«ИШОНМАГИЛ ЁРИНГГА…»

53Бир дўстим «Ишонмагил ёрингга, бит тушади торингга» деса, ҳайрон қолганман. Умр бўйи бирга яшайдиган одамингга ишонмасанг, ҳаётингда завқ бўладими? Ўла-ўлгунча шубҳа-гумон, ҳадиксираш билан яшаш осонми? Дўстим ўшанда тушунтирганди: «Ишонма деб қайси маънода айтдим? Ўйлаганларингни, нозик томонларингни, бировлардан эшитганларингни, кўрган-кечирганларингни сабаб-бесабаб валақлама! Хотин ўзимники деб, аслида қандайдилигингни билдирма!»

У ҳақ экан. Чиройдан, одобдан, ақлдан, борингки, ҳеч нарсадан қисмаган хотиннинг ҳам бир камчилиги бор. Гап халтаси очилганда, лоп этиб, бирор гапингни ёки одатингни бошқаларга айтиб қўймаса, ҳисоб эмас. Буни тўйдан олдин сезганман. Тўйимиз якшанба кунига белгиланган. Бўлажак хотиним: «Вой, ўша куни «ЗАГС»хона очиқ бўладими?» деб ташвиш чекканида, камина: «Асло хавотирланмасинлар! ФҲДЁдагиларга совға-салом қилинса, якшанба куни ҳам жон-жон деб ишга чиқаверадилар», дея юпатганман. Тўй куни мудира опа бизни эр-хотин деб эълон қилгач, бир четга чақириб танбеҳ берди: «Сизнинг пулингизга зор жойимиз йўқ, куёвтўра! Шулар сарсон бўлмасин, деб келдик! Сиз эса бутун шаҳарга бизни ғийбат қилибсиз!»

Кейинчалик аниқласам, хотиним уйига келиб мақтанган экан: «Куёвингиз «ЗАГС»дагиларни пишитиб қўядиган бўлди, ўзлари елиб-югуриб ишга чиқишармиш». Қуда томон µам  «Куёвимиз муаммоларни бир зумда ҳал қиладиган ишбилармон экан» дейишган-да. Келинларидан бири уйига, уйидагилардан бири қандайдир идорага, қандайдир идорадаги қиз шартта ФҲДЁдаги опасига етказган.

Шундан сўнг хотиннинг ҳузурида етти ўйлаб, бир гапирадиган бўлдим. Гоҳида сингилларим бирор гапни ўйламасдан гапириб қўйса, лабимни тишлардим. Тамом, қайнота томонга ёки қўни-қўшнига хабар етади. Аммо қасам ичишим мумкинки, бу билан хотинимни ёмонламоқчи эмасман. Гап орасида билмасдан шап этиб бирор маълумотни ўтказиб юбориши менга олам-олам ташвиш туғдиришидан куйинаяпман, холос. Шу ҳам муаммоми деманг, дўстим! Бунинг қандай оқибатларга олиб келишини билмайсиз-да! Масалан, шаҳарга кўчиб келганимдан сўнг бутун «дом»нинг сир-асрорини хотиним орқали билиб олдим. Кимнинг эри ичади, кимнинг хотини тор либосларни ёқтиради, ҳатто қайси уйда қачон эр-хотинлар дивандан йиқилиб тушиб, қайси уйда неча кун меҳмон аримаган. «Бу сирлар қандай қилиб кўчага чиқиб қолган? Хотинлар гап ташувчи экан-да!» деманг. Бошқа хонадон бекалари ҳам оилавий сирларини кўчага ёймайди. Бироқ қайсидир мавзуда суҳбат қизигач, шартта ўз уйидан бир мисол келтириб юборади-да! Олимларга ўхшаб, Аристотелдан, Гегелдан, ҳеч бўлмаса, Дейл Карнегидан цитата келтирсин. Йўқ, қўшни хотин «Эрим беш кундан бери менга қовоғини солиб юрибди», деб йиғласа, тамом, бошқа хотиннинг оғзидан: «Қўйинг, йиғламанг, бизнинг эр бир ҳафтадан бери хуррак отади», деб сайраб юбориши ҳеч гап эмас. Орадан бир кун ўтиб, қўшни хотин эри билан апоқ-чапоқ бўлиб кетади. Гапи орасида эса, албатта, бизнинг хотиннинг менинг хуррак отишим хусусидаги гапи ҳам унинг оғзидан қанот боғлаб учиб чиқади. Шу тариқа сирлар уммонда балиқлардек сузиб юраверади. Сиз ҳақингизда қайнотангиз, қайнонангиз тугул, қўшни эркаклар ҳам кўплаб маълумотларга эга бўлишади. Сирлиман деб ҳеч қачон керилманг! Бу ерда бир қонуният бор: «Сен уларнинг сирини биласанми, улар ҳам сенинг сирингни билишади!» Тўғри-да, ён қўшнимга хотини тушлик тайёрлаб бермаслигини, пастдаги қўшним ишдан кеч қайтса, хотини бир ой бошқа хонада тунашини, нариги подъезддаги эркак эса хотинининг маошини қуртдек санаб олиб, янада кўпроқ тўлайдиган ишга ўт, деб жанжал қилишини, ундан кейинги подъездда яшовчи соҳибжамол аёлнинг эри аслида сменада эмас, катта хотининикида қолишини қаёқдан биламан? Нима, Жеймс Бўндманми? Ё «дом»даги кимнинг боласи аълочи, кимнинг боласи мечкай, кимнинг боласининг ақли меъёридан салгина камлигини қандай аниқлаганман? Мактабга ё боғчага бориб, суриштирув ўтказганманми? Асло! Буларнинг бари ҳурматли хотинжонларимизнинг суҳбат асносида «питбилдиқ…», «вийт-вуйт…» этиб бехосдан сайраб қўйишлари оқибати!

Ҳа, сирли бўлинг, азиз дўстлар! Мисол учун, кечаси сизни йўтал тутиб қолди. Хотинингиз уйғониб: «Ҳа, дадаси, ўпкангиз шамолладими?» деб сўраса, «Йўталишни репетиция қилаяпман», дея жавоб беринг. Шунда атрофдагиларга ўпкангиз хусусидаги даҳшатли миш-миш тарқалмайди. Бир ҳафталардан сўнг қўшнилар «Театрга ишга ўтаяпсизми?» деб сўраб қолишлари мумкин, холос.

Азизий


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка