«ОВҚАТ Е-МАЙ-МАН!» ҚАЙСАРЛИКМИ ЁКИ КАСАЛЛИК?!

2103Кечки овқат вақтида тез-тез кузатиладиган ҳолат: Овқат дастурхонга тортилгач, болакай таомдан бош тортади. Гоҳ ўзини касалга солиб, гоҳ бошқа нарсани баҳона қилади. Баъзан эса коса тагида қолган икки ош қошиқ овқат ҳам  қоринчасига сиғмайди. Аммо 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўша қоринчасида  4 та конфет, 6 та печенье бемалол жой олиши мумкин. Хўш, боладаги иштаҳасизлик ва чимхўрлик бу касалликми ёки қайсарлик?. Унга қарши курашиш чоралари борми? Сизу бизни қизиқтирган саволларга олий тоифали шифокор, педиатр Дилором ОМОНТУРДИЕВА жавоб беради.

Хавотир олиш шартми?

Иштаҳанинг қандай бўлиши кўпгина омиллар, биринчи навбатда, ҳар бир организмда турлича кечадиган моддалар алмашинуви жараёнига боғлиқ. Боланинг егуликка бўлган эҳтиёжи жажжи организми томонидан бошқарилади. Фарзандимиз турли ёшда турлича тезлик билан улғаяди: умрининг илк йиллари ҳамда балоғат даврида ўстирувчи гормонлар, қалқонсимон без  ва жинсий гормонлар кўп миқдорда ишлаб чиқарилади, натижада эса иштаҳа ҳам кучаяди. Таомга бўлган зарурият қувват сарфлаш даражасига ҳам боғлиқ: бола қанча кўп ҳаракатланса, иштаҳаси ҳам шунга яраша бўлади. Бироқ фарзандингизнинг иштаҳаси йўқолиб, ривожланишдан орқада қолаётгани, тез-тез касал бўлаётганига беэътибор бўлманг. Буларнинг бари шифокор кўригидан ўтиш учун етарли асосдир. Малакали мутахассис муаммонинг сабабини аниқлаб, тўғри ташхис ва даволашни белгиласа, болакайнинг иштаҳаси яна «карнай» бўлиши шубҳасиз.

Иштаҳасизликнинг сабаблари

► Овқатланиш тартибининг мавжуд эмаслиги ёки унга амал қилмаслик;

► Ширин тамаддилар. Овқатлар оралиғида болакай қанчалик ширинликлар билан андармон бўлса, унга  асосий таомни едириш шунчалар қийин кечади.

Хасталиклар. Бола касал бўлганда, организмдаги куч заҳираси хасталик билан олишишга сарфланади ва иштаҳа пасаяди. Бу паллада болани овқатланишга мажбурлаш тўғри эмас, аммо енгил ҳазм бўладиган таомларни вақти-вақти билан оз-оздан едириш лозим.

► Руҳий кечинмалар. Фарзандингиз хафа ёки тушкун ҳолатда бўлса, уни аввало қўллаб-қувватланг. Унга қадар овқат едираман, деб хомтама бўлманг.

Дид ва таъм борасида истаклар турлича...

44Баъзан  болалар турп, қовоқ, лавлаги, шолғом, саримсоқпиёз, творог, пишлоқ, жигар каби маҳсулотлардан бош тортишади. Кичкинтойларга уларнинг қанчалар фойдали эканини айтиб, тушунтириш бефойда! Яхшиси, фарзандингиз бирор сабзавот ёки егулик, шунингдек, таомнинг қай усулда тайёрланишини ёқтирса, истакларини инобатга олишни тавсия этамиз. Масалан, овқат емайман, сариёғли нон ейман деса, бир марта айтганини қилинг. Бироқ аввал «эртага бу ҳол такрорланмайди» деб шартлашишни унутманг. Мажбурлаш, қаршилик кўрсатиш ва илтимос қилишлар кўп вақтларда акс таъсир беради. Боланинг истаклари вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигига умид қилишдан ўзга чора йўқ. У ҳозирча кўкатларни егиси келмаяптими? Ташвишланманг, агар дастурхонингизда улар доимий жой олган бўлса, бир кун келиб, албатта, ейди.

Овқатни охирагача емаса, нима қилиш лозим?

Бола эрталаб чойини охиригача ичмаса, тушликда косадаги шўрваси қолиб кетса, кечки овқатдан икки –уч чўқилаб, лаганга бошқа қошиғини узатмаса, кўп ҳам ҳавотирланманг.  Кўпинча жажжи организм ўзи учун керакли миқдордаги қувват манбаини олгач, иштаҳани табиий равишда бўғади.

Шифокорлар томонидан кичкинтой организми учун кундалик  керакли озуқа миқдори белгиланган:

► 3 ёшдан 5 ёшгача — 1500 ккал.

► 5 ёшдан 8 ёшгача — 1800 ккал.

► 8 ёшдан 12 ёшгача — 2000 ккал.

12 ёшдан 16 ёшгача2400 ккал.

Бола гўштдан бош тортса...

Педиатрлар боланинг таомномаси хилма-хил бўлиши лозимлигини таъкидлашади. Мева, сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларининг бирортасидан ҳам воз кечиш тавсия этилмайди. Чунки ҳар бирида организм учун керакли минерал ва витаминлар мавжуд. ҳеч қандай маҳсулот тухум, мол гўшти, балиқ ва сутнинг ўрнини босолмайди. ҳайвон оқсиллари (В ва РР витаминлар гуруҳи, D витамини, темир, фосфор ва рух моддаси) эса жажжи танани тўғри ривожланишига туртки беради.  Бу моддаларнинг етишмовчилиги эса қамқонликка сабаб бўлиши мумкин. Болаларда эса қон таркибида гемоглобин миқдорининг пасайиши қатъиян таъқиқланади.

Егуликнинг кам ва сифатсиз бўлиши боланинг бўйи ўсиши, жисмоний ва руҳий саломатлиги, суяклар ва тишларнинг бақувватлигига салбий таъсир кўрсатади. Болангиз чимхўр ёки иштаҳасиз бўлса, унинг истаклари асосида таомнома тузиш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қўшимча витаминлар қабул қилиш тавсия этилади.

Овқат ейишга мажбурламанг!

ҳеч қачон ва ҳеч қайси сабаб ила фарзандингизни овқатланишга мажбурламанг. Асабингизни метиндек қилиб, унга музлаткичда мавжуд бўлган турли егуликларни таклиф қилиб кўринг. Шунда ҳам бош тортса, қорни очгунига қадар уни тинч қўйинг. Ўзингиздан мисол, қорнингиз очлигида таом танлаб ўтирмайсизку, кичкинтой ҳам шундай қилади.

Тамаддилар оралиғида болангизни кўздан қочирманг, балки у сиздан беркитиб бирор ширинлик ёки мевалар еб олар?! Унутманг, овқатдан бош тортиш эмас, балки ҳаддан ортиқ ва бир хил егуликларни истеъмол қилиш ташвишлироқдир.

Иштаҳа очиш мумкинми?

► Боланинг қувватини кўпроқ сарф бўлишига эришинг: жисмоний тарбия, ҳаракатчан ўйинлар билан банд бўлсин, тоза ҳавода сайр қилсин ҳамда исиб кетишига йўл қўйманг. 

Меъёрни билинг. Боланинг овқатига ўзингизники каби турли қўшимчаларни қўшишингиз шарт эмас. Масалан, мурч, аччиқ қалампир, қатиқ кабилар. Кичкинтой организми зираворлар билан танишиши учун бироз улғайиши лозим. Қатиқни эса алоҳида егулик сифатида ҳам берса бўлади. Шўрвасига нон тўғраб берманг! ҳамма таомларга нон тўғраб бериш оқибатида болада таомларнинг барчаси бир хил экан, деган тушунчани пайдо қиласиз. Кейин эса болам иштаҳасиз бўлиб қолди деб ўпкалашдан нима наф?!

Намуна бўлинг! Оилангиз аъзолари билан бир вақтда дастурхон атрофида тўпланинг, бирга овқатланинг. Болага берган егулигигизни ўзингиз ҳам иштаҳа билан истеъмол қилаётганингизни кўрсатинг.

Ширинлик ва тамаддилар — соғлом таомноманинг душмани! Ширинликни асосий таомдан ярим соатдан сўнг, чой билан ичишга таклиф қилинг. Агар бола тушлик ва кечки овқат ўртасида қорни очганини айтса, унга мева, ёнғоқ, майиз, туршак бериб, қорнини “алданг”.

Дилноза МИРТОЛИПОВА 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка