Эҳтиёт бўлинг, қишки кўз касалликлари!

glaza-rebenok1Ҳаво ҳарорати гоҳ совиб, гоҳ исиб турган  маҳалда инсонларнинг хасаталикларга чалинишга мойиллиги ортади. Болажонлар учун эса бу хавф икки карра кучаяди. Кумуш мавсумнинг уч ойи кичкинтойларнинг кўзларига янада эътиборли бўлишни талаб этади. Шу мақсадда болажонларнинг қишки кўз касалликларининг олдини олиш ва даво чоралари ҳақида офтальмолог-шифокор Фаррух Қориевдан маълумот оламиз. 

Шифокорга мурожаат қилишни тақозо этувчи 6 белги

Ҳар бир она фарзандидаги, ҳатто, кўз илғамас ўзгаришларни ҳам пайқаб, хавотирга тушади. Баъзида бу ҳавотир ўринли бўлса, баъзида ноўрин бўлиши мумкин. Шунинг учун оналар дарҳол шифокорга мурожаат қилишга иккиланадилар. Агар фарзандингизнинг кўзларига боқиб, қуйидаги 6 белгидан бирини кузатсангиз иккиланишларни четга суриб қўйиш учун асос бор. 

  1. 1.Бир ёшга тўлмаган гўдакларнинг кўзларидаги хар қандай хасталикларда;
  2. 2.Кўздаги қизариш ва шишлар 1 кундан сўнг ҳам ўтиб кетмаганда;
  3. 3.Болакай ёруғликдан қўрқиб, унинг таъсиридан кўзларини олиб қочганда; 
  4. 4.Кўздаги оғриқдан шикоят қилганда;

 Кўриш қобилияти сусайганда;

  1. 5.Қовоқнинг ички ва ташқи терисида пуфакчалар пайдо бўлганида.

Конъюктивит

Кичкинтойларни қийнайдиган кўз касалликлари ичида  конъюктивит кенг тарқалган бўлиб, у кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши оқибатида юзага келади. Болажонинг кўздаги майда томирчалар кенгайиши натижасижа кўз қизаради, қовоқлар шишади, қичишиб, ачишади, бемор ёруғликдан четланади, тана ҳарорати кўратилади. Ушбу аломатларни пайқаган ҳар бир она фарзанди канъюктивит касаллигига чалинганлигини аниқлаб олиши мумкин. Аммо ёдингизда бўлсин, бу хасталикнинг ҳам бир неча турлари мавжуд бўлиб, улардан айнан қай бири сизнинг ширинтойингизни безовта қилаётганлигини аниқлаб, тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим. Одатда кўзнинг шиллиқ пардаси бактерия, вирус ёки аллергия туфайли яллиғланади.  Қиш мавсумида асосан вирусли конъюнктивит болажонлар саломатлигига хавф солади. Агар кичкинтойингиз мактаб ёки боғчадан кўзлари қизариб қайтса, томоғи яллиғланиб, иситмаси кўтарилса бу айнан аденовирусли конъюктивитнинг белгилари эканлиги тушуниб олишингиз мумкин.  Ва албатта, шифокорга мурожаат қилишни кечиктирманг.

Даво чоралари

gimnastika-glazaАденовирусли конъюктивит ҳам бир қанча турларга  бўлиниб, болажонинг тезроқ тузалиши айнан қайси тур билан хасталанганлигига боғлиқ. Конъюктивит аломатлари сезилган заҳоти оилавий поликлиникадаги шифокорга мурожаат қилиш лозим. Касаллик оиланинг бошқа аъзоларига юқмаслиги учун эса кичкинтойни то дарддан бутунлай фориғ бўлгунига қадар бошқа болалар билан алоқага кирдирмасдан парваришлаш керак. Айниқса, бошқа болалар билан мулоқотга киришмаслиги, унинг сочиғи, пиёласи ва бошқа гигиеник воситалари алоҳида сақланиши мақсадга мувофиқ. Баъзи ҳолларда ота-оналар билиб-билмай жавондаги турли дориларни, ёки дорихонадан кўз учун томчи келтириб томизадилар. Аслида, бу ҳатти-ҳаракатлари билан жигарбандлари саломатлигига жиддий зарар етказиб қўйишлари мумкинлигини ўйлаб кўрмайдилар-да. Баъзида, вирусли конъюктивитда ўзбилармонлик билан гормонал гормонал кўз дориларидан фойдаланиб, болакайнинг аҳволини янада оғрилаштириб қўяётганлар ҳам учраб турибди. 

Вақтида даволанинг

Ўз вақтида тўғри даволанган вирусли конъюнктивит 7-14 кундан сўнг ўтиб кетади. Аммо кичкинтой кўзларини ифлос қўллари билан ишқалаганида, бир дори томизгичдан фойдаланиб, ҳар икки кўзга дори томизилганида ёки бошқа йўллар билан кўзга вируслардан ташқари бактериялар тушиши эҳтимоли ҳам ортади. Бактерияли конъюктивит нотўғри даволанганида ёки даволаш охирига етказилмаса, хасталик сурункали турига ўтиб қолади ва болажон ҳар сафар шамоллаганда кўзи безовта қилаверади. 

Қуруқ кўз синдроми

Кўздаги майда безчалар фаолиятининг бузилиши қуруқ кўз синдроми хасталигини юзага келтиради. Унинг сабаблари турлича бўлиб, организмнинг бошқа касалликлар билан хасталаниши, баъзи дори воситаларини қабул қилиш, яшаш шароити, ҳаттоки, кондиционердан фойдаланиш туфайли ҳам юзага келиши мумкин.  Кўзнинг тез-тез ёшланиши, кўзга ҳудди қум тушгандек бўлиши, ёруғликдан қўрқиш, кўриш қобилиятининг сусайиши “қуруқ кўз синдроми”нинг белгилари ҳисобланади. Одатда, кўз ёш безлари инсон йиғлаганда, кўз ачишганда ёки унга зарар етганди ишга тушади. Хасталикка чалинган кичкинтойнинг кўзлари эса хеч қандай сабабсиз ҳам ёшланаверади. Чунки, кўзнинг муцин қавати қуруқшаб қолишни бошлайди. Уни намлаб туриш учун эса организм кўз ёш ишлаб чиқаришни жадаллаштиради. Хасталикдан халос бўлишда уни келтириб чиқарган сабабни аниқлаб, биринчи галда ўша сабабни бартараф эитш жуда муҳим.

Говмичча

Киприк соч халтачасининг йирингли яллиғланиши оқибатида юзага келадиган бу хасталик ҳам айнан совуқ кунларда авж олади. Уни келтириб чиқарувчи асосий айбдор деб яна ўша  инфекцияни кўрсатиш мумкин. Баъзан бола иммунитетнинг сусайиши оқибатида ҳам говимчча чиқиши мумкин. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқнинг қичиши ва ачишиш билан кечади. Ва кўп вақт ўтмай яллиғланган қовоқ қизара бошлайди. Унинг биринчи белгиларини  вақтида аниқлаб шифокор тавсия қилган томчилар томизиб турилса, говмичча дунё юзини кўрмай сўрилиб кетади. Аммо аломатларга эътибор қилмай, бола қовоғида йирингли яра пайдо бўлишига йўл қўйилса, кичкинтойнинг иситмаси кўтарилиб, кўзи оғрий бошлайди. Натижада, йирингли яра ёрилгунча болажон азоб чекади. Агар фарзандингизни тез-тез говмичча безовта қилаётган бўлса, гижжага таҳлил топширишни маслаҳат берамиз. Кўпинча кичкинтойларни айнан гижжа туфайли говмичча безовта қилиши мумкин.

Даво чоралари

Говмичадан бунутлай халос бўлиш учун шифокор уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлайди ва даво чораларини тавсия қилади. Бу хасталик болажонни умуман безовта қилмаслиги учун эса организмни чиниқтириб, иммунитетини мустаҳкамлаш, гижжалардан халос бўлиш, баъзи ҳолатларда ҳатто парҳезга риоя қилиш ҳам талаб этилади. Хасталикка беэътибор бўлинса, тери остидаги йиринг қотиб творогсимон массага айланиб қолади. Гарчи бу қотган йиринг оғриб, азоб бермаса-да, кўришга ҳалал берганлиги, ташқи кўринишга таъсир кўрсатгани туфайли кейинчалик кесиб олиб ташлашга тўғри келиши мумкин. 

Томчиларни тўғри томизинг

Кўз хасталикларини даволашда шифокор тайинлаган томчи дорилар ва малҳамлардан тўғри фойдаланиш ҳам болажон имкон қадар тезроқ соғайишига ёрдам беради. Баъзан дори воситаларини нотўғри томизиш даво чораларининг самара бермаётганлигини изоҳлайди. Шунинг учун ҳар бир она томчи дорини томиш қоидаларини билиши лозим. Кўз учун мўлжалланган томчи дориларни пастки қовоқни бармоқлар ёрдасида эҳтиёткорлик билан очиб, кўз ичига томизиш мақсадга мувофиқ. Шунда кичкинтой киприк қоққани сари дори бутун кўз бўйлаб текис тарқалади. Кундузи ноқулайлик туғдиргани боис шифокорлар малҳамларни уйқудан аввал суртишни тавсия этиладилар. Уларни тўғри суртиш ҳам тезроқ шифо топишга ёрдам беради.  Демак, малҳамни қовоқнинг атрофига, кўзнинг бурчакларига эмас, пастки қовоқни бармоқлар билан очиб, қовоқнинг айнан ички қисмига суртилса, кўзланган натижага эришиш осон бўлади.

 

Саодат ОЧИЛОВА тайёрлади.

 

 

 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка