«SUG‘DIYONA»ДА ХИНА БАЗМИ!

Қизларжону-у-у, орангизда хина қўйишга ҳавасмандлар борми? Жуда ёқадию, эплолмайман дейсизми? Кайфиятингизни туширманг, «SUG‘DIYONA» аёллар клуби бу борада махсус маҳорат дарсларини ташкил этди. Бугунги дарсни эса «Хамир учидан патир» сифатида қабул қиласиз. Хина билан «дўстлашиш»ни малакали мутахассис Зумрад АНДАКУЛОВА ўргатади. Тренингизмиз иштирокчиси – раққоса Шаҳноза Ражабова.  

Қадам-бақадам ўрганамиз!

Аслида, хина ёрдамида тананинг маълум аъзоларига нақш чизиш кўпчилик ўйлаганидек мураккаб машғулот эмас. Агар истак бўлса, бемалол уддаласа бўлади. Бунинг учун бизга:

  • Чизишга қулай бўлиши учун ёстиқча;
  • Махсус тайёр хина (афзали ҳинд диёрида ишлаб чиқарилгани)
  • Ўсимлик мойи (афзали бодом мойи)
  • Пахтали дисклар ва салфетка керак бўлади.

11-  ҚАДАМ.

 Аввал чиройли нақш танлаб олинг. Агар нақш чизишга қийналаман десангиз, юпқа қоғозга унинг чизмасини чизиб, қирқиб чиқсангиз ҳам бўлади. Кейин осонгина устидан юргазиб олишингиз мумкин. Ёки бозордан тайёр трафарет сотиб олинг, ҳозир шунақалари бисёр. Шундан сўнг қўлни тозалаб ювиб, қуритасиз. Мойланган пахтали дисклар ёрдамида қўлнинг устки қисмини артинг. Мой хинанинг терига яхши сингишига ва узоқроқ сақланиб қолишига ёрдам беради.  Биз мана бу нақшни танладик.









42-  ҚАДАМ.

Ишни бир қарашда мураккаб кўринган марказдаги нақшдан бошлаймиз. Демак, иккита айлана чизиб, атрофини мойчечакнинг гулларига ўхшаш чизма билан безатамиз.










53-  ҚАДАМ.

 Устидан гул барглари расмини чизамиз. Ҳа-я, табиий кўриниши учун гулнинг ичига майда чизиқлар тортиш ёдингиздан кўтарилмасин. Марҳамат, биринчи нақш тайёр. Иккинчи нақшни ҳам худди шу усулда чизиб олинг. Мураккаб эмасми? 









64-  ҚАДАМ.

Учинчи гулни ҳам юқоридаги тартиб бўйича чизиб чиқинг.  Гулбаргнинг тепа қисмига барг суратини туширинг.











85-  ҚАДАМ.

 Энди, билакка томон нозик чизиқ тортиб, чизиқ якунида қалампир шаклини ҳосил қиласиз.











96-  ҚАДАМ.

 Сўнг, аввал чизган гулнинг устига яна мойчечакли баргсимон нақш соласиз. Истасангиз, уни тасаввурингизга қараб бойитишингиз мумкин.  

Мана, санъат асарингиз ҳам тайёр бўлди. Уни камида 4-5 соат яхшилаб қуритасиз ва оҳиста ювасиз. Хина қўлда қанча кўп турса, натижа шунча узоқ сақланади.



ТЎЙБОП ТУРЛАРИ ҲАМ БОР

Бугун тўй маросимларида баданига хинадан нақш чиздирган аёлларни учратиш мумкин. Ҳеч ким буни бачаканаликка йўймайди. Айниқса, махсус зарли хиналар тўй учун жуда мос ҳисобланади. Бундан ташқари, қўл ёки елкага худди кўйлагингиздаги сингари нақш чиздирсангиз, образингиз барчани лол қолдириши аниқ. Шунингдек, хинанинг қизғиш, яшил ва қора ранглиларини кийимингизнинг рангига мослаб танласангиз ҳам бўлади.

ЁДДАН ЧИҚМАСИН-А!

Шундай гўзалликни яратиб қўйиб, куни бўйи унга термулиб ўтира олмайсизку, буни тушунамиз. Шунинг учун нақшларни имкон қадар узоқроқ сақлаб қолиш учун идишларни махсус резина қўлқоп билан ювишни тавсия этамиз. Албатта кир ювишдан ҳам эҳтиёт бўлинг. Турли кремлардан эса бемалол фойдаланишингиз мумкин.

КАМОЛА тайёрлади. 


Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка