ЧОЙШАБ ТАНЛАШНИНГ 5 МУҲИМ ҚОИДАСИ

1357816620 bedclothesСтатистик маълумотларга кўра, 70 ёшли инсон ўрта ҳисобда умрининг 25 йилини уйқуда ўтказган бўлар экан. Демак, умримизнинг учдан бир қисмини чойшаблару кўрпаларга бурканиб, ўтказар эканмиз. Мана шу маълумотнинг ўзи сифатли чойшаб харид қилиш учун етарли эмасми?

Ётоқхона тўпламини харид қила туриб, ҳар қайси бека эридан ялиниб-ёлвориб олган пулларига чиройли, узоқ муддат хизмат қиладиган, юзасида «думалоқлар» ҳосил бўлмайдиган, ранги учмайдиган, бир марта ювгач киришиб қолмайдиганини танлагиси келади. Бунинг учун эса қуйидаги қоидаларни билишнинг ўзи кифоя. 

1.Ёрлиғи аҳамиятга эга

Унда ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, манзили ҳамда телефон рақамлари кўрсатилиши шарт. Матонинг таркиби ҳақидаги маълумотни ўқиш ёдингиздан чиқмасин. Аксарият ҳолларда, ишлаб чиқарувчилар синтетик толалар қўшилган ҳақидаги маълумотни кичик шрифтларда ёзишади. Бизни ўқимайди, деб ўйлашса керак-да! Тўпламнинг ёрлиғида берилган ўлчамлар чойшаб, ёстиқжилдники билан тўғри эканлигини солиштиришга эринманг. Матони қандай парвариш қилиш, яъни ювиб, дазмоллаш ҳақидаги кўрсатмалар ҳам бўлиши лозим. Агар ёрлиқда ишлаб чиқарувчи, матонинг таркиби тўғрисидаги ёзувни топа олмасангиз, бу чойшаб тўпламини харид қилишни тавсия этмаймиз.

2.Матони кўздан кечиринг

Сифатсиз матони ёруғликка тутсангиз, орқасидаги ҳамма нарса кўриниб туради. Бу чойшаб эртага уч марта кир ювиш машинасига тушиб-чиқишга ҳам чидамайди. Стандартга кўра, зиғир ҳамда пахтали матоларнинг бир квадрат сантиметрида 60 та тўқиш ўрими бўлиши лозим. Батист матосининг зичлиги 20-30 тўқиш ўрими, ипак ва сатин эса 65 тўқиш ўрими билан белгиланади. Мато зичлиги қанча кўп бўлса, унинг яроқлилик муддати ҳам узоқ бўлади. Сифатли тўпламнинг ёрлиғида бу ҳақда маълумот берилиши керак. 

3.Тикув чокларида гап кўп

Матони ушлаб кўринг, сотувчи айтаётгани каби 100 % пахтали эканми? Ёрлиқдаги ёзув каби қўлларингиз сизни алдамайди! Чойшаб, ёстиқжилд ва кўрпажилднинг чокларини кўздан кечиринг. Икки-уч ювишдан кейин чокларидаги иплар сўкилиб кетмаслигига амин бўлинг. Сифатли чойшабнинг ўртасидан чок ўтмаган, аксинча у битта тўлиқ матодан тикилган бўлиши лозим.

4.ҳидлаб кўринг

Яхши чойшабдан фақатгина текстиль ҳиди келиб туради, моғор ёки зах иси эмас. Шунингдек, бўёқларнинг иси бўлса, яхшиси, бу чойшабни харид қилманг. Негаки,  у терида аллергия қўзғатиши мумкин. Бўёқларнинг қанчалик турғунлигини синаш учун чойшабнинг юза тарафини кафтингизга яхшилаб ишқаланг. ҳеч қандай из қолмаса, демак, ранги ўчиш эҳтимоли кам.

5. «Тайёрини олмай, тиктирсам-чи?»

Яхшиси, тайёрини олинг. Нима учун дейсизми? Икки кишилик ётоқ тўплами учун камида 10 метр мато керак бўлади. Хомсурп харид қилсангиз, 10 метр мато 130 минг бўлади. Тикувчига ҳам камида 40 минг берасиз. Дўкон пештахталарида эса худди шу нархга ётоқ тўплами топа оласиз. Ва у тиктирганингиздан кўра бежиримроқ бўлади.

ДИЛНОЗА тайёрлади.


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка