«МЕНИНГ ЁРИМ АЙҒОҚЧИ...»

Сарлавҳани ўқиб ажабланманг. Шунақасиям бўларкан. Пешанада борини кўраркан-да, одам. Йўқ, нолийдиган одатим йўқ. Аммо борини айтиш ҳам керак-ку? Фақат бу гап орамизда қолсин, мабодо, айғоқчилик қиладиган одатингиз йўқми?

Ўзи қўй оғзидан чўп олмайдиган йигитман (ростданам, қўй чайнаб ташлаган чўпни бошимга ураманми?) Іар қадамимни билиб босаман. Айниқса аёллар масаласида... Лекин бу хотин деган дарди бедаво менга ишонмади, ишонмади-да! Нуқул ортимдан кузатгани-кузатган.

Тунов куни денг, мени синаб кўриш учун телефонимга яширин рақамдан қўнғироқ қилди. Телефонни рўмолчага ўраволганми, овози бошқачароқ. Салом берди, алик олдим, савол берди, жавоб бердим. Учрашувга таклиф қилди.... Йўқ деёлмадим.

«Сизни ҳар куни автобусда кўраман, гапиришга юрагим бетламайди, бугун сиз билан кўришмасам, ёрилиб ўламан» деб турса, қайси номард йўқ деркан? Масалан, бировнинг қизи мени деб ёрилиб ўлишини истамайман-ку.

Айтилган жойга бир даста гул кўтариб борсам, қўлини белига тираб, хотиним турибди. «Қўлга тушдингиз-ку!» деб, бир ҳафта қонимни ичди. «Вей хотин, телефонда бегона эмас, сен билан гаплашиганимни билдим-да» десам ҳам, кўнмаса, нима қилай?

Орадан бир ойча вақт ўтиб, яна худди ўшандай «адашган қўнғироқ». Бу гал алданадиган аҳмоқ йўқ. «Вей хотин, мени лаққа тушираман, деб ўйлама. Сен ўйлаганлардан эмасман», деб роса сўкиб бердим. Бу гал ҳам хотинимнинг ҳийласимикан, деб ўйладим-да! Іалиги нотаниш қиз эса қўнғироқ қилгани-қилган. «Мен сизнинг хотинингиз эмас, алдасам, эбола вирусига чалинай», «Ягуар-420» автомобили уриб кетсин», «Эйфель минорасидан йиқилиб ўлай», деб роса қасамлар ичса ҳам, ишонмадим.

Бир куни ишхонадан чиқаётсам, битта кетворган қиз йўлимни тўсса бўладими? «Хотингиз эмаслигимга энди ишондингизми?» деб қош қоққанидан кейин... айтинг, нима қилай? Яшанг, мен ҳам дарров кинога таклиф қилдим. «Эр бермоқ — жон бермоқ»қа! Лекин бу гал ҳам, нақ чиптачининг ёнида қўлга тушдим. Қарасам, хотиним яна белига қўлини тираб турибди.

— Уйга юринг, ўзим сизга кўрсатаман, «жон бермоқ» қанақа бўлишини...

Онаси хотиним туғилмасидан аввал жосуслар тўғрисидаги фильмларга бошқоронғу бўлган бўлса, менда нима гуноҳ? Шу-шу, бегона аёл, ҳатто кўча-кўйда кулиб қараса, орқа-олдимга қарамасдан қочадиган бўлдим. Аёл киши адашиб телефонимга тушиб қоладиган бўлса, уч кун сим-картани суғуриб ташлайман. Іатто, кечаси тушимга бегона аёл кирмасин, деб ухлашга ҳам қўрқиб қолдим.

Куни кеча уйга келсам, уйда бир жонон ўтирибди. Кўзимни аранг опқочдим. Аниқ биламан, хотинимнинг навбатдаги найранги бу.

— Іозироқ, кетинг, мени ким деб ўйлаяпсиз? Мен хотинига ўта садоқатли эркакман, — дедим овозимни атай баландлатиб. Сиз-ку, сиз, ҳатто Жесика Алба келсаям, қувиб солардим, — дедим ёлғон эканини ич-ичимдан сезиб турсам ҳам.

— Дадаси мени танимадингизми? —деса бўладими ҳалиги жонон. — Боя гўзаллик салонидан чиқдим. Сочимни сариққа, қошимни қорага, юзимни қизилга, кўзимни кўкка бўядим.

— Кўзбўямачилигингизни ўз уйингизга бориб қилинг, — дедим ғазабим қайнаб. — Биламан, сизни хотиним юборган. Лекин бу гал унинг қармоғига илинадиган аҳмоқ йўқ.

...Хуллас, хотиним ўзининг кимлигини исботлагунча иккимизнинг ҳам бўларимиз бўлди. Айб ўзида. Нима қилай, юрак олдириб қўйганман-да...

Нима бўлгандаям, хотининг айғоқчи бўлса, ҳаловатинг йўқолар экан.

         Яхши ЭР

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка