«Фарзандингиздан юз ўгирманг!»

Тан оламан: мен сизни яқиндан танимайман. Ташқи кўринишингиз ҳақида тасаввурим йўқлиги майли, ички оламингиз, кўнгил кечинмаларингиз, ҳақиқатларингиз ҳам менга қоронғу. Аммо булар сизга хат ёзмаслигим учун сабаб бўлолмайди...

Мурод! Қорачагина ўқувчим! Илк дарсимдаёқ унга меҳрим тушган. Кўзлари кулиб туради. Аммо қувончдан эмас, қандайдир илтижо бордек. Сиздан эътибор, меҳр кутаётгандек бу жилмайишлари. Бирор саволга жавоб беролмаса, чинакамига уялиб кетади. Синфда мавзу юзасидан болалар баҳслашса, жим кузатиб ўтиради. «Сиз, нима дейсиз?», деб сўрасам, «эй» деб қўлини силтабгина қўя қолади. Бу ҳам мен ўйлагандек унинг бепарволигидан эмас экан. Тортишишни истамайди шунчаки. Яна биласизми, у синфдошлари билан унчалик ҳам яқин эмас. Деярли яқин ўртоғи йўқ. Яна дарсларда камнамо эди. Бир гал одатдагидек йўқламада унинг овозини эшитмаганимдан кейин биринчи партада ўтирадиган йигитдан суриштирдим. Сабабини эшитиб, даҳшатга тушдим. Бу сизнинг кўнглигингизга оғир ботса ҳам, ёзаман.

— Муроднинг онаси вафот этган. Отаси билан яшайди. Устоз, эрталаб чой дамлаб, кийимларини тўғирлаб, мактабга кузатиб қўядиган одам йўқ-да уйида, — деб ёнини ҳам олиб қўйди синфдоши.

Биласизми, шу куни то уйга келгунча йиғладим. Іаёт бунча башафқат? Бечорагина Мурод! Онасиз қандай яшаркан?! Тунлари соғиниб, суратига термилиб йиғласа керак?! Шунинг учун ўз дунёсида яшаркан-да! Ичим ёмон куйган ўшанда...

Шу туфайли уни ўз укамдек кўрардим. Яхши баҳолар қўйишга, мавзуга қизиқтиришга, ҳаммадан кўпроқ унга эътибор беришга интилардим. Бора-бора биз дўстлашиб қолдик. Дарслардан кейин у ёнимга келар, кичик нарсалар ҳақида ҳам тўлқинланиб гапирарди. Мен уни тинглаётганимдан ўзида йўқ хурсанд бўларди.

Бир куни катта танаффусда синфда жанжал чиққан. Танаффусдан кейин менинг дарсим бор эди. Ўқув хонасига кирсам, болалар ниманидир муҳокама қилишаяпти. Уларни тинчлантиргунча анча вақтим кетди. Қарасам, Мурод йўқ! Суриштирсам, янаям даҳшатли гапни айтишди...

— Устоз, Муроднинг онаси ўлмаган экан! У ҳаммамизни алдаган! Дадаси бугун келганди, синф раҳбаримиз билан гаплашиб турганини эшитиб қолдик. У киши «Ўғлимнинг онаси билан ажрашганмиз, тирик», деди. Ёлғончи у!

Болаларга нима деб жавоб қайтаришни билолмай қолдим. Уйга келгач, бир неча марта Муродга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Аммо... журъатим етмади. Кейин у ўқишини ўзгартирди, дадаси бошқа мактабга олиб ўтди. Орадан бир ойлар ўтиб, ўзи қўнғироқ қилиб қолди. Ва биз учрашдик. Ўшанда у ҳамма гапни айтиб берди. Тўғриси, ҳақиқатни эшитиб, янаям даҳшатга тушдим.

Биласизми, бу дунёда кўра олмайдиган инсонларимизни ширин хотиралар билан эслаймиз! Биринчи муҳаббатимиз ёдга тушганда ҳам кўнглимизда ёшлик шуурини ҳис қиламиз. Кимнидир қаттиқ соғинсак, қўнғироқ қиламиз, кўришамиз, иложи бўлмаса, суратларига қараб овунамиз!

Аммо жондек яқинимизни кўргимиз келса-ю, соғинч ҳам алам қилса-чи?

Муродда ана шундай. Уни ташлаб кетган, судда қонунан воз кечган бўлсангиз-да, ўттиздан ошиб, бахтимни топдим, дея бахтларингиздан юз ўгирсангиз-да, у сизни ич-ичидан яхши кўради. Ахир онасисиз! Биласизми, унинг одамлардан кўнгли қолган, атрофдагиларга шубҳа билан қарайди, хато қилишдан жуда қўрқади (ҳатто, дафтарига хато ёзиб қўйса, устидан бўяб ташлаб, қайта ёзади). Соғинч эмас, уни алам қийнайди кўпроқ.

Мен сизни қоралаш, айблашдан йироқман. Хато ҳам, ҳаёт ҳам, бола (гарчи уни ташлаб кетган бўлсангиз-да) ҳам сизники! Лекин сизнинг бу хатонгизни бошқа ҳеч бир аёл, она такрорламаслигини истардим... Дунёда ҳеч бир она ҳавас деб, боласидан кечмаслигини хоҳлардим... 

Нотаниш АЁЛ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка