. Фақат кўнгилга эмас, ақл сўзига ҳам қулоқ солиш керак. Шунда ҳаётнинг паст-баландликларида камроқ қоқиламиз. Яна биласизми, аёл киши севиб-севилмаса тез қарийди.

«Албатта!»

ФЕРУЗАБОНУ, радиобошловчи: — Йигирма беш ёки ўттиз ёшда айтиш мумкин, муҳаббат ёш танламайди, деб. Аммо ўттиздан ошгач, инсоннинг қарашлари ҳар томонлама ўзгаради. Авваллари кўпроқ юрак амри билан қарорлар қабул қилган бўлсак, ўттиздан кейин ақл билан иш тута бошлаймиз. Айни пайтда мен муҳаббат ёш танлайди, деб ўйлайман. Аёлларда биологик  ва ақлий ривожланиш эркаклар қараганда бир қадам олдинда. Биз уларга яхшироқ йўлбошчи бўлишимиз мумкин. Лекин хотин сифатида эмас. Шундай сатрлар бор: «Бир бош паст турасиз эркак ёнида мағрур бошларини эгдирмоқ учун». Ана шу мағрур бошларнинг эгилиши қадар аёлнинг ёши ҳам кичик бўлиши керак, деб ўйлайман.

«Мен учун аҳамияти йўқ!»

НИГОРА, хонанда: — Бу саволга аниқ ва тўлиқ жавоб берадиган даражада тажрибага эга эмасман. Лекин озми-кўпми дугоналарим ва опаларимнинг оилаларидан кўрганларимни мисол тариқасида айтишим мумкин. Севги ёш танламайди. Сабаби, жудаям кўп оилаларни кўрганман. Эр-хотиннинг ёши тенг ёки эри хотинидан кичик. Ва улар учун бу муҳим эмас. Ота-онам тенгдош. Бир-бирини жуда яхши тушунишади, ҳазиллашиб гаплашишади, тортишишлар ҳам бўлади. Мен ҳам шундай ҳаётни орзу қиламан. Асл муҳаббатни ҳис қилиш учун эркак киши аёлидан катта бўлиши шарт эмас, деб ҳисоблайман. Агар ёши кичик йигит мени бахтли қилишига ишонтира олса, унга турмушга чиққан бўлардим. Албатта, 10 ёш кичикка эмас, бир-икки ёшли фарқни назарда тутаяпман.

«Рақамлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди»

zarinaaxmedovaЗарина АҲМЕДОВА, раққоса: —  Турмуш ўртоғим мендан бир неча ёш кичкина. Учрашиб юрганимизда ҳам, тўйдан сўнг ҳам ёшимиздаги тафовут сезилмаган. Рақамлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ахир туйғулар ёш танламайди.

«Эр хотиндан катта бўлиши шарт!»

Гулнора АҲМАДЖОНОВА, уй бекаси: — Турмуш ўртоғим мендан 12 ёш катта. Ёшимиздаги катта фарқ бизнинг фақат ва фақат бахтли турмушимизни таъминлайди. Характеримиз, дунёқарашимиз ҳам мос. Балки бу мучалимизнинг бирлигидандир. Гапимиз ҳам ҳар доим битта жойдан чиқади. Баъзи пайтларда «Ёш боласан-да, ҳали кўп нарсага тушунмайсан», деб койиб турадилар-у, аммо кўп нарсани мен билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширади. Охирги қарорни эса ўзи қабул қилади. Ва бу тўғри. Эркак киши доим бош бўлса, оила мустаҳкам бўлади.

 «Оила тинчлиги ёшга боғлиқ»

Исмини ошкор этишни истамаган иштирокчи: — Ёшим ўттизда. Турмуш ўртоғим эса йигирма уч ёш. Севишиб турмуш қурдик. Ота-онам ўзимдан кичик йигитга турмушга чиқишимни исташмаганди. Аммо мен қароримда қатъий туриб олдим. Энди эса уларнинг гапига кирмаганим учун афсусланаман. Эрим масъулиятни умуман ҳис қилмайди. Іар доим ундан катта эканлигимни юзимга солади. Ёш болалардек фикрлаб, турли жанжалларни ўйлаб топади. Турмуш қурганимизга олти ой бўлди, аммо шу муддат ичида бир неча бор ота уйимга кетиб қолдим. Яна туғилажак фарзандимиз учун эримнинг олдига қайтиб келишга мажбур бўламан. Мен барча муаммонинг сабаби ёшимиздаги тавофут деб ўйлайман. Чунки бир-биримизни умуман тушунмаймиз, тушунишга ҳаракат ҳам қилмаймиз.

Қундузхон АБДУЛЛАЕВА тайёрлади.

 

 


Шархлар   

 
0 #1 Maya 2014-10-07 00:26
;-) sevgi yosh tanlamasligi rost lekin erkak kishi albatta katta bo'lishi kerak deb o'yliyman! :-*
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка