АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ МУМКИНМИ?

01112012ser006—    Болаларимнинг отаси 3 ойдан бери алимент тўламайди. Суд ижрочиларга шикоят қилишинг керак, дейишяпти. Шундай қилган тақдиримда ўтган ойлар учун тўланмаган алимент суммасини талаб қилишим мумкинми?

Шахноза Акромова, Олмариқ шаҳри

—    Ушбу вазиятда алимент тўлови нима сабабдан амалга оширилмаётганини аниқлаштириш лозим. Бунинг учун эса суд ижро бўлимига мурожаат қиласиз. Агар алимент тўлови фарзандларингиз отасининг айби билан тўланмаётган бўлса, тегишли чора кўриш ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят  аризасини келтиришга ҳақлисиз.

ОТА ФАРЗАНДЛАРИДАН ВОЗ КЕЧА ОЛАДИМИ?

—    Поччам оиласини кўчага ҳайдаб, болаларига оталик қилишни истамаслиги ва оталик ҳуқуқидан маҳрум этишларига қарши эмаслиги ҳақида ёзма розилик берди. Айтинг-чи, ушбу ҳужжат оталикдан маҳрум қилиш учун асос бўла оладими?

Наргиза Асомова, Оҳангарон шаҳри

—    Юзага келган вазият бўйича туман фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин. Суд вазиятни ва келтирилган важларни ўрганиб, низо бўйича қонуний тўхтамга келади. Поччангиз томонидан имзоланган тилхат оталикдан маҳрум этиш учун асос бўлиш ёки бўлмаслигини ҳам суд ҳал қилади.

“ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМНИ ТИКЛАМОҚЧИМАН...”

—    Эрим билан шаърий никоҳимиз бор. Қайнонам уй-жойни қизлари ва бизга бўлиб берганида, оиламизга бир хона ажратилган холос. Уч нафар фарзандимни бўйи етиб қолди. Бир хонада ётиб-туриш ноқулай. Уй масаласида гап чиқса, қонуний никоҳинг йўқ, бу ҳовлида ҳаққингни талаб қилма, дейишади. Эрим билан никоҳимизни расмийлаштирсак, уй-жой масаласида тенг ҳуқуқли ҳисобланаманми?

Омина Мирзаева, Сирдарё вилояти

—    Никоҳингизни қонуний расмийлаштириш уй-жой низоси сизни фойдангизга ҳал этилишига сабаб бщлмайди. Аммо никоҳни қонунан расмийлаштириш зарур. Уй-жой мулкдори қайнонангиз бўлгани боис, у тасарруфидаги ҳовлини ўз хоҳишига кўра тақсимлаш ҳуқуқига эга. Сизда эса фақат шу уй-жойдан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд (Уй-жой кодексининг 32-моддаси).  

“ШИФОКОРЛАРДАН НОРОЗИМАН!”

—    Тақдир тақозоси билан фарзандим ОИТСга чалинган. Гоҳида оддий тиббий ёрдам зарурияти билан поликлиникаларга мурожаат қилишга тўғри келади. Аммо шифокорлар боламнинг касалини билиб, қўпол муомала қилишади. Болагинам эса «Ойи, ОИТСсан деб гапираверишади, нега мен шундайман» деганча юрагимни тилкалайди. Гиппократ қасамини ичган шифокорлар барча беморларга тенг муносабатда бўлиши керакмасмиди? Адолат қани?

Исмини сир тутган муштарий

—    Бу ҳолатда шифокорлар хатти-ҳаракати нотўғри! Фарзандингиз қандай хасталикка чалинганидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси сифатида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Хасталиги боис тиббий ёрдам олишда чекловлар ўрнатилмаган. 

ФАРЗАНД АСРАБ ОЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА?

—    11 йилдан бери бефарзандмиз. Яқинда бола асраб олиш учун тегишли жойга мурожаат қилдик. Ёшига тўлмаган чақалоқ олишни истагандик. Аммо гўдаклар берилмайди, сизга маъқул келган бола бир ёшга тўлгачгина олишингиз мумкин, дейишди. Чиндан ҳам шундайми?

Насиба Алиева, Тошкент вилояти

Саволга Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш бўлими бошлиғи Ҳуринисо Калбаева аниқлик киритади:

—    Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддаси, Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги Низомга асосан 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар фарзандликка   олиниши мумкин. Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан фарзандликка олувчилар (олувчи) яшаш шароитлари ва шахси ҳар томонлама ўрганилиб, далолатнома тузилади ҳамда ушбу фуқароларга  болани фарзандликка бериш мумкин, деган хулоса берилади. Шундан сўнг фарзандликка олувчиларга  Болалар уйига (3 ёшгача бўлган болани олиш учун) ёки Меҳрибонлик уйига (4 ёшдан катта бўлган  бола олиш учун) йўлланма берилади.  Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, ташлаб кетилган болаларни бир йилгача фарзандликка бериш тавсия этилмайди, сабаби, ушбу муддатда ота-оналар суд орқали ота-оналик ҳуқуқини тиклаши ёки фарзандларини болалар муассасасидан олиши мумкин. Агарда боладан нотариал тартибда воз кечилган бўлса, маълум муддат кутмасдан уни фарзандликка бериш мумкин. Болани фарзандликка бериш бола яшаётган ҳудуддаги туман, шаҳар судида амалга оширилади.

ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН КРЕДИТГА УЙ БЕРИЛИШИ

Бугун  ушбу мавзу юзасидан турли саволлар юзага келаётгани рост. Муштарийларни қизиқтирган ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши юрист-консульти Илҳомжон Баҳромжоновга юзландик.

«ЁШ ОИЛА» МАҚОМИГА НЕЧА ЁШЛИЛАР КИРИТИЛГАН?

—    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 250-сон қарорига асосан, ёш оила деганда рўйхатдан ўтказилган никоҳга биринчи марта кирган, «Камолот» уйларидан квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 дан ошмайдиган эр-хотинлар тушунилади.

ВАҚТИНЧАЛИК ПРОПИСКА БИЛАН ОЛСА БЎЛАДИМИ?

—    Пойтахтда вақтинчалик прописка билан меҳнат фаолиятига эга ёш оилалар ҳам бор. Улар уй-жой учун кредит олишлари мумкинми?

—    Қарор низомига асосан, ёш оилани ҳисобга қўйиш учун эр-хотиндан бири доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича «Камолот» ЁИҳ ҳудудий ёки маҳаллий Кенгашига ҳужжатлар тақдим этади. Бундан келиб чиқадики, пойхатда ишлаш учун вақтинчалик пропискага қўйилган ёш оилалар доимий прописка қилинган ҳудуддан кредит эвазига уй олишлари мумкин.

 КРЕДИТ НЕЧА ЙИЛГА БЕРИЛАДИ?

—    «Камолот» уйлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан бошланғич тўловсиз 5 йиллик имтиёзли даврга берилади.

 Дилдора Юсуфбекова тайёрлади


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка