НАВРЎЗНИНГ НАҚШИ – АДРАС

UntitledАҳамият берган бўлсангиз, модага бўлган қарашларимиз кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Бундан 10 йил муқаддам ялтироқ тошли кепка кийиш урф бўлган бўлса, бугун дўпписи ўзига ярашган қизларни кўп учратаяпмиз. Айниқса, куртка ўрнига майда қавиқли узун ёки калта чопон кийган қиз-жувонларни ҳар қадамда кўриш мумкин. Уларни кўриб ҳавас қилмай илож йўқ. Келинг, сизу биз ҳам  Наврўзи олам — янгиланиш байрами арафасида эгнимиздаги либосларга янгилик киритамиз! Бу борада «Шарқ либослари» дизайнерлик маркази мутахассиси Нодира ЕРМЕТОВА кўмаклашади.

Модель: Мафтуна ИСАЕВА.

1-образ: Камзул куртка ўрнида

Қадимда ўзбек қизлари эрта баҳорда либослари устидан калта, енглари кенг чопон кийишган. Ундан ҳозирда калта куртка сифатида фойдаланиш мумкин. Кўриб турганингдиздек, уни ҳатто шимлар билан ҳам мослаш мумкин.

1















 

2-образ: Плаш ҳам миллий матодан

Қадимий аёллар либослари орасида чопонларнинг хилма-хилини кўриш мумкин. Улардан бири иссиқ кунлар учун мўлжалланган қавиқсиз чопон бўлган. Дизайнерлар айнан шу бичимдаги чопонни замонавий плашч сифатида таклиф қилишмоқда. У кенг бичимда  бўлгани боис ҳар қандай қоматдаги аёлга мос келаверади. Кўк, тўқ қизил ва қаймоқ рангдаги адрасдан тикилган бу каби чопонларни ҳар қайси рангдаги либос билан уйғунлаштириш мумкин.

2













3-образ: Мўйнали куртка

Дизайнерлар адрас матосидан шим ва пойабзал яратишганида айрим кишилар эътироз билдирган ҳам бўлди. ҳар кимнинг ўз фикри ва диди бор эканлигини инкор этиб бўлмайди. Янгиликларга ижобий ёндашадиганлар учун ажойиб таклиф! Адрас матоси ҳамда мўйнадан тикилган баҳорий куртка. Истакка кўра, уни юбка ва шим билан ҳам кийиш мумкин.

3

















4-образ: Иккитаси бирда

ҳар қайси ёшдаги аёл учун мос образ! Электро рангдаги адрас ёрқин образ яратишни истаганлар учун қулай таклифдир. Пиджакнинг белдан пастки қисми кенгайган бўлиб, баска услубида ишланган. Бу эса бел қисмидаги камчиликларни беркитишга хизмат қилади. Айнан шу пиджакни узун ва калта юбка билан кийиб, икки хил образ яратиш мумкин. Калта юбка кийганингизда ишбилармон аёлга, узуни билан эса тадбир ва кечаларнинг маликасига айланишингиз ҳеч гап эмас!

4

















5-образ: Келинчакларга тавсия этилади

Пушти рангли нақш туширилган бу адрас кўпроқ ёш қиз ва келинчакларга мос келади. Пушти рангдаги шойи матосидан тикилган узун юбка қайнона билан бориладиган келин саломлар ёки жуфтингиз билан турли тадбирлар учун қулай бўлса, тиззадан келадиган юбка эса ўқиш ва иш учун хос образдир.

5















6-образ: Жиддий хонимлар диққатига

Инглизча услубдаги ёқали пиджак ишбилармон, тадбиркор ва жиддий аёллар учун тавсия этилади. Бундай ёқали пиджак билан бирга одатда «қаламча» шаклида тикилган тизза бўйли юбкалар мос тушади. Миллийлик ҳамда жиддийликни уйғунлаштириш учун эса юбка матосининг ранги бир тусда  бўлиши лозим. Дизайнерлар пиджакнинг нақшли бўлгани маъқул, деб таъкидлашади.

6















7-образ: Замонавий қизлар учун

Беқасам  оч кўк ва тўқ кўк рангдаги йўл-йўл газмол чидамли саналади. Шу боисдан ҳам ундан эркак, аёл ва болалар учун кундалик тўнлар, кўрпа-кўрпачалар тикилган. Буни қарангки, дизайнерлар замонавий ва ўзига ишонган қизлар учун айнан шу матодан шим кийишни тавсия этишмоқда. Шимни эса беқасам матосининг рангига мос адрасдан тикилган куртка билан мослаштириш мумкин. Бетакрор кўриниш, шундай эмасми?

7















8-образ: Аёллик жозибаси

Орамизда шим кийишни ёқтирадиган қиз-жувонлар анчагина. Бу адрас ва атлас каби миллий матоларимиздан бутунлай воз кечиш учун асос бўла олмайди. Нақшида кўк ранг ишлатилган мана бу каби адрасдан тикилган пиджак шим билан кийиш учун жуда мос келади! Аёллик жозибаси уфуриб турувчи бу кийим сизни янада гўзал қилиши шубҳасиз!   

8














 

Дизайнер маслаҳати:

  • Либос учун адрас ва атлас танлаганда кийим қандай маросимга мўлжаллангани, қайси ёшдаги аёл киймоқчи эканлиги эьтиборга олинади.
  • Кундалик кийим учун  поплин, шойи ҳамда табиий толалардан тўқилган, ювганда ранги чиқмайдиган матоларни танлаш лозим. Адрас матосининг ҳам ўз ҳусусиятларини йуқотмайдиган турлари мавжуд бўлиб, уларни танлашда сотувчи билан маслаҳатлашишни тавсия этамиз.
  • Тантанали маросимларга эса ёрқин рангдаги ноёб нақшларни ўзида мужассам этган асл адрас ёки атлас матоларини танлаган мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Адрас танлаётганда аёлнинг ёшига қараб, унинг ранги ва нақши эьтиборга олинади. Масалан, агар аёлнинг қомати тўлароқ бўлса майда гулли, тўқ рангдаги мато, озғин бўлса, йирик гулли, ёрқин рангли матолар тавсия этилади.
  • Маълум бир либос учун неча метр адрас ёки атлас кетишини аниқ айтиш кийин. Сабаби бунда кийим бичими ва аёлнинг ўлчами муҳим аҳамиятга эга. Аммо оддий бичимдаги футляр кўйлак учун (44-48-ўлчамли, 164 см бўйли аёллар учун) адраснинг 4 та “шайтон гули” (адрасдаги маьлум бир нақшнинг қайтарилиши) ҳисобида газлама харид килинади.
  • Баҳор мавсумида ёркин ранглар, яъни сариқ, пушти, яшил, бодом ранг, кўк, қовоқранг, аквамарин, ялпиз ранг, коралл ранглар урфга кирган.
  • Бу мавсумда оддий бичимдаги либослар урфга кирган. Масалан, Х-симон, квадрат ҳамда овал силуэтни эслатувчи бичимлар.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Фотомухбир: Ҳумоюнбек САЛОМОВ


Шархлар   

 
+1 #1 Roxima 2015-04-20 08:27
нега скачат қилиб бўмийди рўйхатдан ўтганманку
иқтибоз
 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка