Аёл киши пул топиши шартми?


6ortiq

Бугун кўпчилик оилаларда аёллар эрига қўшқанот. Бу, албатта, қувонарли! Ахир «рўзғор — ғор». Бир томондан, болалар, уларнинг келажаги учун аёлнинг топгани асқотиши мумкин. Аммо баъзи ўринларда хотиннинг тадбиркорлиги, ташаббускорлиги акс таъсир ҳам кўрсатаяпти. Хўш, саҳифамиз иштирокчилари бу борада қандай фикрда?

«Бунинг ҳеч ёмон томони йўқ!»


Ортиқ ОТАЖОНОВ, Ўзбекистон халқ артисти:
— Оиладаги молиявий масалаларни эру хотин келишиб, муросайи-мадора билан ҳал этгани афзал. Шундагина рўзғорда барака бўлади. Халқимизда бежизга «Кўрпага қараб, оёқ узатиш керак», дейилмайди. Аёл эрининг айни пайтдаги кайфиятига қараб, пулни чиройли қилиб сўраши ва шунга яраша ақл билан сарфлаши керак. Албатта, эркак киши рўзғорнинг асосий харажатларини бўйнига олади. Хотин киши эса бекор қолмай, ўз эҳтиёжлари учун ўзи пул топса, бунинг нимаси ёмон? Айниқса, кексайганда нафақа пули ҳам ортиқчалик қилмайди.

«Рўзғор бутунлигича эркакнинг бўйнида»1zulay

Зулайҳо БОЙХОНОВА, Ўзбекистон халқ артисти: — Рўзғор аталмиш аравани эркак билан тенгма-тенг тортиш аёлнинг иши эмас. Менимча, молиявий жиҳатдан оилани таъминлаш эр кишининг бурчи. Хотинининг нозик елкасига турмушнинг бутун оғир-енгилини ортиб қўйганларни тушунмайман. Балким бунга аёлларнинг ўзи ҳам айбдордир?..

«Шарт эмас!»

Даврон ЭРГАШЕВ, хонанда: — Фикримча, оила таъминоти масъулиятини эр-хотин тенг бўйнига олиши шарт эмас. Уйимизда рўзғорни бут қилиш, оила аъзоларимнинг эҳтиёжи учун маблағ топиш менинг зиммамда. Умуман олганда, аёлнинг қўлига қараб ўтириш жуда хунук ҳолат. Ахир уларнинг вазифаси бизнинг топган-тутганимизни чиройли қилиб дастурхонга қўйиш, болаларга бош-қош бўлиш, хонадонимизни ораста тутиш-ку! Унинг елкасига рўзғор масаласи ҳам юкланса, оила тинчлиги, 

3davron

хотиржамлигига путур етади.

«Айб ҳисобламайман!»4sevinch

Севинч МЎМИНОВА, хонанда: — Турмушда турли вазиятлар бўлади. Вақти келганда, хонадони фаровонлиги учун аёлнинг ишлашини айб, деб ҳисобламайман. Биласиз, бизнинг кам-кўстимиз ҳеч тугамайди. Ўзим эримнинг қўлига қараб қолмаслик, истаган буюмимни ўз пулимга сотиб олишни хоҳлаганим учун ҳам ишлайман. Бундан ташқари, рўзғорга ҳиссамни қўшгим келади. Турмуш ўртоғим ҳам бунга қаршилик қилмайди. Оилада фақат эркак пул топиши керак, аёл эса бола тарбияси билан шуғуллансин, дейишса, аччиғим чиқади. Ахир фарзандни камолга етказишда отанинг ҳам, онанинг ҳам бирдек ўрни бор. 

2abdurashid«Агар эҳтиёж бўлмаса, уйда ўтиргани маъқул»

Абдурашид ЙЎЛДОШЕВ, хонанда: — Оилада эр ва хотиннинг ўзига яраша вазифалари бор. Бирини устунроқ, иккинчисини пастроқ кўрмайман. Агар иккиси ҳам ўз вазифасини астойдил бажарса, ўйлайманки, ҳеч қандай келишмовчилик бўлмайди. Пул масаласида ҳар кимнинг ўз шароити ва имкониятлари мавжуд. Рафиқамнинг ишлашига ҳожат бўлмагани учун, уй ишлари ва фарзандлар тарбияси билан банд.

«Бир ёқадан бош чиқариш лозим»

Нодира АКРОМОВа, дерматолог-шифокор: — Рўзғоримизнинг молиявий фаровонлиги 90 фоиз турмуш ўртоғимнинг зиммасида. Аммо мен ҳам бир чеккада қараб турмайман. Одатда маошимни жамғариб, ўзимизга керак бўлган каттароқ буюм сотиб оламиз. Шу тариқа биргаликда ҳаракат қилиб, ҳаётда озми, кўпми ютуққа эришиб келаяпмиз. Демак, бир ёқадан бош чиқарсак, мақсадларимизни амалга ошира оламиз. Тўғри, ташвишларнинг барини рафиқасининг зиммасига юклаб, тараллабедод қилиб юрадиганларни ҳам учратиш мумкин. Аммо аёл пул топаман деб, қанчалик ўзини ўққа-чўққа урмасин, барибир, оила бошлиғининг топганида барака бўлади. 

«Тежамкор бўлса, бас!»5shuxrat

Шуҳрат УМАРОВ, «Шод» гуруҳи хонандаси: — Аёлим уй бекаси. Топган-тутганимни исроф қилмайди. Болаларим кетма-кет туғилгани учун каттасининг кийимларини шундай ўзгартириб берадики, кичиги кийганида бутунлай бошқа кўйлак сотиб олган бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Мен эса молиявий камчилик бўлмаслиги учун елиб-югураман. Кўз тегмасин, ҳали бирор муаммога дуч келмадик. Менимча, аёл киши пул топиши шарт эмас, уни тўғри сарфлашни билса, бас!

КАМОЛА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка