«ОТА – ОНАМ МЕНИ ТУШУНИШМАЙДИ...» ЁҲУД «ТЎНҒИЧ ФАРЗАНД» СИНДРОМИ

sindromiОдатда, оиладаги тўнғич фарзанд ука-сингилларига нисбатан масъулиятли, намунали бўлиши, шу билан бирга баъзан ўзининг «мен»ини унутиши ҳам керак, дейилади. Албатта, бунинг ўзига яраша ижобий томонлари ҳам бор. Бола ёшлигидан яқинларига меҳр беришга ўрганади. Аммо кичиклари-чи? Уларда ўша тўнғич воз кечган «мен»и ортиғи билан ривожланади. Хўш, бу тўғримикан? Келинг, мулоҳаза қилиб кўрамиз.

 «Энди сен акасан!»

Оилада иккинчи фарзанд туғилди. Чақалоқни туғруқхонадан олиб келгач, акаси ёки опасига ширинлик ёки бирор ўйинчоқ беришади. Гўё шу тариқа болалар ўртасида меҳр уйғонаркан. Бироз муддатдан кейин эса, тўнғичга тазйиқимиз кучаяди. «Катта бўлиб қолдинг. Шунга ҳам ақлинг етмайдими?» деймиз болалигини унутиб. Тўғри, кун давомида чарчайсиз, чунки масъулиятингиз икки карра кўп. Эътиборингиз бўлинади, болани ўзингиздан узоқлаштирасиз. Бу илк хатонгиз.

 «Нега укамни уришмайсиз?»

Кўпчиликда кузатиладиган воқеалардан бири. Аёл рўзғор учун зарур ҳаридлар учун уй ёнидаги дўконга чиқиб келади. Қайтганида эса фарзандлари  меҳмонхонадаги пардани қайчилаб ташлашган бўлишади. Табиий-ки, биринчи «зарба» тўнғичига тушади. Катталигини рўкач қилиб, дакки беради ва албатта, жазолайди. Кичиги ҳақида эса гўё унутилади.  Чунки у кичик-да! ҳеч нарсани тушунмайди. Шу маҳал катта фарзандингиз хаёлидан нималар ўтишини биласизми.  «Нега ундай? Онам мени ёмон кўради, ажратади. Нега унга ҳамма нарса мумкин» деб қийналади. Охир-оқибат ушбу саволларга жавоб ҳам топади: «Улар мени яхши кўришмайди!» Мана шу - тарбияда қўйган иккинчи хатоингиз.

 «Ўсмирлиги қийин ўтаяпти»

Бола ўсмирлик даврига қадам қўйганида юқоридаги ҳолатга ўзича норозилик билдира бошлайди: гап қайтаради, қўрслик қилади.  Вазият шу даражага келиши эса онанинг учинчи хатоси. Кўпчилик бу балоғат даврининг ўзига хос томони, деб ҳисоблайди. Аммо оиладаги муҳит ижобий бўлса, фарзандингиз бу даврда ўзгармайди.

ХАВФ НИМАДА?

Боладаги «тўнғич фарзанд» мақоми унинг келажакдаги ҳаётига таъсир қилади. Буни икки ҳолатда кўриш мумкин:

*агар бола фаол, ичидаги ташида, сергап, қувноқ бўлса, ёшлигидаги ушбу «тарбия»нинг ижобий томонини олади. Баъзиларда тўнғич фарзанд мақомидан кейин «аълочи» синдроми ҳам юз беради. ҳаётда катта мақсадлар сари интилиб яшайди. Аммо қалбида ота-онасининг рағбатини кутади. Лекин ота-оналар буни одатий ҳол деб қабул қилишади.

* табиатан вазмин, камгап болалар эса аламзада бўлиб улғайишади ва энг ёмони, кейинчалик ўз оиласида ҳам ҳудди шу «қолип»дан фойдаланишади.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

  • 2-3 ёшли болакайнинг шахсий «мен»и ривожланаётганини пайқадингизми, шунга муносиб муомала қилинг;
  • Яна фарзанд кутаётган бўлсангиз, унинг учун ҳарид қилинган кийимчалар қаторида тўнғичингизнинг ҳам  либосларини янгилаб олинг. Қарабсиз-ки, тарозининг палласи тенглашади.
  • Болага укаси ёки синглиси ҳақида яхши гапларни айтинг. Ёқтирган ўйинчоғини унга беришини сўранг. Шу тариқа улар орасида бўлишиш тушунчасини тарбиялайсиз.
  • Кичик фарзанд акаси ёки опаси билан фахрланиши учун уни мисол қилиб кўрсатиш баробарида, унга нисбатан меҳр уйғотинг. Мисол учун, «кел, опангга бирон сюрприз тайёрлаймиз. Ёки ширинлик олиб қўямиз. Роса ҳурсанд бўлади», қабилида.
  • Энг асосий қоида:  Эътибор, меҳр, рағбат, вақт ажратиш бир хил бўлишига аҳамият беринг.

 Ота-она қанчалик банд бўлмасин, бир кунда камида ярим соатлик вақт ажратиб, уни тинглаши, ички ҳоҳиш-истакларини мулоқот пайтида «ўқиб» шунга жавобан уни қўллаб-қувватласа, болада ҳеч қачон биз мунозара юритган «тўнғич фарзанд синдроми» юз бермайди.

 

Психолог Нигора ШОМУРОДОВА тавсияларига асосан  Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.  


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка