ҚОМАТГА МОС ЛИБОС ТАНЛАЙМИЗ!

 

Кунлар исиши билан сира эскирмайдиган мавзуга рўбарў келамиз: «Эгнимга нима кийсам экан?» Кийим жавонимиз турли-туман либослардан тўлиб-тошиб, аранг эшиклари ёпилса ҳам, барибир, муаммони ҳал қилолмаймиз. Тўғри-да, қоматимиз имкониятларини ҳисобга олмай харид қилганимиздан кейин аҳвол шу-да. Бугун барчамизнинг «бош оғриғи»мизга биргаликда ечим топишга уриниб кўрамиз. Бунда бизга «SUG’DIYONA» аёллар клуби, «Fashion-style» тренинги эксперти – модельер-дизайнер Раъно ИЛҳОМЖОНОВА ҳамда «ОЗОДА boutique» дўкони раҳбари –  Озода ҚОДИРОВА кўмак беришади.

 

Мадина МУМТОЗ, хонанда:  — Фарзандли бўлганимдан сўнг тўлишдим. Либос танлашда қоматимдаги ўзгаришларни яширадиган кийимларга аҳамият бераман. Аввалдан мода ортидан қувдиганлардан эмасман. ҳозир ҳам қулай, чиройли ва дидимга мос либосларни харид қиламан. Бугун экспертлар ёрдамида қоматимга мос турли либослар тўпламини синаб кўрмоқчиман.

1 





















 


1-   ОБРАЗ: ЭРТА БАІОРДА...

Тўплам иккита элемент:  кўйлак ва баҳорги плашдан ташкил топган. ҳар иккиси учун бир хил мато ишлатилган бўлиб, фақатгина кўйлакнинг бўкса ва кўкрак соҳасидан этакка йўналтирилган қисмида оқ мато билан ишлов берилган. Бу усул оқ – қора ранг кўзни қамаштирмаслиги учун хизмат қилади. Мадинанинг қоматини ҳисобга олиб, безакларининг майда шаклда бўлган матони танладик. Кўйлак  узунлиги тиззагача, этак қисми трапеция шаклда бичилгани боис қоматни ихчамлаштирган.

 2



















 


2 – ОБРАЗ : ТАЖРИБА ҚИЛАМИЗ!

Мутахассислар ҳар бир аёл гардеробида қора кўйлак сингари оқ ранглиси ҳам бўлиши керак дейишади. Оқ рангдаги матодан тикилган кўйлакни кийганда акссесуарлардан ортиқча фойдаланманг. Мовий, пушти ёки қаймоқ ранг шарф, клатч бўлса кифоя. Аҳамият берсангиз, шарф ёрдамида кўйлакнинг енг қисми ёпилган. Шу тариқа қўлнинг юқори қисмидаги тўлаликни яшириш мумкин.

 3




















3-ОБРАЗ: ШИМ ТАНЛАЙМИЗ!

Мадинанинг қомати учун танланган шим классик услубда бўлиб, бўкса  қисми ҳаракатланиш учун қулай. Эгнидаги кофта оч рангда ва майда безакли бўлгани боис шимнинг «оғирлиги» билинмайди. Қолаверса, кофтанинг очроқ рангда бўлиши юзингизни “очади”. Моделимиз сингари юз шакли думалоқ бўлган аёллар олд қисми учбурчак ўйилган кофталардан фойдаланишларини тавсия этамиз. Бўкса қисмига эътибор тушмаслиги учун кофта узунлиги белдан пастроқ бўлиши лозим.

 

4






 

















4-ОБРАЗ: ФРАНЦУЗ ХОНИМИ

Кофта ва юбка ранги бир-бирига уйғунлаштирилгани учун яхлит тўплам кўринишини берган. Тўпламнинг устки қисмига диққат қилинг: кофтанинг бел қисмига «баска» деб номланадиган қўш этак туширилган. Бундай бичим қоматни қумсоат кўринишига келтириб, танадаги камчиликларни яширишга кўмак беради.  

 5




















5-ОБРАЗ: ИШБИЛАРМОН АЁЛ

Классик улубдаги шим «кўршапалак» услубидаги кофта билан уйғунлаштирилган. Кофта бичими барча  ёшдаги аёлларга мос келиши билан ажралиб туради. Агар қоматингиздаги баъзи ўзгаришларни  либос ёрдамида яширишни истасангиз мазкур образдан фойдаланишингиз мумкин. 


Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка