Экзема насл сурадими?

543 400x267Олти ойлик фарзандимнинг юзига тошмалар тоша бошлади, шифокорга мурожаат қилганимда экзема эканлиги маълум бўлди. Болалардаги экзема ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Уй шароитида уни даволаш мумкинми?

Дилфуза Тошева, Наманган вилояти.

Муштарийимизнинг саволига дермотолог шифокор Нодира Акромова жавоб беради.     

Экзема қандай касаллик?

Кўпчилигимиз “экзема” номи билан танийдиган ушбу тошмали хасталик тиббиёт тилида “атопик дерматит” деб юритилади.  Бу хасталик одатда бола икки ёшга тўлгунига қадар намоён бўлади ва 15-20 фоиз болалар ундан азият чекадилар. Гўдакларда учрайдиган экзема аслида аллергик хасталик бўлиб, уни касалхонадан, катталар ўпганида ёки кўчадан юқтириб олиш мумкин эмас.

Гўдак нима учун экземага чалинади?

Хасталикнинг асосий омилини ота-онадан, тўғрироғи, наслдан излаш керак. Баъзида ота-оналар фарзандига нафақат ноёб қобилиятини, балки ўзлари истамаган ҳолда экзема хасталигига мойилликни ҳам мерос қилиб қолдиради. Агар улардан бири аллергиянинг турли кўринишлари ёки бронхиал астма билан оғриган бўлса, болада ҳам атопик дерматитга мойиллик пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари  гўдакни  нотўғри овқатлантириш ёки қўшимча сунъий озуқалар ҳам нозик терида тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айнан шунинг учун шифокорлар болани кўкрак сути билан озиқлантиришни тавсия этишади. Агар она турли сабабларга кўра фарзандини эмизолмаса, махсус сигир сути оқсилидан ҳоли бўлган гипоаллерген озуқалардан фойдаланиш лозим. Бундан ташқари бўлажак она ҳомиладорлик даврида шоколад, қулупнай, цитрус мевалар, балиқ, асал каби маҳсулотларни кўп миқдорда тановул қилиши  кейинчалик кичкинтойнинг аллергияга, хусусан, экземага мойиллигини ортади. Каттароқ ёшдаги болаларда кимёвий маиший воситалар, егуликка ранг берувчи қўшимчалар, гул чанги ҳам атопик дерматитни келтириб чиқаради.

Атапик дерматитнинг белгилари

Болалар экземаси одатда гўдак ҳаётининг биринчи ойларидан бошлаб турли кўринишларда намоён бўла бошлайди. Аввалига кичкинтойнинг юз ва пешона қисмида қизил доғлар пайдо бўлади. Сўнг улар бўйин, тирсак, қўл ва оёқларга тарқалувчи сувли пуфакчаларга айланади. Пуфаклар ёрилгач майда ёриқчалар(эрозия) шаклланади ва ярага айланади. Бироз вақт ўтгач тери қуриб, кулранг-сарғиш юза ҳосил бўлади. Агар экзема сурункали тарзда кечаётган бўлса, зарарланган тери дағаллашиб, кўча бошлайди. Кучли қичишиш болага ноқулайлик туғдиради.

Ўзи ўтиб кетайди!  

Экземадан азият чекаётган тери ҳимоя вазифасини тўлиқ бажара олмаганлиги туфайли танага инфекция тушиши осон кечади. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштириб сурункали аллергия ёки астмага  олиб келиши мумкин.  Агар организмга герпес вируси тушса, даволаш узоқ ва мураккаб кечиши, баъзи ҳолларда жуда кўнгилсиз якун топиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзандидаги ушбу хасталикка жиддий эътибор қаратиши зарур.  

Даво чораларичи?  

  • Кичкинтойда юқоридаги белгиларни сезган заҳотингиз болалар дерматологига мурожаат қилинг. Хасталикни даволаш кўп жиҳатдан унинг қайси босқичда аниқланганлигига ҳам боғлиқ.  
  • Биринчи навбатда экземани келтириб чиқарувчи сабабни аниқлаб, уни бартараф этиш даркор. Агар у егулик бўлса, гўдак таомномасидан ушбу қўзғатувчини чиқариб ташланади. 
  • Шифокор тавсиясига кўра терига яллиғланиш ва қичишишга қарши махсус гель ва суртмаларни суртиш лозим.
  • Экземага чалинган гўдакнинг тана ҳароратини доимий назорат қилиш ҳам муҳим. Чунки у зинҳор терламаслиги керак. Танадан тер билан ажралиб чиқувчи тузлар тошмаларни ачиштиради ва гўдак ҳолатини янада оғирлаштиради. Бундай гўдакларни кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилдириш мақсадга мувофиқ.
  • Гўдакка пахтадан тайёрланган, юмшоқ кийим кийдиринг. Жун ва пахмоқ матолар терини қичиштириб, вазиятни янада оғирлаштиради.
  • Чўмилтиришда ҳам кимёвий воситалар, шампунь, совун, геллардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Аммо мойчечак ёки иттиканак дамламаларини қўллаш яллиғланишни бартараф этишга ёрдам беради.
  • Атопик дерматитга чалинган болаларни профилактик эмлаш имкон қадар камайтирилади. Агар хасталик оғир босқичларга ўтган бўлса, эмлаш таъқиқланади.

Саодат Очилова 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка