«Болам йиғламайди, эрим юрмайди, эртадан озаман...»

semya-radostЭртадан парҳез бошлайман, ишларимни режалаштираман, фарзандим билан жиддийроқ шуғулланаман ва... ўзимни алдашни бас қиламан. Аммо тонг отиши ҳамон олдимизга қўйган вазифаларимизнинг бари яна «эртага» бажарилишини кутиб қолаверади. ҳар биримизда кузатиладиган ҳолат, шундай эмасми? Чунки биз муаммонинг кўзига тик боқиш ўрнига, ундан қочишга ҳаракат қиламиз. Хўш, бунинг сабаби нимада?  

Ўзимни ўзим алдайман?!

Бу жараённи сериал томоша қилишга ўхшатиш мумкин. Бемаъни эканлигини тушуниб турсангиз ҳам, кўришда давом этаверасиз. Бир муддат ўтгач эса унинг асосий қаҳрамони ўзингиз эканингиз маълум бўлади. Гарчи аллақачон ҳақиқий ҳаётдан йироқлашиб кетганингиз аниқ бўлса-да, вазиятни ўзгартиришга шошилмайсиз. Чунки, ички туйғуларингизни ўз ҳолича қабул қилгандан кўра, шу эртакнинг бош қахрамони бўлиш осонроқ-да. Аксарият одамлар хатти-ҳаракатларини оқлаш учун ҳам ўзини алдашга баҳона излайдилар. Аслида, ҳақиқатни била туриб, «кел бугун ўзимни би-и-и-ир алдаб, роҳатланай» демаймиз, албатта. Бироқ маълум вазиятларда ақлнинг эмас, туйғунинг гапига кириб, «менга шу йўл қулай» деган ёндашув билан иш кўрамиз.

Муносабатлардаги ёлғонлар

Кўпчилик руҳшуносларнинг фикрича, инсон ўз руҳиятига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ахборотни енгилроқ қабул қилишга одатланган. Албатта, бу механизм жиддий руҳий хасталикларнинг олдини олишга ёрдам беради. Аммо биз кундалик турмушдаги кичик муаммоларни шу  йўсинда ечишга ҳаракат қилганимиз боис, у акс таъсир кўрсатади. Бу эса вазиятга нотўғри баҳо беришга сабаб бўлиши мумкин.

«Банд бўлгани учун қўнғироқ қилишга вақт тополмаган... »

«Албатта у мени севади, фақат муҳаббати бошқаларникидан фарқли...»

«Кеч келган бўлса, ишда ушланиб қолгандир-да...»

Аслида, бу баҳоналар муҳаббатнинг бир кўринишига ўхшаб кетса-да, ёлғондан ўзгаси эмас. Одатда бундай баҳоналар билан ичкиликка ружу қўйган, қўли югурдак эрларнинг хотинлари, оилали  эркакка кўнгил қўйган аёллар ўзларини ишонтириб,  фикрларини оқлайдилар. Чунки муаммога тик қарашдан кўра, бир муддат бўлса-да ўзларини алдаб яшашни афзал билишади. Бунинг асл сабаби эса аёлнинг ўзига бўлган ишонч йўқотганлиги ва ҳаётда ёлғиз қолишдан қўрқишидир. Шунинг учун ўзи ўйлаб топган «ҳаёт»да азобланиб яшашга мажбур бўлади.

Ҳаётимиздаги кичик алдовлар

«Ишга кеч қолишимга тирбандликлар сабаб...»

«Аслида семизмасман, шунчаки суякларим оғир...»

«ҳамкасбларим тинчгина ишлаб юрганимни кўролмайди, шунинг учун доим танбеҳ бериб,бошлиқнинг олдида обрўйимни тўкишга ҳаракат қилишади»

Агар шу тобда бир гипнозчи пайдо бўлиб қолса борми? Балки, кун давомида ижтимоий тармоқларда кимларнингдир суратларига «лайк» босиб ўтирганимиз учун ишимизнинг унуми бўлмаётгани, танбаллигимиз туфайли уйдан кеч чиққанимизу, аслида қават-қават кийинганимиз учун эмас, ёғларнинг вазни ортгани учун тарози қизил чизиқни кўрсатаётгани маълум бўлиб қоларди, эҳтимол. Аммо инсон учун ҳар куни йўл қўядиган кичик хатолари йиғилиб, катта муаммоларга айланишини тан олгандан кўра, бунга атрофдагиларни айбдор қилиб қўйган афзалроқ. Ахир уларни тузатиш «ортиқча» ҳаракатни талаб этади.    

Чораси бор!

Бир қарашда ўзини алдаш кишига муаммоларни енгишда ёрдам берадигандек кўринса-да, аслида олдинга интилишга тўсқинлиқ қилиши ҳам мумкин. Энг ачинарлиси эса инсон бу ёлғони билан ўзини овутиб, тинчлантириб яна йўлида давом этаверади. ҳаётида риваожланиш, яхши тарафга ўзгаришлар кузатилмайди. Агар ҳолатга тўғри баҳо бериб, ўз вақтида муаммонинг олдини олишга интилсангиз, феъл-атворингизни кузатишдан, таҳлил қилишдан тўхтаманг. Шунингдек, ички овозингиз шипшитиб турган ҳақиқатни хаспўшлашга ҳаракат қилманг. Қанчалик мушкул бўлмасин, ички қўрқув ёки азобдан чўчиманг. Чунки қийинчиликлар енгилсанина фароғат келади. Ва яна, “ўзимни алдаб юрарканман”, деб саросимага тушиб қолиш ҳам ярамайди. Камчиликларингизни тўғрилашга, хатоларга йўқ қўймасликка интилинг.

 Руҳшунос Шаҳноза Халилова тавсиялари асосида Камола тайёрлади.


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка