МЕНИНГ АЁЛИМ – БИЗНЕСМЕН

biznesmenАввалига тор доирада мажлис чақирдик. Мажлисда фақат икки киши – мен ва хотиним қатнашди. Ортиқча расмиятчиликсиз кун тартибидаги масалаларга ўтилди. 

— Оиламиз иқтисодий аҳволини янада юксалтириш муносабати билан йиғилиш қатнашчилари, яъни сизга қуйидаги таклифни билдирмоқчиман. Биринчидан, бугунги кунда оиламизнинг асосий даромад манбаи, яъни сиз оладиган маош ички ва ташқи харажатларимизни қоплашга етмаётгани муносабати билан қўшимча даромад манбалари ҳақида ўйлаб кўрилсин. Бу борада камина, яъни сизнинг турмуш ўртоғингиз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчиман. ҳамма шарт-шароитлар ўрганилган. Бу таклифни шахсан ўзим бир овоздан қўллаб-қувватлайман. Қаршилар, бетарафлар йўқ. Демак, қарор бир овоздан маъқулланди.

Мен “ҳай-ҳай” дегунимча “раис” мажлисни ёпди-қўйди. Мажлисдан кейин анча-мунча тушунтиришлар ҳам фойда бермади. Тортишган билан фойда йўқ. Машина учун жамғарилган пулнинг учдан бирини шарт чўнтакка солди-да, “Отчопар”га жўнади. У ердан мол опкелиб “Чорсу”да сотармиш. Майли, дедим. ҳар қалай, нимагадир интиляпти-ку?

Бир ҳафтадан кейин яна фавқудлодда мажлис чақирдик. Албатта иккимиз.

— ҳафта якунлари бўйича, шуни маълум қиламанки, долларнинг қора бозордаги қиймати кескин ошиб кетиши, транспорт ва озиқ-овқат харажатлари сабабли савдо ҳажмида кескин тушиш юз берди. Бир ҳафта илгари тадбиркорликка йўналтирилган маблағ юқоридаги харажатларни қоплашга кетгани сабаб...

Хуллас, “Отчопар–Чорсу” йўналишидаги савдо маршрути бизга тўғри келмас экан. Бироқ, хотиним енгилишни истамади. Юкни лоақал чегара ортидан олиб келмаса бўлмасмиш. Сармоя учун ҳозирча маблағ бор. Майли машинани бир-икки ой кечроқ минсак минибмиз-да. Очиғи, ўзимнинг  ҳам хотинимнинг ғайратига роса ҳавасим келди. Майли, ҳар қалай ҳаракат қиляпти-ку? Уйим-жойим деб югуряпти-ку!

Яна бир ҳафта ўтди. Бу гал фавқулодда мажлисни ўзим чақирдим. Тадбиркорлик соҳасидаги ишларнинг натижаси ҳақида ҳисобот талаб қилдим.

ҳурматли мажлис қатнашчиларига шуни афсус билан маълум қиламанки, чегара ортидан мамлакатимизга олиб кирилаётган товарлар сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар етишмаслиги сабабли, божхона ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Додлаворишимга озгина қолди. Лекин тишимни тишимга босдим. Хотиним мавжуд вазиятдан чиқиб кетишнинг энг мақбул йўли сифатида тўппа-тўғри самолётга ўтириб,  Истанбулдан мол олиб келишни таклиф қилди. Унинг айтишича, у ерда моллар нисбатан арзон, сифатли ва харидоргир экан. Бироқ энди унинг гапига қулоқ солиб ўтирмадим ва шартта ўзим сўзга чиқдим.

ҳурматли мажлис қатнашчиларига шуни маълум қиламанки, оиламиз иқтисодий фарвонлигини кўзлаган ҳолда, турмуш ўртоғим, яъни Сизнинг тутган йўлингиз мутлақо ўзини оқламаслигини амалда ўз тасдиғини топди. Шу боис,

  биринчидан, оиладаги иқтисодий масалалар, даромад манбаларини назорат қилиш ва моддий муаммоларни ҳал этишни мутлақо ўз зиммамга оламан.

  иккинчидан, тадбикорлик ва тижорат юзасидан кўрилган зарарни бир ой муддат ичида қоплаш турмуш ўртоғим, яъни сизнинг зиммангизга юкланади. Овозга қўйишнинг кераги йўқ. Қаршилар ҳам, бетарафлар ҳам йўқ. Мажлис тамом. Уйқум келяпти.

Хуллас, ҳозирча мен анчагача пиёда юрадиган, хотиним эса тижорат билан шуғулланмайдиган бўлди.

                                               Ишбилармон Эркак


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка