Баҳор–ёз 2015: паст пошна, ёрқин ранг ва учли пойабзаллар мавсуми!

1111Золушка воқеаси ёдингиздами? Туфлиси тушиб қолгани туфайли шаҳзодага турмушга чиққанини-чи, эслайсизми? Ахир шу ажойиб воқеанинг ўзи ҳам бир жуфт пойабзал ҳаётни ўзгартира олишига ёрқин мисол эмасми? Демак, сўнгги урфдаги янги пойабзаллар билан  ўзгаришлар сари одимлаймиз.

Бурни узун бўлса, айб эмас

Бу мавсумда маълумки бир турдаги пойабзаллар урф бўлади, деб айтиш мушкул. Танлаш имконияти чексиз! Бироқ бир неча йил аввал расм бўлган учли пойабзаллар яна қайтмоқда. Жавонга жойлаб қўйган эски туфлини тортинмай чиқариб кияверинг. Аммо ёдингизда бўлсин, оёқ ўлчами катта хонимлар бундай туфлилардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Ахир у оёғингизни яна ҳам каттароқ кўрсатиб қўяди-да. Шунингдек, серҳаракат фаолият тури билан машғул аёллар учун ҳам яхши янгилик! Баҳор-ёз 2015 мавсумида ўртача баландликдаги пошналар урфда.

Пошналар ҳам қулайлашган

Умуман баҳор-ёз 2015ни қулайликлар мавсуми деб атасак ҳам бўлади. Чунки, у қалин пошнали пойабзаллари билан кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Шу кунгача асосан ингичка пошналар жозибадорлик рамзи саналиб келинган бўлса, энди қабул қилинган қоидаларни бузамиз. Янги туфли ёки босоножка танлай туриб, қўрқмасдан тўртбурчак шаклидаги қалин пошналиларига ихтиёр бераверинг. Бундай пошнали оёқ кийимлар, айниқса, дўмбоққина аёлларнинг камчиликларни бекитишда қўл келади.

Рангларчи?

Яшил, кўк ва сариқ. 2015 йилда мана шу учлик дизайнерларнинг диққатини ўзига қарата олди. Аммо бу, албатта, шу рангдаги туфли харид қилишингиз шарт дегани эмас. Биз ҳар бир аёл ўз хоҳиш истаги ва дидидан келиб чиққан ҳолда, кийимига мос   пойабзал танлаши даркор деган фикрдамиз.

Классика, барибир, классика-да!

ҳар қандай кийим билан бирдек ярашиб турувчи “қайиқча” шаклидаги туфли ихлосмандлари бу йил ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. 2015 йилда қўрқмасдан ингичка учли ва 5-6 смбаландликдаги ингичка пошнали “қайиқча”ларга ихтиёр беришингиз мумкин. Шунингдек, нозик пошнали пойабзал танлай туриб, туфлининг ичида ёстиқчаси борлигига аҳамият беринг. Чунки айнан мана шу ёстиқча енгил қадам ташлашингизга ёрдам беради. Уни кийиб кўрганингизда пошнаси товонингизнинг марказига тўғри келишига ҳам эътибор қаратинг. Акс ҳолда, бир-икки кийганингиздан кейин пойабзалингиз ноқулайлик туғдира бошлайди.

Тасма

12Худди ўтган йилгидаги каби бу мавсумда ҳам тасмали пойабзаллар урфда. Бироқ бундай оёқ кийимлар ҳаммага ҳам ярашавермайди. Масалан, оёқлари калта қизларга тасмали ёки олд қисмида Т шаклидаги туфлилар тавсия этилмайди. Бундай туфлиларни, айниқса, тизза узунлигидаги кўйлаклар билан кийишдан эҳтиёт бўлинг.

Яна бир муҳим қоида

Кўйлагингиз қанчалик аксессуарларга бой бўлса оёқ кийимингиз шунчалик одми бўлиши лозим. Нақшинкор ва бежирим пойабзалга эътиборни қаратишни истасангиз, аксинча, безакларсиз бир рангдаги кўйлакни танлаганингиз маъқул.

 

Паст бўйли қизларга “Танкетка”

Агар сиз баланд пошналар ихлосманди бўлсангиз-у, бироқ шпилкалар билан келишолмасангиз, сиз учун учун “танкетка”лар қулай ечим бўла олади. XX асрнинг 30-йилларида урфга кирган бу пойабзаллар бугунги кунда ҳам кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб этмоқда. Кўринишидан бироз қўпол кўринса-да, “танкетка”лар юриш учун анча қулай ҳисобланади. Уларни узун кўйлак, юбка, ҳатто шимлар билан ҳам бемалол мослаштиришингиз мумкин.

Рақсга тушолсангиз бас

Ўзингизга қулай пошнали пойабзал танлашни истасангиз, уни кийгач оёқларнинг учига таяниб,  юқорига кўтарилишга ҳаракат қилиб кўринг (худди балет раққосаларидек). Агар ер ва пойабзалингиз пошнаси орасидани масофа 2-3 см. бўлса, бундай оёқ кийим юришингиз учун ноқулайлик туғдирмайди. Агар керакли баландликка эриша олмасангиз, ўзингизни қийнаманг. Яхшиси, эътиборингизни бошқа турдаги оёқ кийимларга қаратинг.

Зийрак бўлинг!

Иссиқ кунлар яқинлашгани сари кўпчиликни оёқнинг терлаши ва нохуш хид пайдо бўлиши каби муаммолар ўйлантира бошлайди. Агар пойабзал танлашда зийрак бўлсангиз, бу муаммо сизни четлаб ўтади. Демак, табиий хом ашёдан тайёрланган, оёқларнинг “нафас олиши”га тўсқинлик қилмайдиган пойабзалларга ихтиёр берамиз. Асосан чарм, замш ва текстиль хом ашёлардан тайёрланганлари оёқ терлаши ва нохуш хиднинг олдини олади.    

     КАМОЛА тайёрлади



Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка