«КАЛЬЦИЙ КАМАЙСА, АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ СУСТЛАШАДИ?!»

firestock doctor 30072013Болалар шифохонасида қизиқ воқеага гувоҳ бўлдим. Педиатр кўриги учун навбатда турган аёллар кальций препаратлари ҳақида қизғин суҳбатлашаётган экан. Ёши каттароқ аёллардан бири «Болага сут-қатиқни канда қилмай ичирсангиз, кальций билан муаммо бўлмайди» деса, бошқаси унга жавобан эрталабки қуёшда сайр қилиш фойдалилигини айтди. Диққатимни тортгани 6-8 нафар аёлларнинг фикри иккига ажралгани бўлди. Бир гуруҳи табиий маҳсулотларни ёқласа, иккинчи гуруҳи кальций препаратларини маъқуллади. Ўйланиб қолдим, ҳақиқатан ҳам қайси усул фойдалироқ? Умуман кальций кичкинтойлар организми учун қанчалик муҳим? Шу каби саволлар билан шифокор педиатр ҳаким ДАДАБОЕВга юзландик.

АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

Улғаяётган бола организми жисмоний ва ақлий ривожланиш босқичларидан ўтиб, ёшга доир ўзгаришларга дуч келади. Бу жараёнда кальций моддасининг ўрни беқиёс. Зеро, ушбу модда организмдаги 300 дан ортиқ биологик жараёнларда қатнашиб, суяк тўқимасининг шаклланишида муҳим омил ҳисобланади. Кальций кичкинтойнинг тиш эмали, мушаклар қисқариши ва тонусининг меъёрда бўлиши, нерв толаларининг ўтказувчанлиги,  қон қуйилиши каби жараёнларнинг асосий иштирокчисидир. Шу билан бирга, мазкур модданинг меъёрда бўлиши фарзандингизни шамоллаш, аллергик таъсирлар, асабийликдан ҳимоя қилиб, ақлини фаоллаштириб, хотирасини мустаҳкамлайди.

 

 

БЕЛГИЛАРИ СИЗГА ТАНИШМИ?

Тиббиётда кальций миқдорининг камайиб кетиши гипокальцемия номи билан аталади. Меъёрда бола қонидаги кальций миқдори 1.8-2.2 ммоль/литрни ташкил этади. Агар ушбу кўрсаткич пастлаб кетса, қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

       боланинг тез толиқиши;

       ҳолсизлик;

       соч ва тирноқларнинг синувчан ҳамда рангсиз тусга кириши;

       тиш эмалининг қорайиши;

       тез-тез эт увишиши;

       умуртқа суягининг қийшайиши;

       гавдани тик тута олмаслик;

       кўп терлаш;

       талваса хуружлари.

КАМАЙИБ КЕТГАНИДА

Агар бола организми кальцийни етарлича қабул қилмаса ёҳуд у сингиши билан тезда парчаланиб кетса, кальций етишмовчилиги келиб чиқиши мумкин. Бу ҳодиса одатда суяк скелетининг бузилиши, мушакларда оғриқ, милк қонаши каби белгилар билан намоён бўлади. Мактаб ёшидаги болаларда кальций етишмаслиги остеопорозни келтириб чиқариши, қўл-оёқ суякларининг мўртлашиши ва жароҳатларга мойиллик ортиши билан хавфли саналади.

Боғча ёшидаги кичкинтойларда эса бўй ўсишининг ортда қолиши, вазн камайиши, рахит аломатларининг жадал ривожланиши, нутқ ва ақлий фаолликнинг оқсоқланиши билан характерланади. Мутахассислар бу жараёнда тиш эмали зарарланиб, кариесга мойиллик келиб чиқиши, мушаклар тонуси ортиб, бола оёқлари «Х» ёки «О» шаклига келиб қолишини таъкидлашади.

 

ДАВОЛАЙМИЗ!

Юқоридаги аломатларни сезсангиз, кечиктирмай шифокор ҳузурига боринг. Зеро ривожланаётган организм учун ҳар бир кичик муаммо йиллар ўтиб катталашиши мумкин. Мутахассис боланинг умумий аҳволи, ёшга доир ўзгаришлар ва шикоятларини тинглаб, зарур муолажа турини тавсия этади. Кальций миқдорини нормаллаштириш учун муолажа қатъий тартибда олиб борилиши лозим. Препаратларни ўз вақтида ва белгиланган кунгача қабул қилиш, тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйиш ҳамда жисмоний фаолликни ошириш шулар жумласидандир.

 

КЎПАЙИБ КЕТГАНИ ҳАМ ЗИЁН?!

ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотларида кальций моддаси бор. Бола организми ўзига керакли миқдорини қабул қилиб, зарур жараёнларга йўналтиради. Таом ва егуликлар сабаб кальцийнинг ортиб кетиши деярли учрамайди. Аммо препаратларни пала-партиш қабул қилиш, мустақил даволаш оқибати кальцийнинг ҳаддан ортиқ сўрилишига олиб келиши мумкин. Мазкур ҳодиса тиббиётда гиперкальцемия дейилади. Бунда асосий муаммо суякларда кузатилади. Кальцийга тўйинган суяк мўратлашиб, синувчан ҳолатга келиши кузатилади ва гавда оғирлигини кўтаролмайди.

НИМА ҚИЛАСИЗ?

Кальций миқдорини бирдан камайтириб бўлмайди. Бу организмнинг ҳаётий жараёнларига ножўя акс этиши мумкин. Шифокор кўрсатмаси билан препарат таъсирини камайтирувчи муолажа буюрилиб, тартиби бўйича бажарилади. Организм меъёрий ҳолатини тиклаб олгунича енгил жисмоний машқлар, тўғри таомланиш ва ўз вақтида дам олишга аҳамият бериш лозим.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка