Оилани бузадиган «майда-чуйда»лар

familyОғзи очиқ қолган тиш пастаси, ювилмаган идишлар, чапиллатиб овқат ейишу оёқ кийимни гилам устига ечиш... Буларнинг бари кундалик икир-чикирлар. Бир қарашда улар мақолага мавзу бўлишга арзимайдигандек. Бироқ томчи тошни кемиради, ана шу майда кўнгилсизликлар ҳам бора-бора инсон ҳаётини азобга айлантириши ва оилаларни барбод қилиши мумкин экан. Чунки катта муаммолар онда-сонда, кичиклари эса кунда содир бўлади. Жиддий муаммолар кўпинча оилани жипслаштирса, майдалари асабларни емиради. Борган сари...

Муаммо майдами ёки одамлар?

Эртами-кечми асаби энг мустаҳкам одам ҳам майда-чуйдаларга эътибор бераверса, арзимас нарсага жаҳли чиқаверадиган жиғибийрон инсонга айланиб қолиши мумкин. Хўш, бунинг олдини қандай олиш мумкин? Арзимас важлар ҳаётимизни заҳарлашига йўл қўймаслик учун нима қилса бўлади?

Мустаҳкам алоқалар аллақандай жиддий муаммолар (пул сарфлашни билмаслик, хиёнат, ёмон одатлар...) сабаб бузилиши камдан-кам ҳолларда рўй беради. Аслида, эр ёки хотиннинг бирор кўрсатув ёки сериалга ортиқча муҳаббати оилавий ҳаётга кўпроқ хавф солиши мумкин. Ё том маънода катта одам бўлиб, муаммоларга юқоридан қарашни ўрганасиз, ё ўша муаммолар даражасида майдалашиб, уларга ўралашиб юраверасиз. Мана, уларнинг айримлари:

Бутун хонадон узра ёйилиб ётган кийимлар — бу  ҳол асосан эрталаб ва кечқурун кузатилади: ишга кетишда ва ишдан қайтишда. Йиғавериб чарчашингиз ёки “бор-ей” деб қўл силтаб қўйишингиз мумкин. Нима бўлганида ҳам бу асабни бузишга арзийдиган муаммо эмаслигини англасангиз бас. Яхшиси, имкон топсангиз, бир хонани кийимхонага айлантиринг. Нима бўлса, ўша ерда бўлсин. Кўздан нари.

Оғзи ёпилмаган тиш пастаси — бу ҳам муаммо эмас. Ёпавериб чарчадингизми, тиш пастангизни алоҳида қилиб олинг. ҳаммага алоҳида тиш пастаси олиб беринг. Ўзлариникини ўзлари ёпиб юрсинлар. Бир-икки марта усти қотиб қолган паста билан қийналсалар, шундоғ оғзини ёпадиган бўладиларки!

Ювилмаган идиш-товоқ — бу муаммо кўпинча овсинлар билан бирга турадиган хонадонларда кузатилади. Одатдаги сансалорлик. ҳазил тариқасида идиш ювиш жадвалини раковина тепасига осиб қўйинг. ҳазил бора-бора чинга айланади. Қайнонангиз дарҳол жадвалга қараб, ким вазифасини бажармаганини билиб олади (ҳазил). Аслида, тўртта косани ювмагани учун бировдан аразлаб, хафа бўлиб ўтиргандан кўра, уларни ювиб, бу муаммони тамом унутган афзал эмасми? Ўн дақиқа вақтингизни сарфлаб, асабларингизни ортиқча юкдан халос қиласиз.

Саволингизга (сиз учун жуда аҳамиятли саволга) берилган бепарво жавоб — кўпинча эркаклар томонидан аёлларнинг саволларига нисбатан кузатилади. Бундай пайтда индамай кетманг. Олдингизда икки йўл турибди: биринчиси, саволни қайта-қайта беравериш, иккинчиси, маълум вақт ўтгач, саволга қайтиш. Кузатувларга кўра, иккинчи йўл самаралироқ.

Овқатни чапиллатиб ейиш — агар фарзандингиз шундай қилса, танбеҳ бериб, тарбиялашингиз мумкин. Эрингизга ҳеч ким йўғида бу одати яхши эмаслигини уқдирсангиз бўлади. Аммо қайнона-қайнота каби ҳурматли зотларга-чи? Чораси – чидаш.

Чоралар, чоралар...

Хуллас, санайверсангиз, саноғига етолмайсиз. Бекорга майда-чуйда дейилмаяпти. Майда нарса кўп бўлади-да, бемаза қовуннинг уруғидай. Бироқ уларнинг моҳияти бир — асабингизга тегади бари.

Энг ёмони, томонлардан бири учун муаммо бўлган ҳолатнинг иккинчиси умуман писанд этмаслиги, уни муаммо деб қарамаслиги. Масалан, сиз ҳар куни идиш-товоқ ювавераманми деб жиғибийрон бўлаверасиз, овсинингиз эса «Овсиним идиш-товоқни бутунлай зиммасига олди шекилли, индамай юваяпти», деб бошқа ишларига уннаб кетаверади. Яъни сиз вазиятни ўзгартиришни истайсиз, у эса йўқ. Шу сабабли жим турманг. Индамай сансалор қилиш ҳам ярамайди. «Овсинжон, менам идиш-товоқ ювишдан бошқа ишларни эплайман. Қани, сиз бугун ювинг-чи идишларни, мен овқат пишираман», деб овсинингизга муаммо борлигини билдириб қўйинг. ҳеч бўлмаса, қайнонангиз нега ҳар куни асабий тарзда товоқни лаганга уриб, идиш юваётганингиз сабабини билиб олади.

Борди-ю сизга шундай эътирозларни билдиришса, хафа бўлманг ёки ўзингизни оқлашга уринманг. Шунчаки,  эътиборга олиб қўйинг ва хатони тузатишга интилинг. Зеро, дунё — бамисли ойна. Биз бошқаларга қилган муносабатимиз айланиб ўзимизга қайтади. ҳарҳолда, чўмилгач ваннанинг полини артмаслик ёки раковинада соч қолдириш энг ёмон гуноҳ эмас-ку.

Умуман, эътироз билдиришларини кутиб ўтирманг. Сиздан норози бўлаётганликларини сездингизми, дарҳол гап нимада эканини сўранг. Чунки ҳаммага ҳам ўз айби билинавермайди, ташқаридан яхшироқ кўринади, бу табиий ҳол.

Бу ўринда мақтов ва эътирофнинг аҳамияти юқори. Эрингиз бу сафар этигини гиламга эмас, остонадаги гиламчага ечганини кўрсангиз, дарров уни мақтаб қўйинг. «Овсинжон, сиз ювсангиз идишлар бошқача ярқираб кетадими-ей!» деб қўйинг. Албатта, улар ёш бола эмас, бир оғиз мақтовга учиб, сизни асабийлаштираётган одатларидан воз кечиб қолмайдилар. Бироқ такрорлайверсангиз, улар шу хаёл билан яшай бошлайдилар ва аста-секин ёмон одатлардан воз кеча борадилар.

Яна бир осон йўли бор барига қўл силташ.

Чарчабсиз, дам олинг!

Кўпинча бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлаверишнинг ортида оддийгина чарчоқ турган бўлиши мумкин. ҳа, жисмоний чарчоқ аксар ҳолларда асабий, руҳий толиқишни ҳам етаклаб келади. Шу сабабли дам олинг. Маданий ҳордиқ чиқаринг: кино, концертга тушинг. Имконингиз бўлса, таътил олиб, тоққа жўнанг. Кўрасиз, қайтиб келгач, ўша асабингизни бузадиган икир-чикирларга умуман эътибор қаратмай қўясиз. Шунингдек, кун тартибингизда ҳордиқ чиқариш учун етарли вақт бўлсин, ундан унумли фойдаланинг.

Оилавий ҳаёт унинг аъзолари ўртасида меҳр-муҳаббатнинг камлигидан эмас, аъзоларнинг бирга, бир том остида яшашни эплай олмаганликларидан бузилиб кетади. Ўша майда-чуйдалар кимнингдир оиласини бузиб юборса, бошқаларнинг муносабатларини, аксинча, мустаҳкамлайди. Демак, гап майда-чуйдаларнинг ўзида эмас, уларга муносабатимизда. Биз уларни муаммо деб қабул қилсак, улар —  муаммо, қабул қилмасак — шунчаки майда-чуйдалар, холос.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка