Хотин билан уришишга 5 баҳона

13Ошсиз уй бор, уришсиз уй йўқ. Бу мақолни ким биринчи айтганини билмадим, лекин ҳозир буни мен сизга айтаяпман. Шахсан бизнинг уйимизда икковиям бор. Бўп туради. Агар бирорта эр ё хотин «Бизнинг уйимизда умуман жанжал бўлмайди» деса, ишонингки, эр-хотиндан бирови ё кар, ё соқов, ё... хуллас, соғ эмас...        

Келинг, умумий гапларни қўйиб, хусусий гапларга ўтайлик. А, айтганча, буни газетага чиқариб юрманг. Чиқарсангизам аёллар, айниқса, менинг хотиним ўқимайдиган газетага чиқаринг.

Бизникида ҳам катта-кичиклар, майда-чуйдалар билан ҳисоблаганда, ҳафтанинг саккиз кунида жанжал бўп туради. Дўппини ерга қўйиб (стоп, шу ерда сал адашдим, дўппимас, кепка) ўйлаб кўрсам, майда-чуйдаларни ҳисобга олмасам, уйдаги келишмовчиликларнинг атиги бештагина сабаби бор экан.

         1- сабаб. Ойликдан бир кунўтгач...

         Рост. Мен ҳалол одамман. Ойлик олганкуним оқизмай-томизмай, ҳаммасини «зоти олиялари»га топшираман. (Табиийик, қўшимча даромадлар бунга кирмайди, хотиним мени ойликдан бошқа даромади йўқ,деб ўйлайди, содда-да). Албатта, бу пулнинг ҳисоб-китоби бор. Ойлик олган куннинг эртаси, хотин деганлари ана шу ҳисоб-китоб дафтарини очади. Хуллас, гапнинг қисқаси эр жонивор бир ой бурнини ерга ишқаб топган пулининг тенг ярми йўқ. Қилинган харажатларнинг 95 фоизи айнан хотин зотига тегишли ашқол-дашқолларга тегишли бўлади. Хуллас, ушбу сарф-харажатлар муҳокамаси кўпинча зиддиятга сабаб бўлади.

         2-сабаб. «Овқат қани-и-и-и?»

         Эр зоти бурни ерга теккудек чарчаб уйга кириб борганда, хотин зоти уйда эрини иссиқ овқат билан кутиб турганига нимак етсин? Аммо, хотин ҳам уйга ишдан эр билан деярли бир пайтда қайтса-чи? Унда билмадим... «Эркакнинг юрагига йўл ошқозон орқали ўтади» деб эшитганман. Энди бу гап анатомик жиҳатдан қанчалик тўғрилигини дўхтирлар биладию, кўчма маънода жа топиб айтилган. Тўғри, биз эркаклар хотинимизнияхши кўрамиз. Лекин қорин сурнай чалиб турганда хотин кўзга кўринармиди? Шунақа пайтда аёл дегани югуриб елиб, топганини дастурхонга ташиса, бир кунлик чарчоқнинг ярми чиқиб кетади. Аммо, сиздан баттар чарчаб келиб, «Дадаси, роса чарчадим, ўзизга «рўдтин-шўрва» қип ичарсиз», деса борми? ҳа, майли бу ёғини айтмай қўя қолай.

         3-сабаб. «Туғилган кунга кетяпман»

         Кейинга пайтларда аёллар ўртасида туғилиш камайгани сари «туғилган кунлар» кўпайиб бораяпти. Ишонмасангиз хотинлардан сўраб кўринг. ҳар уч куннинг бирида бирор жойга ё туғилган кун ё гап-гаштакка бораман деб турса...  Бунақа пайтда «гарантиси» билан айтаманки, ҳар юзта эркакдан 101 тасининг пешонаси тиришади. Ўзи ўтириш, гап-гаштак, зиёфатларга хотинлар бормаса нима қиларкин а? Бир марта, икки марта, уч марта... Тўртинчисида сабрниям «чашкаси» тўлиб кетади, аковси!

         4-сабаб. «Фалончихоннинг эрига қаранг»

         Шуям гапми энди? Нега энди фалончининг ўзига эмас, эрига қарашим керак? Шу уй, шу оила, шу хотин ва яна кимларнидир деб югуриб юрсангиз-у, сизни ким-кимларга қиёслаб ўтиришса? Агар ичувчи, чекувчи ва яна аллақандай «эркакча» иллатларга эга бўлмаган одамга бу савол малол келади. Тунов куни бопладим. «Тўғри фалончиойнинг эри кўп топади. Икки қаватли уйи, «иномарка»си, дачаси ва иккита хотини бор. Шунга ўхшасам, майлими?» Тамом. Хотин «овозсиз режим»га ўтди-қолди.

         5-сабаб.  ...

Хў-ўш... Келинг, шу бешинчи сабаб ҳақида ёзмай қўя қолинг. Тушунадиган одамлар тушуниб олаверишади. Бешинчи сабаб ҳар кимда ҳар хил бўлиши мумкин. Бировда ундай, бировда бундай. Кимдир хотинининг ўта саранжомлигидан, бошқаси бесаранжомлигидан, кимдир камгаплигию, кимдир сергаплигида, кимдир ориқлигию, кимдир семизлигидан... норози бўлиши мумкин.

         Хуллас, агар эр-хотин астойдил жанжални истаса, сабаб топилади. ҳатто «Нега сен мен билан жанжаллашмаяпсан» деб ҳам баҳона топса бўлади. Шунинг учун, келинглар, яхшиси уришиш учун эмас,ярашиш, янаям тўғрироғи урушмаслик учун баҳона излайлик.

                                               Тош Мирза БЕК ёзиб олди.

 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка